«СУД ЖАРАЁНЛАРИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ» Лойиҳаси

«СУРХАНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЎТАЁТГАН СУД ЖАРАЁНЛАРИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ»

лойиҳасини амалга ошириш юзасидан

 

БАЁННОМА

 

А. Грант бўйича мурожаат қилаётган ташкилот ҳақида маълумот

 

1. Адреси, телефон ва факс рақамлари, электрон почта адреси:

 

733000, Сурхандарё вилояти, Бойсун тумани, Б.Ҳасанов кўчаси, 44-уй, кв.31;  тел. (37633) 51-653;   

 

2. Ташкилотнинг юридик мақоми, рўйхатдан ўтган вақти (ташкилот рўйхатдан ўтган бўлса, рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинади)

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Сурхандарё вилояти бўлими (СурВБ) рўйхатдан ўтмаган.

 

3. Проект раҳбари ҳақида маълумот (қисқача таржимаи ҳоли)

 

Шойимова Холида Тўхтаевна – ЎИҲЖ СурВБ га 2001 йил 15  ноябрьда раис этиб сайланган, 1962 йили туғилган, олий маълумотга эга, Термиз давлат педагогика институтининг тарих ва ҳуқуқшунослик факультетини битирган. Бойсун туманидаги 1-ўрта умумий таълим мактабида ишлайди.

 

4. Ташкилотнинг қисқача тарихи:

 

Ташкилот ўз фаолиятини қачон бошлаган? –  ЎИҲЖ СурВБ ўз фаолиятини 2001 йил октябрь ойида бошлаган. Унинг биринчи раиси Хурсандов Абдухолиқ  бўлган. Ундан кейин 2001 йил 15 ноябрдан бошлаб Шойимова Х.Т. то ҳозиргача раислик қилмоқда.

 

Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари – Ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча: сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича мониторинглар ўтказиш, улар хусусида маълумотномалар ҳамда бюллетеньлар чиқариш ва тарқатиш

 

Маблағлар манбаъи – Фуқаролар, ташкилотларнинг ихтиёрий хайриялари, халқаро донор ташкилотларнинг грантлари.

 

            Б.   Лойиҳа баёни ва уни асослаш

 

1.              Масалани аниқлаштириш

 

Судьялар томонидан қонунга зид қарорларнинг чиқарилиши, порахўрлик, суд жараёнларини ўтказилишида процессуал нормаларнинг қўпол бузилиши, суд органларининг ижро ҳокимиятига боғлиқлиги – Ўзбекистон суд системаси, хусусан Сурхандарё вилояти судидаги аҳвол ана шундайдир.

Бу эса Ўзбекистон «веспасианлик даврини» бошидан кечираётганлиги ҳақидаги тезисни тасдиқлайди. Бу даврда давлат структуралари мафия структуралари билан бирлашиб кетади, одил суд эса ўз моҳиятини йўқотиб, давлат-мафия структураларининг манфаатларига хизмат қила бошлайди ва барча нарсадан «пул қилишга» ўтади.

Бу даврда ҳуқуқ-тартибот органлари (милиция ва Миллий хавфсизлик хизмати), прокуратура ва суд системаси орасида келишув (тил бириктириш) юзага келади. Бу эса ўз навбатида инсон ҳуқуқларининг кўплаб бузилишига олиб келади, ва у йил сайин кучая беради.

Шу сабабдан, Сурхандарё вилоятида кечаётган суд жараёнлари юзасидан мониторинг ўтказиш суд системаси томонидан инсон ҳуқуқларининг паймол этилиши бўйича жуда кўп фактик материал бериши мумкин.

Мониторинг натижаларига кўра ЎИҲЖ СурВБ бир неча бюллетенлар чиқариши мумкин.

 

2.        Мақсадни ойдинлаштириш

 

Ушбу лойиҳани бажаришдан мақсад суд системасида инсон ҳуқуқларининг бузилиши фактларини тўплаш, қайта ишлаш, уларни маълумотномалар ва бюллетенлар кўринишида ва тарқатишдир.

3.     Мақсадга эришиш воситалари

              

 а)   Ҳаракат ҳудуди: Мониторинг Сурхандарё вилояти ҳудудида жойлашган туман ва шаҳар судларида олиб борилади.

 

        б) стратегик мақсад:   Миллий одил суд системасида демократик ислоҳотлар ўтказишга кўмаклашиш

в) дастлабки анализ: Сурхандарё вилояти суд системасида инсон ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан биз кенг материаллар тўплаганмиз. Шу сабабли, мазкур лойиҳани амалга оширишда муваффақиятга эришишимизга шўбҳа қилмаймиз.  

г) стратегия режаси: Суд системасида содир бўлаётган қонунбузарликлар ҳақида имкониятимиз қадар ошкора қилиш

 д)   Иш режаси:

 

 

Бажариладиган ишлар

Бажариш муддати

Бажарувчи масъул шахс

1

2

3

4

5

6

7

8

 9

10

11

12

13

Жиноий ишлар судларида қонунбузарликлар бўйича мониторинг ўтказиш ва бу қонунбузарликларни классификациялаш

 

Инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолларини аниқлаш мақсадида жиноий ишлар бўйича суд жараёнларида ҳимоячи бўлиб қатнашиш

 

Судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрлашда мазкур ҳужжатлар асосида жиноий ишларни қаровчи судларда мониторинг ўтказиш мақсадида фуқароларга амалий ёрдам бериш  

 

Жиноий ишларни қаровчи суд жараёнларида давлат қораловчилари томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва унга судьянинг кўрсатган реакциясини ўрганиш мақсадида давлат қораловчилари фаолияти юзасидан мониторинг ўтказиш

Жиноий ишларни қаровчи суд жараёнларида ҳимоячи (адвокат) лар томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва унга судьянинг кўрсатган реакциясини ўрганиш мақсадида давлат қораловчилари фаолияти юзасидан мониторинг ўтказиш

 

 

Фуқаровий ишларни қаровчи суд жараёнларида қонунбузарликлар бўйича мониторинг ўтказиш ва бу қонунбузарликларни классификациялаш

 

Инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолларини аниқлаш мақсадида фуқаровий ишларни қаровчи суд жараёнларида ишончли вакил сифатида қатнашиш

Судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрлашда мазкур ҳужжатлар асосида фуқаровий ишларни қаровчи судларда мониторинг ўтказиш мақсадида фуқароларга амалий ёрдам бериш

Суд ижрочилари томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши фактларини аниқлаш учун уларнинг фаолияти юзасидан мониторинг ўтказиш

 

Аппеляция суд инстанциялари томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши фактларини аниқлаш учун уларнинг фаолияти юзасидан мониторинг ўтказиш

 

Кассация суд инстанциялари томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши фактларини аниқлаш учун уларнинг фаолияти юзасидан мониторинг ўтказиш

 

Назорат суд инстанциялари томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши фактларини аниқлаш учун уларнинг фаолияти юзасидан мониторинг ўтказиш

 

Бюллетеньлар чиқариш

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил давомида

Йил охирида

Лойиҳа раҳбари

Ёрдамчи

Ёрдамчи

Ёрдамчи

Ёрдамчи

Ёрдамчи

Лойиҳа раҳбари

Лойиҳа раҳбари

Лойиҳа раҳбари

Ёрдамчи

Лойиҳа раҳбари

Ёрдамчи

Лойиҳа раҳбари

Ёрдамчи

Лойиҳа раҳбари

Ёрдамчи

Лойиҳа раҳбари

                                   

3.Лойиҳани баҳолаш: лойиҳанинг қийматлилиги, нима учун ушбу лойиҳага молиявий ёрдам кўрсатилиши лозим, у Ўзбекистоннинг ривожланишида қандай ўзгаришларга олиб келиши мумкин

 

Ўзбекистон одил суди чуқур ислоҳотларга муҳтож. Бир пайтнинг ўзида одил суд иш кўрадиган барча қонунлар ҳам қайта кўрилиб чиқилиши лозим. Ўзбек миллий одил суди кўп параметрлар бўйича ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди. Унда чуқур демократик ислоҳотлар ўтказилиши керак.

Лойиҳа ана шундай мақсадларни амалга оширишга қаратилган, ва шу сабабли уни молиявий қўллаб-қувватлаш лозим.

 

4. Лойиҳадан кутилаётган узоқ муддатли эффект. Бу саволга олдинги бандда жавоб берилган.

 

В.   Лойиҳа бюджети.

 

 

Харажатлар баёни

Бир бирлик баҳоси

 

Миқдор

Давом этиши (ой)

 

Умумий баҳо

  • Иш ҳақи:

а) Лойиҳа раҳбари

б) Информация тўплаш бўйича ёрдамчи

———————————-

ЖАЪМИ:

     80 $

     55 $

            1

            1

12 ой

12 ой

          960 $

          660 $

—————–

       1620 $

2. Асбоб-ускуна

 

Факсимиль аппарат

Сканер

Ксерокс

Модем

Принтер

Компьютер

Диктофон

Фотоаппарат

———————————

ЖАЪМИ:

300 $

250 $

800 $

100 $

350 $

1000 $

70 $

50 $

————-

   2020 $

1

1

1

1

1

1

1

1

300$

250$

800$

100$

350$

1000$

70$

50$

——————-

2020 $

3. Бошқа харажатлар

Қоғозлар

Интернет алоқаси харажатлари

Телефон, факс ва

почта харажатлари

———————————-

ЖАЪМИ

100 $

1000 $

150 $

———–

1250 $

Битта     компьютер Интернетга уланади

12 ой

12 ой

12 ой

100 $

1000 $

150 $

—————–

1250 $

Лойиҳанинг умумий қиймати

4890 $

Барча харажатлар:                                                                                                     4890$

 

Сўралаётган маблағ:                                                                                              4890$

 

 

             Лойиҳани тузувчи                                                     Шойимова Х.Т.

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s