09.09.12-Ҳуқуқбон Ғайбулла ЖАЛИЛОВнинг ахволи оғир

12 сентябрь 2009 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

Ҳуқуқбоннинг ахволи оғир

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ғайбулла Жалиловнинг яқинларининг хабар беришиларича айни кунда ЎИҲЖ аъзоси Бешкент туман ички ишлар бўлимида сақланаётгани экан. Улар унинг соғлигилигидан хавотирдалар, чунки Ғайбулла Жалилов армия хизматида даврида касаллик туфайли ярим ўпкаси олиб ташланган экан.

Бу албатта катта талофат демакдир, чунки ўпка инсоннинг нафас олиш системасида фильтр вазифасини бажариши туфайли ҳуқуқбон зах бетонлар орасида яна ҳам соғлигини йўқотиши мумкин.

Уни таниган ва билган врачлар Ғайбулла Жалиловнинг тақдири аянчли тугаши мумкин, дейишган. Бу масалада Халқаро Қизил Хоч ва Ярим Ой ташикилоти унинг соғлигига бефарқ қарамаслигини сўрашмоқда қашқадарёлик ҳуқуқбонлар.

Ғайбулла Жалиловга нисбатан оғир айблов қўйилиши кутилмоқда. Ғайбулла Жалилов қўпорувчилик айби билан айбланиши ачинарли ва ажабланарли ҳол, деди ташкил раиси Гулшан Караева.

Ғайбулла Жалиловнинг бисотида атиги битта эски велосипеди, унинг энг катта бойлиги – икки нафар фарзанди ва рафиқасидан бўлак ҳеч вақоси йўқлигини айтади Гулшан Караева. «Ғайбулла Жалилов ўзининг пешона тери эвасига оиласини боқиб келаётганини биламиз, ҳуқуқ фаолининг отаси Хайрулла Жалилов моҳир ошпаз бўлган экан вақтида, ўн бир фарзандини ҳалол йўл билан боқиб катта қилган, Ғайбулла Жалилов эса ана шу оддий оиладан чиққан ҳуқуқбонлардан биридир.

Қўпорувчилик қилиш учун эса катта маблағ бўлиши лозимлиги, шунчаки мушук офтобга чиқмаслиги хеч кимга сир эмас» – деди у.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s