БУГУНГИ УЗБЕК МИЛИЦИЯСИГА БИР НАЗАР

                                                    УЗБЕКИСТОН МИЛИЦИЯСИГА БУГУН БИР НАЗАР

 

                     Гарчанд советлар милицияси тугрисида уша даврлар шоири Владимир Маяковский “Менинг милициям, мени куриклайди!”… деб керилган булса, бизнинг шоирлар хозирча жим, аммо баъзи кора суз усталарининг онда-сонда: “Уз уйингни, узинг асра!” деб хитоб килаётганларини курганиннгизда, гуё милициямиз бугун: “бизлар сизларни курикламаймиз, узларингизни куриклайверинглар” деяётгандай.

                     Бизларнинг давримизда   ундай ва бундай эди, хозирги ёшлар ёмон, дея   айбларни баъзи карияларимиз ёшларга осонгина агдариб куяколгани каби, чукур мулохазасиз айрим кишилар хам   уйламай : “ милициямиз ёмон ” деб куяколишади. Аслида худди шундай гаплар йигилавериб, бутун бир Узбекистон милициясининг   халк олдидаги обруси хозир тушиб кетган.

Бунга мисолллар жуда куп. Масалан, метро йулагида писта сотаётган. аёл эса йиглаб атрофига уткинчиларни йигиб, милиция устидан арз килабошлайди. Милиция ходими кутилмаганда бундай нокулай холатдан кетиб колишга мажбур булади, курганлар милицияни ёмонлай кетишади. Худди уша куни шахар хокимининг метродаги тартибни яхшилаш тугрисидаги фармони чиккан, милиционер аёлни кун буйи уч марта янги фармон билан огохлантирган, лекин аёл писта сотишда давом этгберган ва охири милиция каттикрок гапиргани учун шу вокиа содир булади.

                     Хокимнинг эса юзта югурдакларидан бири буни куриб милициянгиз халкка зулм утказиб, куполлик киляпти деса, бошкаси сизнинг буйругинизни милиция менсимай бажармаётир, мана хозир метро йулагида бир аёл бемалол пистасини сотиб утирибти дейди.   Натижада милицияга купйиллик хизмати сингган тажрибали ва яхши бир рахбар вазифасидан бушатилади. Ха милицияга буйруклар деярлик огзаки берилади ва талабчан фукаролар олдида улар купинча мулзом буладилар, буйрукбоз хокимлар эса, доим   хаклар. Масалан, 2002 йил ноябрь эрта тонгдан милиция Куйликдаги мардикор аёлларининг фигони фалакка кутарилади милиция уларнинг додини берабошлайди.

                   Тошкентга вилоятлардан иш кидириб келган туда-туда аёл ва жувонларнинг бор товушлари билан чийиллашиб фарёд килганларига карамай, аёвсиз холда кимнинг сочидан тутиб, кимни кулларини кайириб, уларнинг андава, теша каби асбоблари солинган турваларини дуч келган томонга улоктирилиб, бечоралар автобусларга тикилди. Уларни Тошкентдан юз километр узок ерларга элтиб ташландилар. Бундай чорасиз   ва   химоясиз аёллар додларига халкнинг   якинлашишга милиция куймади ва улар вокиани узокдан   ёкаларини ушлаганларича зур ачиниш ва газаб билан кузатиб турдилар.

                       Буларни курганингизда, мамлакат президенти Ислом Каримов аёллар орасига кириши билан: “Сизларнинг харбирингизни бошимни эгиб, хурмат килишга тайёрман, мухтарама оналар, опалар ва сингилларим, кизларим, сизлар яхши билиб куйинглар, керак булса мен сизларга жонимни фидо килишга доим тайёрман” деганларини хар 8 март куни такрор ва такрор   телевизордан курсатилади. Узлари шундок етишмовчиликдан эзилиб, дайдиб келган бу аёлларни хурлаш, очикчасига айтганда президентни хурмат килмаслик ёки унинг сузларига амал килмаслик эмасми?

                       Биз бу ердаги кишининг баданини жунжитадиган бундай дахшатли   зуравонлик ва хурликларни заифа аёлларга курсатилганига нималар сабаб экани билан кизикдик. Ахир ер юзининг бирор ерида учратиш мумкин булмаган, бундай тенги вахшийларча зулмлар, доим тинч-фаровон булиб келган Узбекистонга кандай келиб колди,   бундай фармонларни узи сизларга ким бераётир деганимизда уларнинг хаммаси хам   бир огиз суз айтолмалдилар. Буларнинг хаммаси милициянинг юкоридан жуда куркишидан далолатдир. Товба дейсиз, уз халкига шунчалар азоб беришдан куркмаётган амалдорнинг узи ким экан, бундай амалдорга амалнинг   узини ким берган экан, уларни милициядагилар десак, улар хам ахир хорижликлар эмас, шу халк фарзандларику деган фикр ва саволларнинг куплигидан бошингиз   ёрилиб   кетай дейди.  

                       Айтишларича бу тадбир, Тошкентда аёл мардикорларнинг купайиб кетгани сабабли, декабр ойида кутилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан келмокчи мехмонлар кузидан уларни харкандай килиб булсада узок тутиш максадида, шахар кучаларида бирорта   мардикор ёки гадо куринмасин деган буйрук юкоридан берилганмиш. Халкаро мустакил журналистлар ва норасмий инсон хукуклари фаоллари хамкорлигида милициянинг очик тазъйик ва дуклари билан олишиб, тортишиб уша кунлари бундай кунгилсиз вокиаларни факат айрим жойлардагина тухтатилишига муваффак булинсада, юкоридаги жумбок саволларга факат “юкоридан”   деган жавоблардан булак жавоб эщитмагандан сунг хамманинг кунглидан биттагина фикр у хам булса   нахотки, бу буйрукларни хам аёлларни   бош эгиб хурмат килувчи   юртбошимизнинг узлари берган булса?, — дейсиз.

                     Милициянинг хам халк олдида мутлако ноунгай холатларни келтириб чикарувчи бундай фармонларни сузсиз бажараверишга мажбур экан, Узбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг бугунги фаолиятларига тугри бахо беришнинг узи хам амри махолга ухшайди. Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти республика фукароларидан куплаб тушаётган шикоятлари туфайли хамма холларда хам республика милициясининг ахоли уртасидаги муносабатларини доим кескин танкид килиб келган.

                     Аммо шуни хам таъкидлаш керакки, кейинги вактларда милиция органларида ходимларнинг уз вазифаларини ташлаб кетиш холатлари хам купайган. Аммо баъзи хукуклари бузилган милиция ходимлари уз вазифаларига тикланиш учун бизларнинг хечкандай амалий ёрдам беролмаслигимизни яхши тушунсаларда, негалир улар биздан руйхатдан утишни афзал билмокдалар. Улар хаммаси уз хак-хукукларини яхши биладиган юрист ва софдил кишилар булиб, улар   бизларга   милициядаги салбий холатларни айтиб берадилар.

                         Лекин бундай инсонлар, милиция сафларини тарк этаётсаларда узларининг халк билан хамнафас булишини хохлайдилар.. Умуман айтганда республика милицияси, айникса зобитлар орасида одамшаванда, сухбат килиб туймайдиган билимдон ва кенг мулохазали инсонларни жуда куп учратиш мумкин. Лекин, республика хукук химоячилари утказаётган рейд ва мониторингларда негадир улар орасида бундай мактовга лойик ходимлар кам учрайди.

                     Очигини айтганда, милиция ичида бирнеча йиллар мобайнида,   аста ривожланиб келаётган вертикал табакаланиш кескинлашиб, горизонталига эса, хар табаканинг иккига булиниш ходисаси сезилмокда. Аммо, бу азаматларнинг кулига купинча   курол тушиб туришини ва уларнинг фикран иккига булинаётгани арзимас масала деб каралса, булар биркун, милиция орасида узаро улгайиб кетувчи куролли жанжал чикиш   эхтимолини асло унутмаслик лозим.    

                     Милиционерлар орасида кейинги вактларда бир-бирларини отиш холатлари руй бериб, буларни юкорига шунчаки фалокат ёки узини отган деб расмийлаштиришга харакат килинаётган холлар хам бор. Бу гаплар рост булганда, улар уз ички дардларини бир варак когозда колдириб кетган булардилар. Улганлар оиласидагилар гапларига кулок берсангиз, улар уйдан кулиб уйнаб чикиб кетган эдилар, деган жавоб оласиз. Бундай кутилмаган фалокат курбонлари орасида милиция зобитларининг хам борлиги вазиятни янада чигаллаштирмокда.

                   Якинда бир милиция капитани билан аввал унинг худудидаги бир конунбузарлик туфайли каттик жанжаллашдик. Хизмат лавозими яхшигина бу ходим сузларидан сунг бахслар кизиб, унинг исботи учун уша капитаннинг уйига боришга тугри келди,—- дейди бир хукук химоячиси. Оддий кичик хавли, беш хонали курилган уй. Ичкарида айтарлик мебели хам кузга ташланмайди телефони   ва   ок-окора телевизори   хам бор гиламлари куп эмас, уртача безатилган, хаммаёк саранжом эди.

                   Устидаги формаси битта экани учун, уни шу кеча ювдириб эрталаб ярим хуллигича кийиб   кетгани   тугрисида тугрисида унинг хотини айтиб куйди. Курдингизми, милиция орасида набирали булаёзган бундай ходим шунчалар югуриб ишласада, бу ходимнинг истеъфога чикишга оз колган булсада уша-уша капитан, машина эмас, рангли телевизор хам ололмаган.

                 Энди милициядан   бушаётган ёшлар хаётига бир назар солайлик. Далилимиз кахрамони якинда уз аризасига биноан ишидан бушаган собик милиция сержантидир. “Автобуслар гохи кунлар кишлогимизга кеч келади. Ишдан кеч колганим учун куп марта тушунтириш хати ёзиб, командиримдан каттик сукишлар эшитдим. Маошим йул билан овкат харажатларимга ва яна икки бола   билан хотинимни бокишга етмайди. Ундан кура кишлокда лой кориб, ун минг сум топиб болаларимга едирганим яхши” дейди у.

                   Бунинг устига командирлар жуда купол, мен умримда эшитмаган сукишларни командиримдан эшитдим, биринчи ишдан кечиккан куним менинг онамни уртокларим олдида хакорат килганда каттик уришиб колдик, шунча жахлим чиккан эдики, ушанда куролим булса, хеч иккиланмай уни отиб ташлаган булардим. У бошкаларни хам сал жахли чикса шундай хакорат килади. Умуман милицияда шундай экан, биркун командиримизнинг узини хам дустларим олдида Нексия машинасида келган бир подполковник хаммамизнинг кузимизча огзига келган хакоратлар билан сукиб кетди. Бизлар хайрон колиб, тамошо килгандик ушанда.

                   Яна у, баъзи командирнинг уз итоатидаги айникса сержант ва оддийларни кеча-кундуз итдай югуртириб, рахмат урнига уларни хакорат килиши хам бир кун келиб уртада жанжал чикишига сабаб булиши аник,   ва   бундай аламзада   ёшлар бугун жуда куп дейди у. Шундай килиб, бугун Узбекистон милицияси олдида айтишга осон,   ечимлари   кийин муаммолар етарлига ухшайди. Милициянинг бугун йукотаётган энг кимматли ва асосий нарсаси, бу унинг халк олдидаги обруси десак, муболага булмас.

                   Милиция уз халки олдида канча тез обрусини йукотиши мумкин булса, уни тиклашга харакат килиш хам тез самара бериши мумкин. Чунки милициянинг халк билан мулокоти фукаролар билан хар кадамда ва хар кунги киладиган муомаласининг куплигини жамлаб хисобласак, улар жуда катта   сонларни ташкил этади..   Айнан худди шунинг узини бир катта куч ва   имконият хисоблаб,   ундан   самарали   фойдаланиш милиция, ва   халк уртасидаги   диалог мулокотни утмишдаги совет-рус сукиш ва сукинишлар тизимдан миллий   хушмуомалалик ва   конуний   талаблари томонига узгартиририш керакка ухшаётир Бундан ташкари милиция энди   огзаки буйруклар   бериш тизимидан   конуний-хукукий тизимга   яъни узига бериладиган буйрук ва фармонларни ёзма  холда   талаб килиши дозим.

                     Афсуски,   милиция фукаролар билан ишлашда   улардан икир-чикирларни хам ёзиб беришни талаб килишга жуда уста булиб кетган   лекин   хокимнинг бир эллик   хатисиз шундок бир телефонининг узи билан бирпасда шахарнинг хаммаёгини остин-устин килиб ташлайди.   Вакти келиб шикоятлар купайиб текширилганда   хоким мен бундай буйрук бермаганман   дейди. Хамма гунох яна милиция   бошига тушиб, унинг бошлиги ишдан олинади, хоким эса оппоклигича колаверади. Бундай “хам хизмат, хам тухмат” булмаслиги учун харкандай буйрук ва фармонларнинг ёзма тасдикланган хужжати булишини талаб килиши   тугрисида   конун хам булиши шарт.

                       Бу хукукий талаблар демократиянинг оддий   шаклларидан булиб,   уларни амалга ошириш, ун йилдан ортик вакт утсада, милицияга   бериладиган харкандай буйруклар сузсиз бажарилиши керак. Бундай килиш эса Узбекистонда хукукий демократик йул танланган   деган халкаро жамоатчилиги   диккатини чалгитувчи   авторитар режимнинг узи утирган шохга   узи болта ураётганлигир. Чунки мавжуд режим ягона ва асосий суянган уз химоячиси милициянинг хам хукукларини поймол этаётган экан, уткир болта чопишда давом этаберади.  

                       Шохчанинг умри тугаши   эса,   республикадаги мавжуд   режимнинг хам кулаши дейиш мумкин. Милициянинг бу сохада   юкорига талаб учун журъати етмайдими ёки юкоридагилар   умуман милицияни менсимайдиларми, булар доно халкимизнинг: “ Тухум олдин пайдо булганми, ёки товук ”   деган   хазил жумбогини эслатади. Агар бу арзимасдай куринган масалага эътибор килиниб у уз вактида хал килинса, хокимларнинг бебошлилигига чек куйилади,   адолат тикланиб, халкка енгиллик булади. Тасодиф эмаски, албатта милициянинг хам уз халки олдидаги обруси кутарилиши мукаррар!.

                                                    

Турлибеков   Ёдгор.

Узбекистон Инсон Хукуклари

Кашкадарё вилоят булими   раиси.

2002 йил декабрь.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s