10.01.20- БИЛДИРИШНОМА – Ғайбулло Жалилов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими

билдиришномаси

 

20 январ 2010 й.

 

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

18 январ куни Ғайбулло Жалилов ва унинг шериклари устидан Бухоро шаҳрида маҳкама бўлиб утган, яъни суд жарёни қариндош уруғларисиз ёпиқ тарзда ўтказилган. Бу ҳақда Ғайбулло Жалиловнинг турмуш ўртоғи хабар берди, унга Файзулло Очиловнинг рафиқаси хабар берган.

 Суднинг яширин ўтказилганлиги сабаблари ҳозирча сирлигича қолмоқда.

Тез орада 3 соатлик учрашувга бориш ҳуқуқи борлиги ва 25 январ куни судьядан рухсатнома олишлари кераклиги судланганлар оила аъзоларига билдирилган.

20 январ куни Ғайбулло Жалиловнинг укаси Нурмат Жалилов ҳукмдан бир нусха олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган экан, аммо Қашқадарё вилоят суди ходимлари ҳукмни фақат адвокатга беришлари мумкинлигини уқтиришган. Бундан чиқди, янги адвокат топишга муҳтожлик сезилаяпти.

 Яқинларининг эшитишларича ЎИҲЖ аъзоси Ғайбулло Жалиловга 9 йиллик қамоқ жазоси белгиланган, унинг шериклари эса 10 йил, 8 йил ва 7 йилдан озодликдан маҳрум этилганлар. Ҳозирча судланганлар Жиноят кодексининг қайси моддалари асосида қамоққа олинганлари номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтишимиз жоизки Ғайбулло Жалилов диний мотивлар асосида айбланаяпти.

 Ғайбулло Жалиловнинг ҳукумат томонидан ёлланган адвокати Жумаев мазкур судда қатнашган. Ҳозирги кунда у ҳукумат томонидан ёлланган адвокат эмас, мустақил адвокатга муҳтож.