10.05.04-Пайариқдан а н т и қ а х а б а р л а р

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Самарқанд вилоят бўлимининг

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

4 май 2010 й.

 

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

 

Яқин кунларда бўлиб ўтган ва

ўтаётган «кўз кўриб, қулоқ эшитмаган»

а н т и қ а   х а б а р л а р

                                              

Самарқанд вилояти Пайариқ туманига қарашли Накурт қишлоғи вилоятнинг жуда чекка қишлокларидан бири. Бу дегани маҳаллий ҳокимият «бу ерда билган номаъқулчилигини қилавериши мумкин» дегани эмас, албатта.

Бироқ қишлоқнинг маҳаллий раҳбарлари, айникса Қишлоқ фуқаролар йиғини (ҚФЙ) ходимлари бу ерда билган номаъқулчилигини қилишди ва қилишмоқда.

2006 йил Эркин Саксанов қишлоғимиз фуқаролар йиғинига раис бўлдию, ҳар хил «ушлама»лар жорий қилина бошланди. У раислик даврида автомашинасини маст ҳолда ҳайдаб 18 ёшли йигитни уриб кетади ва ўлимига сабабчи бўлади. Шундан сўнг у раисликдан тушиб бир неча ой бекор юради ва кейинчалик маҳаллага кассир бўлиб ишга кириб олади. Айни кунларда эса Э. Саксонов жорий қилган бу «ушлама»лар одат тусига кириб қолди.

ҚФЙ да аёлларга иккидан ўн олти ёшгача бўлган болалар нафақасини олишлари учун дастлаб «ишсиз» деган маълумот талаб қилинади. Бу маълумотномани олиш учун туман меҳнат биржасига бориш лозим бўлади. У ерга ўзингизнинг боришингиз бефойда, чунки оддий фуқарога бу ҳужжат берилмайди.

Шу сабабли бу маълумотни олиши учун КФЙ ходимларига 17 (ўн етти) минг сўм пул берилади ва шундан сўнг ҳужжат тайёрланади. Ҳужжатлар тайёр бўлгач эса, ҚФЙ раиси хоҳлаган вақтида 5 ойданми, 6 ойданми сўнг нафақа пули чиқаради.

Биринчи ойликни албатта келишувга асосан раис олади. Борди-ю дастлабки нафақа пулини фуқаронинг ўзи олиб қўйса янаги ой боласи учун нафақани тушидаям кўрмайди.

«Пулни олиб келишнинг ўзи бўлмаяпти» дея кассир ҳар бир нафақадан 5-6 минг сўмдан олиб қолади. Электр токи эса кунлик 24 соат ичида атиги 5-6 соат берилади. Ҳисоб-китобга келганда эса электр токи ҳисоблагичига қаралмайди ва шу нафақадан 15 мингдан 20 минг сўмгача ушлаб қолинади. Бу сумма давлат чўнтагига тушаётганлиги ҳам гумон, чунки кўпчиликка тўлов тўғрисида квитанция ҳам берилмайди.

Бундан-да аянчли, кишининг ғазабини қўзғайдигани қуйидагиси бўлади: 2009 йил ноябр ойи ҳар бир оиладан 20.000 (йигирма минг) сўмдан пахта пули йиғиб олинган. Қишлоқ тоғли жой, пахта етиштирмайди. ҚФЙ раисининг айтишича бу пахта планини бажариш учун вилоят ҳокимининг топшириғи эмиш.

Яна-да кулгилиси: айни кунларда болалар нафақаси учун на пул бериладиган ва на уни пластик карточкага ўтказиладиган бўлди. Пул олиш учун кассирнинг олдига борсангиз ўзининг, солиқнинг, электр энергиясининг улишини ушлаб қолади-да, пул қолса қўлингизга «Фалончиевнинг фалон сўм пули магазинга ўтказилди» деб ёзилган оддий қоғоз бўлакчасини беради. Бундан норози бўлсангиз борми, кассир ҳеч тап тортмай «Хоҳлаганингга бориб арз қилавер» дея ўшқиради.

Магазинга борсангиз эса оладиган нарсанинг ўзи йўқ. Баъзан ун бўлади, бир халтаси 30.000 минг, пахта ёғи литри 2800-3000 сўмдан. Шулар бўлмаса пул шу магазинда қолаверади. Бу магазин эса ҚФЙ кассирининг укаси Ўткир Саксановга тегишли.

Шундай йўллар билан давлатнинг болаларни, кам таъминланган, иқтисоди ночор оилаларни ҳимоялаш учун ажратилаётган 40-50 миллион сўм пули эгалари бўлган муҳтожларга етиб бормасдан, бу ҳамтовоқларнинг эгри қўлларида эгри йўллар билан айланмоқда.

Ушбу бўлиб ўтаётган воқеалардан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «ИНСОН ВА ҚОНУН» ҳуқуқий газетасига ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «ҲУҚУҚ» газетаси таҳририятларига арз қилиб, бу янгиликлар бошқа жойларга ҳам тарқаб кетишлигининг олдини олишишар, деб умид боғлаб тургандик.

Бўлиб ўтаётган бу воқеалар шунчалик жиддий бўлмаганлигида, бу масалалар туман ёки вилоятда ҳал бўлишлигига кўзимиз етганида эди биз бу ҳуқуқ таҳририятларига мурожаат қилмаган бўлардик

Минг афсуски, бу ҳимоячи таҳририятларнинг бош муҳаррлари бўлган Ж.Ж.Мақсумов ва Қўчқор Норқобиллар ҳам «Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқираяпти», сизларга энди етиб бордими?» дейишибди, шекилли, биз ёзган аризаларимизни ўрганишликни зарурат деб билишмади, аксинча ўрганиб чиқишликни Самарқанд вилоят прокурори Бахтиёр Ғоффорович Нурмуҳаммедовга, вилоят прокуратураси эса ўз навбатида Пайариқ туман прокурори Р.Дониёровга жўнатишибди.

Туман ҳокимлиги ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари эса айни пайтда маҳалла раиси ва ходимлари биргаликда ўз ҳуқуқларини талаб қилиб чиққан фуқароларга нисбатан «Нима учун юқори ташкилотларга арз билан чиқдинг?» дея тазйиқ ўтказишни бошлашди.

 

Ф И Д О И Й                                                                                      

                                                                                        

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s