Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Р.Қодировга Турсунбой Ўтамуродовдан

Қарши шаҳридаги УЯ/64/61 ЖИЭМсида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Хўжаниёзов Норбой Қурбанбаевичнинг 2002 йил 4 июл куни ЎзР.ФПКнинг 130 моддасига ва ЖИКнинг 8, 10 моддаларига асосан менга қонуний тасдиқланган ишончнома орқали ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун ишонч билдирди.

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ ____

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори

Р.Қодировга

нусхаси      Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар

   вазирлигига қарашли Жазони ижро этиш

Бош Бошқармаси бошлиғи

Р.К.Қодировга

Қарши шаҳридаги УЯ/64/61 ЖИЭМсида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Хўжаниёзов Норбой Қурбонбоевичнинг ҳимоячиси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Манғит шаҳри Чехов кўчаси 4 уйда яшовчи Ўтамуродов Турсунбойдан

 

А Р И З А

 

        Қарши шаҳридаги УЯ/64/61 ЖИЭМсида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Хўжаниёзов Норбой Қурбанбаевичнинг 2002 йил 4 июл куни ЎзР.ФПКнинг 130 моддасига ва ЖИКнинг 8, 10 моддаларига асосан менга қонуний тасдиқланган ишончнома орқали ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун ишонч билдирди. Ушбу ишончнома бўйича менда ЎзР.ЖПКнинг 53 моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар пайдо бўлди.

        Маҳкум Хўжаниёзов Норбой 1993 йил 20 февралда эски таҳрирдаги, яъни 1959 йил тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 67 моддаси бандитизм ва 80-15 моддаси оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш моддалари бўйича судланиб 10 йилга озодликдан маҳкум этиш жазосига маҳкум этилган. Маҳкум Хўжаниёзов Норбойнинг оиласида ота-она ва ўзи билан бирга еттита ака-ука бўлган. Онаси уй бекаси, отаси умр бўйи тракторчи бўлган. 1993 йилларда озгина иқтисодий қийинчиликлар бўлган. Маҳкум Хўжаниёзов Норбойнинг жиноий қилмишини бу иқтисодий қийинчиликларга боғлаб оқлаш тўғри эмас. Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан кейин бир қанча инсонпарварлик тамойилига йўғрилган қонунлар қабул қилинди. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси, жиноят процессуал кодекси, маъмурий жавобгарлик кодекси, 1997 йил 25 апрелда Ўзбекистон Республикаси жиноят ижроия кодекси қабул қилинди.

        Ушбу кодекслар 1948 йилда қабул қилинган Бутун жаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси, 1955 йилда қабул қилинган «Маҳкумлар билан муносабат қуйи стандартлари» 1984 йилда қабул қилинган қийноқларга қарши ҳамда инсонлар қадр-қимматини оёқ ости қилишга қарши Конвенцияси сингари халқаро меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мослаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси, Жиноят Процессуал Кодекси ва Жиноят Ижроия Кодекси ўзларида қуйидаги асосий мақсадни акс эттиради.

        1)Инсон ҳуқуқларига қатъий риоя қилиш

        2)Жазони ижро этиш жойларида маҳкумларнинг ҳуқҳуқуқлари паймол бўлишининг олдини олиш:

        3)Маҳкумларни қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш:

        4)Жиноятчиларни жамиятдан айрим сақлаш:

        5)Жазони ижро этиш жойларида қонунларнинг қатъий ижро этилишини кафолатлаш, тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни рағбатлантириш ички тартиб қоидаларга риоя қилмаган маҳкумларга интизомий жазо бериш ва бошқалар.

        Бундан бошқада жазони ижро этиш жойларида жазо турлари учун ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш моддалари қўлланилиб озод бўлишиб ота-она, бола-чақалари қучоғига қайтишмоқда. Бундай ҳолларни Ўзбекистондаги кўплаб жазони ижро этиш муассасаларида учратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар йили «Амнистия» акти қабул қилиниб кўплаб маҳбуслар озодликка чиқмоқда ёки жазо муддатлари қисқармоқда. Лекин барча жазони ижро этиш муассасаларида ҳамма маҳбусларга бундай енгилликлар берилмоқда деб бўлмайди.

        Сўзимнинг исботи сифатида мени ҳимоя қилаётган маҳкум Хўжаниёзов Норбойни мисол келтираман.

        Маҳкум Хўжаниёзов Норбой   1994-95 йилларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаган. Ушбу муассасада у ҳеч қандай ички тартиб қоидани бузмаса ҳам юқоридан топшириқ бор деб унга ички тартиб қоидани бузгансан деган сохта айб билан интизомий жазо берилган. Бу бўйича ундан тушунтириш хати олмаган. Фақат оқ қоғозга имзо қўйдирган. 1995 йилда маҳкум Хўжаниёзов Норбойни Қарши шаҳридаги УЯ 64/49 ЖИЭМга юборишган. У УЯ 64/49 муассасага етиб келгандан кейин унга яна интизомий жазо берилган. Унда кўрсатилишича маҳкум Хўжаниёзов Норбой УЯ 64/61 муассасаси ички тартиб қоидани бузган дейилган. Лекин Хўжаниёзов Норбой ушбу ички тартиб қоидани бузган деган санада йўлда, поездда бўлган. Хўжаниёзов Норбойга бундай сохта айблар қўйиш кейинчалик ҳам давом этган. УЯ 64/49 ЖИЭМ ходимлари Шовқинов Қудрат, Шоймардонов Исмат, Ниёзов Абдурасуллар 1995 йилда маҳкум Хўжаниёзов Норбойнинг ботинкасига ухлаб ётган пайтда пул солиб қўйиб унга яна интизомий жазо беришган. Кейинчалик яна шу Шовқинов Қудрат исмли ЖИЭМ ходими Хўжаниёзов Норбойни шахсий тинтув ўтказиб унинг чўнтагидан лезвия чиқди деган сохта айб қўйиб унга интизомий жазо берилган. Маҳкум Хўжаниёзов Норбой 2001 йил 10 май куни навбатдаги узоқ муддатли учрашувга рухсат олиб 10-11 май кунлари онаси ва укаси билан бирга учрашув хонасида бўлган. Учрашувдан чиқгандан кейин бизга юқоридан кўрсатма келди деб ШИЗОга қамаган ва 10-13 май кунлари ШИЗОда бўлди деб имзо қўйдиришган. Аслида маҳкум Хўжаниёзов Норбой ҳеч қандай ички тартиб қоидани бузмаган. Маҳкум Хўжаниёзов Норбойга бундан бошқа йўллар билан ҳам интизомий жазолар берилган. Масалан: Унга «Адолат» партиясига аъзо экансан шу сабабли юқоридан кўрсатма келди жазо берилсин деб унга интизомий жазо берилган. 2002 йил 2 феврал куни маҳкум Хўжаниёзов Норбойдан «Адолат» партиясидан воз кечдим деган тушунтириш хати олинган ва анкета тўлдирилган. Ваҳоланки Хўжаниёзов Норбой бу партия ҳақида тушунчага ҳам эга эмас ва аъзо бўлмаган. Шу тариқа маҳкум Хўжаниёзов Норбойга байрам олдидан ёки «Амнистия» фармони чиқиши олдидан ички тартиб қоидани бузди деган сохта айблар қўйиб уни муддатидан олдин жазодан озод қилинмасин ҳамда Президентнинг «Амнистия» фармони бўйича озод бўлиб кетмасин деган паст ниятда унга сохта айблар қўйиб асоссиз 31 марта интизомий жазога тортишган. Булардан биттаси Олмалиқ шаҳридаги ЖИЭМда бошқаси Қарши шаҳридаги УЯ 64/49 сонли ЖИЭМ да берилган. Бундан хулоса маҳкум Хўжаниёзов Норбойнинг муддатидан олдин озод бўлиб кетмаслигидан кимдир манфаатдор. Маҳкумни озодликдан маҳрум қилишдан асосий мақсад уни тарбиялаш, қонун қоидага тўлиқ риоя қилишга ўргатиш. Бундай ноҳақликларни, асоссиз, ноқонуний жазо берилишларни, қонун ҳимоячиларининг, тартиб қоидага риоя қилишни ўргатувчиларнинг ўзлари қонунбузарлик, ҳуқуқбузарлик қилиб юришганини кўриб билиб юрган маҳкумларни ким айта олади озодликка чиққач қонун доирасида юради деб!

        Ҳурматли Бош Прокурор!

        Ҳурматли Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи!

Бутун жаҳонда шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам барча қонунлар инсонпарварлик, адолатпарварлик тамойилларига амал қилиб яхшилик томонга енгилроқ жазо бериш тарафга ўзгармоқда. Шундай экан Ўзбекистондаги барча ЖИЭМларида қонунийлик таъминланмоғи шарт. Шу билан бирга маҳкум Хўжаниёзов Норбойни УЯ 64/49 сонли ЖИЭМдаги қатор қонунбузарликларни кўрсатганлига учун ундан ўч олишга ҳаракат қилиниши мумкин. Шунинг учун унинг хавфсизлигини таъминлашингизни сўрайман. Маҳкум ўзига нисбатан қўлланилган интизомий жазо устидан юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурор ёки судга шикоят қилишга ҳақли. Менинг ҳимоямдаги маҳкум Хўжаниёзов Норбойга ушбу ҳуқуқи тушунтирилмаган ва таъминланмаган. Берилган интизомий жазони юмшатиш ёки бекор қилишга юқори мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга ваколат берилган. Шунга асосан маҳкум Хўжаниёзов Норбойга берилган 31 та асоссиз ноқонуний берилган интизомий жазоларни бекор қилиб уни ЎзР.Жкнинг 73-74 моддалри ва у жазони ўтаётган муддатда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари асосида қамоқдан тезда озод бўлишида ёрдам беришингизни сўрайман.

 

Аризага илова

 

Ариза 3 варақда

Ишончнома нусхаси   1 варақда

 

Ариза берувчи ҳимоячи Ўтамуратов Т

2002 йил 10 июл

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s