03.05.11- НУКУСда ПИКЕТ

   

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

А-№ ____

     

11 май 2003 й.

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

МАТБУОТ МАРКАЗИНИНГ

АХБОРОТИ

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Турсинбой Утамуротовни ва шу Жамиятнинг Қашқадарё вилояти Нишон тумани бўлимининг учта аъзосини қамоқдан озод қилишни талаб қилиб ўтказилаётган пикетларга қорақалпоғистонликлар ҳам чиқишди.

 

2 май куни эрталаб соат 11 да Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси олдига чиққан бешта фуқаро қўлларида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаолларининг қамоқдан озод қилинишини талаб қилган ёзувлар бор эди. Норозилик бошланганидан бир неча дақиқа ўтгач пикетчилар олдига прокуратура вакиллари тушдилар.

 

Улар пикетчиларга прокуратура ичига кириб ўз норозиликларини Қарақалпоғистон Республикаси прокурори муовинига билдиришни илтимос қилишди. Лекин намойишчилар ушбу таклифга кўнмасдан, Қорақалпоғистон республикаси прокурори Ҳакимбой Ҳалимовнинг пастга тушишини талаб килишди.

 

Аммо республика прокурори туманлардан бирига кетганлиги боис талаб бажарилмади. Пикетчиларга нисбатан ҳеч кандай куч ишлатилмади. Республика прокуратураси Нукус марказида катта кўча бўйида жойлашган. Шунга қарамасдан, кўчада автомобил қатнови тўхтатилмаган. Фақат прокуратура олдидаги тротуар милиция кордони билан тўсиб қўйилгани боис, пиёдалар намойишчилар ёнига келиб плакатларда нима ёзилганини ўқий олмадилар.

 

Шунга қарамасдан, пикетчилар олдига аёл-қизлардан иккитаси келди. Улар Қорақалпоғистон радиоси мухбирлари экан. Пикетчилар овозини ёзиб олган мухбирлар, бизда демократия, биз албатта маҳаллий радиода ушбу намойиш ҳақида эшиттириш берамиз, – дейишди. Аммо, ҳозирча бизда маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ушбу пикет тўғрисида хабар берган-бермаганлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

         Ушбу пикет Қорақалпоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари олдида биринчи бор ўтказилаетган норозилик акцияси.

 

        Пикет қатнашчиси Робия Утамуротова: «Биз нафақат Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаолларининг қамоқдан озод қилинишини, балки Қорақалпоғистонда инсон ҳуқуқларининг паймол бўлаётганига дунё ҳамжамиятининг диққатини қаратиш учун чиқдик» – деди.

      

Ушбу пикет муносабати билан “Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Жамияти” Ўзбекистон секцияси Қорақалпоғистон бўлими баёнот қабул қилди. Баёнотда Турсинбой Утамуротовнинг озодликдан маҳрум қилинишига унинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланиши бевосита сабаб бўлди, деб ёзилади. «Биз Қорақалпоғистонда инсон ҳуқуқларининг топталаётганлигини қайд қилар эканмиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қорақалпоғистон бўлими раиси Турсинбой Утамуродовнинг қамоқдан озод қилинишини талаб қиламиз» – дейилади баёнотда.

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s