03.12.28-ЛАВОЗИМЛИ ШАХС устидан ШИКОЯТ

ТОШКЕНТ ШАҲАР ПРОКУРОРИ

жаноб Б.Б.ВАЛИЕВга

 

айбланувчи Рабиев Бердиёр Давлатёровичнинг

ҳимоячиси Рабиев Давлатёр Шодиевичдан

——————————————–

Тошкент шаҳар, Чилонзор-2 мавзеси, 66-уй, 22-хонадон

 

лавозимли шахс ҳатти-ҳаракати устидан

ШИКОЯТ

 

Муҳтарам Баҳриддин Баҳодирович!

 

Маълумингиз, мен айбланувчи Б.Д.Рабиевнинг қонуний ҳимоячисиман. ЎзР ЖПК 53-моддасига асосан «… айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин эса, жиноят ишига доир барча материаллар билан танишиш ва улардан керакли маълумотларни ёзиб олиш …» ҳуқуқига эгаман.

 

Бундан ташқари, ЎзР ЖПК 376-моддаси ҳимоячига «Иш билан танишиб чиқиш учун зарур бўлган муддат чекланмайди» деган ҳуқуқ берилган.

 

27.12.03 куни 1030 да мен Б.Д.Рабиевнинг жиноий иши материаллари билан танишиш учун шаҳар прокуратурасига бордим. Қабулхона вакиллари терговчи Е.Коленкога қўнғироқ қилгач, у «йўқ экан, кутиб туринг» дейишди. Иш билан танишиш учун мени соат 1200 да олиб киришди. Мен иш билан ярим соат танишишга улгурдим, холос. Е.Коленко менинг олдимга келиб, қўлимдан ишни тортиб олди ва «биз тушлик овқатга кетамиз» деб ишни олиб кетди.

 

Соат 1400 да мен яна иш билан таниша бошладим. Соат 1600 да яна менинг олдимга Е.Коленко кириб келди ва: «Менинг иш вақтим тугади, мен кетишим керак. Ишни топшир» деди. Мен: «Менинг олдимга ёрдамчиларингиздан бирини қўйинг, мен иш билан танишишни давом эттирай» дедим. Шунда Е.Коленко: «Бугун охирги кун, иш билан танишиш муддати тугади» деди.

 

Мен: «Сиз бу ишни махсус уюштираётирсиз, чунки Сизнинг менинг ўғлимда ғаразингиз бор, Сиз кимларнингдир заказини бажараяпсиз. Мен иш билан тўлиқ танишишим керак» дедим. Е.Коленко: «Мен Сизни ҳимоячиликдан четлашрираман, Қарорни бекор қиламан» деди. Мен: «Бундай қилишга Сизнинг ҳаққингиз йўқ» дедим. Е.Коленко менинг қўлимдан ишни олиб қўйди ва чиқиб кетди.

 

Мен муҳим ишлар бўйича тергов бўлими бошлиғи Қалқон Жўраев қабулига кирдим. Мен: «Е.Коленко менинг ҳуқуқларимни чегаралаб қўймоқда, менинг хатларимга жавоб бермаяпти» дедим. Қ,Жўраев Е.Коленкони олдига чақириб: «Делони тезлик билан судга ўтказ» деб буйруқ берди. Мен: «Бундай қилишга Сизнинг ҳуқуқингиз йўқ, Сиз процессуал қонунни бузаяпсиз» дедим. Қ.Жўраев Е.Коленкога: «Бу кишини олиб чиқинг ташқарига, милиционерга айтинг, бундан буён бу кишини прокуратурага киритмасин» деди. Е.Коленко Қ,Жўраев айтганини тўлиқ бажарди.

 

Е.Коленко ҳар қадамда қонунларни бузиб, Б.Д.Рабиевни қийноққа солиб жиноий иш материалларини тўплаганининг сабаби менга энди маълум ва равшан бўлди: унинг орқасида Қ.Жўраев турган экан. Мен терговчи Е.Коленкони ишдан четлаштириш масаласини Сизнинг олдингизга бир неча марта қўйиб келмоқдаман, бироқ Сиз менга бирор марта ҳам жўяли жавоб берганингиз йўқ.

 

БуТошкент шаҳар прокуратураси менинг ҳимоям остидаги Б.Д.Рабиевга нисбатан ҒАРАЗЛИ, ҚОРА НИЯТЛИ муносабатда эканлигини кўрсатади. Демак, суд ҳукми ҳам ИЛГАРИДАН КЕЛИШИЛГАН ҳолда чиқарилишига менинг шўбҳам йўқ.

 

Е.Коленко 26/03-2472 рақамли жиноий иш бўйича 5 (беш) ой давомида шуғулланди, мендан эса тўлиқ бўлмаган 3-4 кун ичида танишишни талаб этмоқда. Мен ўзимнинг кескин ва қатъий норозилигимни билдираман ва юқори ташкилотларга шикоят қиламан.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб

 

1) Е.Коленкони 26/03-2472 рақамли жиноий ишнинг иш юритувидан четлаштиришингизни;

2) Е.Коленконинг жиноий йўллар билан тўплаган материалларни 26/03-2472 рақамли жиноий ишдан чиқариб ташлашни;

3) 26/03-2472 рақамли жиноий иш материаллари билан тўлиқ танишиш учун менга шароит яратишни СЎРАЙМАН.     

 28.12.03

Б.Д.Рабиевнинг ҳимоячиси

Рабиев Д.Ш.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s