04.03.24-АБДУРАҲМОН ҚОСИМОВ ТОШКЕНТ Ш. ПРОКУРОРИга

ТОШКЕНТ ШАҲАР МИРОБОД ТУМАНИ ПРОКУРОРИга

 

Қосимов Абдураҳмондан

——————————-

700179, Тошкент шаҳар, С.Раҳимов тумани,

Тансиқбоев-2 мавзеси, 9-уй, 34-кв.

Тел 29-71-88

            

ШИКОЯТ

 

Муҳтарам прокурор!

 

Менинг турмуш ўртоғим Шукурова Тожигул Махмадаминовнанинг 08.01.04 да хибсга олиниб, устидан жиноий иш қўзғатилганлиги муносабати билан, мен ўзим ва турмуш ўртоғимнинг қонун (ЎзР ЖПКнинг 49-моддаси)да кўрсатилган ҳуқуқларимиздан фойдаланган ҳолда унинг жиноий ишида ҳимоячи бўлиб қатнашиш учун 02.02.04 да Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчиси С.Шапордага мен ва Т.М.Шукурова орасидаги ШАРТНОМА ни топширган эдим (ШАРТНОМА нусхаси илова қилинмоқда).

 

«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун шартларини қўпол бузган ҳолда С.Шапорда ҳанузгача мени жиноий ишга ҳимоячи сифатида ўтказишдан бош тортмоқда.

 

С.Шапорда ўзининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракати билан Т.М.Шукурованинг ЎзР ЖПКнинг 24-моддасида кўрсатилган ҳуқуқларини паймол қилмоқда. Бу эса С.Шапорданинг Шукурова Т.М.га нисбатан ғарази бор деб ҳисобланиши мумкин, холос.

 

Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб

 

  1.    Терговчи С.Шапордани юридик жавобгарликка тортишни;
  2. Айбланувчи Шукурова Т.М. ва менинг ҳуқуқларимизни тиклашни, яъни мени Шукурова Т.М.нинг жиноий ишига ҳимоячи этиб ўтказишингизни СЎРАЙМАН.

 

24.03.04                                                 (А. Қосимов)

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s