МАРКАЗИЙ ОСИЁГА СИБИР СУВЛАРИ КЕЛАДИМИ?

1-бет

 

МАРКАЗИЙ   ОСИЁГА СИБИР СУВЛАРИ КЕЛАДИМИ?

 

Узбекистон континенталь иклимли географик худуд булиб, унинг иклимида кейинги ярим асрда, киш ва куз ойларида об-хавонинг тобора иликлашиб бориши факатгина Узбекистон эмас, кушни республикалар   Туркманистон, Тожикистон, Киргизистон ва Козогистон хамда жанубда Афгонистон ва Эронда хам кузатилмокда. Бундай иликланишдан   Марказий   Осиё давлатларида   ёгингарчилик камайган сари ернинг мелоратив холати узгариб тупрок эррозияси кучайиб бормокда.

   Хар йили нормадаги корнинг ёгиши камайиб бораётганлиги, тог чуккиларидаги корнинг бахорданок куп кисмининг эриб кетиши, оппок корнинг куёш нурини кайтариши урнига корамтир тошлар узига куёш нурларини ютиб, бутун ёз буйи   иссикликни   аккумуляция килиб йигмокда. Кишнинг бошларидаги   ёккан корлар эса иссик тошлар совуб улгурмай эриб кетмокда. Натижада йилдан-йил куриб Аму ва Сирдарёнинг сувлари Оролгача етиб келмай, унинг   курийбошлаган   майдонларидан   шамол оркали   миллионлаб тонна тузларни   учириб   атмосферани бузган холда узок Россиягача олиб бормокда.

Озон катламининг юкалашиб, унинг йиртиклари купаймокда, бундан ерга куёшнинг ультрафиолетив нурлар таъсири ортиб, ердаги   барча тирик мавжудот оламига булган   салбий таъсир кучаймокда. Тог   кор запасларининг кетма-кет бирнеча йиллаб озайиб бориши юкорида айтилган давлатлар худудларида кургокчиликни келтириб, атмосфера температурасининг тинмай юкорилаб боришига сабаб булаётир.   Марказий Осиёда юз миллионлаб гектар ер майдонларида ут уланларнинг харйили униб гуллашига карамай, уларнинг гуллаб улгурмай жазирамада нобуд булаётгани эса, купгина усимликлар, масалан табиатни гузаллаштирувчи ва чорвачилик учун хам яхшигина хашак булаоладиган кизголдок ва чучмума каби куп усимликлар уругларининг етилиб   пишмасданок куриб кетиши натижасида   кум-кук яйлов ва адирлар ялонгоч сахрога айланмокда.

     Об-хавонинг бундай курук келиши, хар йили бу улкан географик минтакада энди миллионлаб дарахтлар хам сувсизлик курбонига айланиб, тирик мавжудот учун энг керакли булган кислород алмашув мувозанатининг хам бузилишига сабаб булаётир. Кейинги йилларда катта кувватли газ ва нефт махсулотларини ёкиб, улардан электр олиш ёки иситиш максадларида ишлатишнинг кенгайганлиги Тожикистон алюмин заводи, Олмалик ва Ангрен кон-металлургия, Чирчик, Навоий азот, Шуртон ва Муборак газни кайта ишлаш хамда   Козогистон жанубидаги бирнеча йирик кувватли заводлардан чикаётган зарарли газлар атмосфера, атроф мухит ва табиатни зарарлаётгани хечкимга сир эмас.

Шунингдек Марказий Осиёда яна купгина газ ва нефтни кайта ишлаш ва бошка химия-саноат ишлабчикарувчи обектлар курилишига мулжалланаётган лойихалар тузилаётгани, бу худуд, колаверса шимолдаги Россия иклимига хам салбий таъсир килиб, мавжуд экологик муаммоларнинг келажакда янада хавфли булишига замин яратади. Буларнинг хаммаси узимиз яшаётган мухитни узимиз захарлаб, харкандай фильтрлар булганда хам, атмосферамизни биз учун текин ва етарли даражада кислород билан таъминлаб ва керак булса хавони захарли структуралардан тозалаб берувчи энг ишончли ва ягона омилнинг узи, факатгина яшил табиат эканини унутмаслик керак.

Хозир бу катта регионда майда ут-уланлар колиб, энди йирик дарахтларнинг хам сувсизлик ва захарли хаво таъсиридан   курийбошлагани   экологик   мувозанат бузилишининг хавфли даражага етиб колганидан даракдир.

Саноат ва турли ишлабчикариш заводлари ва автомобиллардан чикаётган катта микдордаги захарли газлар   хамда   кислота колдикларига бой тузлар чанги атмосферада тобора купаймокда. Натижада бундай худудларда усимлик ва дарахтлар барглари саргайиб уларнинг хосилдолликлари камайиб, айникса кишилар соглиги ёмонлашувига, ахолининг упка ва   нафас олиш йулидаги органларининг огир хасталикларига сабаб булмокда. Бундай сурункали кургокчиликлар ва   сувгориш ресурсларидан очкузларча фойдаланиш натижасида дарёлар суви   йил сайин камайиб, ОРОЛ нинг куриб бориши тезлашмокда.

   Тугрисини айтганда хозир бундай муаммонинг ечилиши   унлаб йиллардан бери килинаётган амаллар халкаро микёсда хам, факат минбарлар ортидаги узок маърузалару, газета ва журналлар сахифаларини тулдириб ёзишлардан нари утилмай, Оролга бундаймуносабат барчамизнинг   калбимизда ноумидлик   уйготмокда.

     Чунки, бу муаммони ечишда унга Осиё, Европа ва АКШ давлатларининг хамда Россия давлат рахбарларининг алохида ва амалий эътиборлари лозим. Минг афсусларким, купгина рахбарлик лавозимдаги жанобларнинг уруш харакатлари ва куролланиш пойгаларида катнашиб, уз худудларида шундок хам ута хавфли даражага етиб колган халкаро экологик мухитни унутган холларда давлат сармояларининг куплаб кисмларини турли янги ва ута кучли ядро куролларини синаб куришдек, жуда киммат ва   жирканч ишларга сарфлаб   келмокдалар.

   Бундай рахбарлар ута бой ва курол ищлаб чикарувчи монополистик гурухлар кулида кугирчокдай хизматда булиб, турли бахонаи сабабларни рукач килган холда, келажак авлодларга ута хавфли радиоактив захарланган катта худудларни колдиришдек, жиноий ишлардан хам таб тортмаётирлар.

Жахон жамоатчилиги бундай масъулиятсиз ёки журъатсиз рахбарликни   куриб тураркан, хозирча   бундай зуравон ва узи туйсада кузи туймас аждахо иштахали бу жанобларга факатгина худодан инсоф сурашдан бошка уларнинг иложлари колмаётир.

ОРОЛ муаммосининг реал ечими   бугун факат Россия хукуматининг Сибир сувларининг Урта Осиёга бир кисмини окизишга   розилигидан бошланса ажаб эмас, чунки бундан келажакда Россиянинг узи хам улкан манфаатларига эришиши мумкинлигини олимларгина   эмас, ахоли орасидаги куплаб зиёлилар ва оддий инсонлар бу тугрида уз ишончларини таъкидлашмокда.

Афсусларким,   Россиянинг айрим иклимшунос ва мелиорация-метерология буйича кузга куринган олимлари, узларининг кайсар ва догматик фикрларидан кайтмаётирлар. Натижада улар узларини ута ватанпарвар килиб курсатаётган, аслида икки карра иккининг турт эканига эътиборсиз караётганлиги натижасида шу кунларгача Россияга хар йили   юзлаб миллиардлар рубль   микдорида зарар етмокда. Бунга жонли мисол килиб, Сибир атрофи ва Россиянинг бошка худудларидаги улкан молиявий зарарлар келтирувчи хаддан   ташкари ва тобора куп ёгаётган кор ва ёмгирлар туфайли мислсиз тошкинларининг ортиб, хатто бир бутун шахарларнинг сув остида колишларига сабаб   булмокда. Бунинг устига   бу минтакаларда йиллик куёшли кунларнинг ута   камайиб кетаётганлигидан кишлок хужалигида экинларнинг яхши ривожланмай, хосилдорликнинг пасайиб ва уларнинг етиб-пишиш муддатининг чузилиб бораётгани натижасида, хосилни йигиштириб олишда хам катта   нобудгарчиликлар   келиб чикмокда.

Бу   сохада   Россиянинг йирик давлат арбоби   ва   жонкуяри, Москва шахар мэри Юрий Лушков жанобларининг Сибир дарё сувларининг Марказий Осиёга   окизиш тугрисидаги ташаббуси, бу инсоннинг уз урнида накадар зийрак ва соглом фикрга эга эканлигини нафакат Россияга, балки бутун жахонга намоён этди. ХХ1 асрда инсониятнинг фан ва техника ривожланишида янада катта ютукларга зришиши кутилмокдаки, юкорида айтилган заводлару, гигант самосвал, экскаватор ва булдозерларнинг кувватлари бирнеча марта ошар экан, улар тор доирадаги максадлар учун катта   курилишларни амалга оширсаларда, бошка худудларда   эса,   улкан   экологик   зарарлар келиб чикишига сабаб булмокдалар.

Илмий асосларга эга булмаган ва экологик   тахлил килинмай   курилиши олти миллиард   долларга мулжалланаган Туркманистондаги улкан сув омбори курилиши шулар жумласидан булиб,   бу курилиш замирида ОРОЛнинг тула фожиали такдири ётади. Бу сув омбори курилишидан келадиган глобал зарарларнинг атрофдаги давлатлардан ортганининг узи келажакда Туркманистонинг узига тузатиб   булмас зарарлар келтириши мумкинлигини жахон жамоатчи олимлари бугунданок башорат килмокдалар.

Бундай эртаси   уйланмай, йирик иншоотлар курилиши давом этаверса, буларнинг хаммаси биз юкорида таъкидлаган экологик нормаларининг катта куламларда бузилишига олиб келиши мумкин мукаррардир.

ОРОЛ муаммосига   бугун,   унинг атрофидаги   ва Россия хукумати рахбарларининг хам   келажакдаги   умумий экологик фойдани кузлаб, бу масалага очик кунгил билан ёндошишини такозо этмокда.   Бу масалалар бугун уз вактида хал килинмаса, у   гуё   бир хастага   эътиборсиз караб, унинг улимига   сабаб   булишдек   гунохни   эслатади.

Бундай экологик муаммоларнинг аввало манбаъига этибор килсак, уларнинг сабаби асосан, хаммамизнинг эртанги кунга локайдлигимиз дейиш мумкин. Бугунги ер юзи инсонларининг хаёт мамотига хавф солаётган « ПАРНИК ЭФФЕКТИ» каби хавф хам, юкоридаги   айтилган локайдлик натижасидир. Бу асосан планетамизда   катта минтакаларидаги иликланишнинг кучайиб бораётгани ва атмосферанинг химиявий таркибининг катта куламли узгаришларнинг   пайдо булиши ва   озон катламинининг   тобора   йуколиб боришидир.

Шундай экан, бу улкан географик худудларда   келажакда давлатлар уртасида сувгориш ва ичимлик   сувларини   талашиб катта можароларни хам келтириб чикариши мумкин. Бундай экологик холат давом этаверадиган булса, келажакда купгина худудларда Оролдан кам булмайдиган муаммо, яъни булган сувсиз   сахрога айланган ёки боткок ва тошкинлардан безор ахолининг табиати кулай худудларга   томон ахолининг оммавий кучишларидек миграцион муаммолар келиб чикиши мумкин. \

Демак кечагина обод шахарлар харобагга айланиб кучиб кетганлар учун бошка ерларда бутунбир шахарлар куришга тугри келади ва уларни бартараф этиш учун эса, чексиз микдорда маблаглар талаб килинади. Хуш, бирнеча ун йиллар   бурун тиззадан ва хатто белгача ёгадиган Афгонистон ва Узбекистон атрофидаги корлар кани, ва улар каёкка кетди?   Ахир айтганимиздай иликланиш кучайган булса, денгиз ва океанларнинг бугланиши купайиб булар аслида куп ёгинлар   келтириб чикариши керак ва   шундай булмокда хам.

Аммо шундай   булутлар Хинд океани, Кора ва Каспий денгизларидан бугланиб чикадиган булутларининг купчилик кисми Урта Осиёнинг кургок ва иклим даражалари кутарилгани учун жануб мамлакатлари устидан бир томчи хам ёгмасдан гарбга ёки гарбийшаркка аникроги   улар Россиянинг асосан Урта ва шаркий Сибир хамда Узок шарк районларига тулалиггича кетиб колмокда. Бу   эса   Россияда   мислсиз куп кор ва ёмгирлар ёгишига   сабаб булмокда.

Чунки атмосферадаги шамол окимларининг асосий йуналишлари шуни   курсатиб турибти. БМТнинг РИКК, Марказий Осиё мамлакатларининг рамкали Ковенциясидаги купгина мамлакат метерология марказларининг берган маълумот ва хужжатларида   бу регионларидаги иликланишнинг шиддатли усиб бораётганлиги тасдикланган. Хозирги мавжуд жароён кандай натижаларни бермокда деган саволга энди юкоридаги далилларга асосланиб жавоб бериш мумкин.

Бу дегани Россиянинг Сибир ва Узок Шарк регионларига   егинларни элтувчи шамоллар йулидаги таъбир жойиз булса булутлар йулига куйилган «тусик фильтрларининг» ёмон ишлаётганлиги деса булади.

Бу тусик фильтрлари асосан булутлар кезиб утадиган ун минглаб километрларгача   масофаларда авваллари иклими анча салкин булган Осиё мамлакатлари устида   айникса тог тизмаларидан утаётиб булутлар ёмгир ёки корга айланиб бир неча метрлаб   кор катламларини   пайдо килар эди демак. Россияга   караб харакатланувчи булутларнинг куп кисми сийраклашиб, купинча   улар   бутунлай корга айланиб Марказий Осиё тогларида колиб кетар эдилар ва бирнеча   Амударё ва Сирдарё хатто Чу, Зарафшон, Кашкадарё, Чирчик, Норин ва Гарм   каби унлаб дарёлар хар йили тулибтошиб окар эдилар.

Сибир ва Узок Шаркда эса, нормадаги ёгинлар ёгиб, хамма нарса уз жойида эди.   Хуш Марказий Осиё минтакаларининг намлиги ва   салкинлигини ошириш учун ва   Россиядаги   йилданйил купайиб бораётган ёгингарчиликларни камайтириш ва   Россияда   авваллари булган   куёшли кунлар сонини купайтириб утган давр иклимлари холатини кайта   тиклаш учун нималар килиш керак?

Бунинг факатгина     учта   чораси   булиб, БИРИНЧИ ЕЧИМ , у тезлик билан Обь ва Енисей дарёларидаги мутлако ортикча сувларнинг бир кисмини жанубий шаркка, аникроги   Марказий Осиё худудларига   ёки   Хитой ва Монголия каби сувсиз худудларга окизишга харакат килиш керакка ухшайди. Энди фараз килайлик, агар бу ишлар боскичмабоскич амалга оширилса , масалан биринчи булиб ундан Козогистон бахраманд булиб   территорияси улкан бу улкада саноксиз иш уринлари пайдо булиб минглаб йиллар   какраб етган чулларга жон киради.

Сув бу хаёт деганларидек, айникса Козогистонда   асрлаб какраб ётган миллионлаб гектар ерларни узлаштириш ишсизлик муаммоларига бутун бир

Марказий Осиёда чек куйган булар эди.   Узлаштирилган ерларда эса кишлок хужалиги   ривожланган, сабзавот ва мева махсулотларининг жуда катта   мул-кулчилиги вужудга келиб, уз урнида   Россия халклари   хам арзон ва масофаси якин сабзавот ва полиз махсулотларидан   тулик   бахраманд булиши мумкин. Масаланинг иккинчи томони эса, Россиянинг ортикча   ёгин-сочинлардан   кутилиб хар йилги календардаги кора булутли кунлар урнига офтобли   кунларнинг   пайдо булиб, унинг бирнечабор ортиши эса, кишилар   ва усимликлар дунёси хаётига ижобий таъсир килишига олиб келган ва галла, картошка помидор, писта, нухат ва соя экинларининг хосилдолигини ошириб, уларнинг етилиб пишиш муддатларини анча тезлаштирган ва энг   мухими   кишилар   соглигининг яхшиланишига олиб келган булар эди.

Дарёларнинг Шимолий муз океанига ортикча окиши хам   океан сув   юзасининг ва айникса сув температурасининг   хам ортикча кутарилишига сабаб булиши   мумкин.   Урта Осиё-Сибирь магистрал канал юзага келтирилса, унинг албатта бошкарилиши натижасида инсониятнинг келажакда бу   регионларда экологик балансидаги кейинги харкандай узгаришларни баъзи йилларда бу каналлар сувларини керагича озайтириш ёки купайтиришдек   амаллар   билан олимлар хисоб – китобларига асосан бошкариб борилиши мумкин.

Шундай килиб канча тез булса, шунча   яхши натижалар бериши мумкин   булган бу тадбир тугрисида уйлаб курилганда, харбир олим ёки рахбар, узини харкандай миллатчилик ёки эгоистик нуктаи назарлардан узок тутса   айни муддао буларди. Чунки бугун табиат, келажак ва кайсар экологик жароён инсониятдан хозир факат шунигина талаб этмокда. Планетамизда кейинги йиллардаги бир жойлардаги кургокчилик эвазига бошка регионларда куркинчли сув тошкинлари руй бермокда, булар планетамиздаги табиат инжикликлари десак, уларни ечишда инсонларнининг бир ёкадан бош чикариб   курашишларини такозо этмокда.

Худди шундай холатларни бутун Европа китъасида хам кузатиш мумкин экан, балки бугун сиз билан мухокама килаётган масалалар Европа   китъасига хам тегишли булса   ажаб   эмас. Харкандай маблагларнинг бу йулдаги сарф этилиши   албатта   тез   ва   бирнеча марта ортиги билан фойда беришига хаммамизнинг ишонгимиз келади. Масалан Амударё сувининг купайиши натижасида на факат куп   азоблар чеккан Афгонистон диёрида энди наркотиклар урнида яна авваллардагидай кум-кук сабзавот ва   пахтазорлар бунёд булса, ОРОЛнинг сувга тулиб тошиб, унинг бу регион учун таркиби калций   ва фосфорга бой ва   бу   улка ва унинг атрофи мамлакатлариннинг денгизлардан узок булгани учун нихоят танкис булган баликларга хам тулиши каби кувончлар   борлигини унутмаслик керак.

   Яна бир катта янгилик шуки, бу регион ва колаверса Россия худудларигача бориб етиб айникса ёзи билан метал конструкциялар устида йигилиб колган турли кислоталар колдиклари булган емирувчи тузлар   намлик натижасида жуда юкори булган концентрацияли эритмаларнинг турли йирик метал конструкция ва коммуникацияларининг   шиддат билан коррозияли емирилишига хам бархам берилади.

Инсонларнинг нафас олиши яхшиланиб хархил распиратив хасталикларининг камайишига ва Россиядаги куёшли кунларнинг купайиши натижасида тирик организмларни пигментлар билан бойиб, кишилар ва чорва хайвонлар организмиининг согломлигининг яхшиланишига хамда усимликлардаги хлорофил доначаларининг купайиши   эса, яшиллик оламини ривожлантириб   табиатимизнинг янада гузал булишига замин яратиши мумкин. «ПАРНИК ЭФФЕКТИ»га карши курашдаги «ИККИНЧИ   ЕЧИМ»ига тухталсак,   озон кабатининг кушандаси булган   булган фреон газини ишлаб чикарувчи ва уни ишлатувчи заводларни катьиятлик билан дархол тухтатишни алохида назоратга олиш, ва ундан сунггина асосий ишга утишдан аввал таклиф килинаётган бу йулнинг тамоман сунъийлиги кай даражада самара беришини олимлар мулохаза ва тахлилларига хавола килишдир. «УЧИНЧИ ЕЧИМ» бу атмосферадаги зон йиртикларини ямашдан иборат булиб, химиявий йўл ёки электр энергия ёрдамида атмосферадаги кислороддан озон ишлаб чикарадиган   ута кувватли заводлар бунёд килишни такозо этмокда. Бундай йуллар юкорида айтилган муаммолар ечимида   хал килувчи булолмасада,   балки унинг катта ёрдам бериб колиши ажаб эмас.                                              

                                                                    

                          ТУРЛИБЕКОВ ЁДГОР .

Халк таълими фидойиси Карши шахри   телефон   5- 36- 31,   код   8- 375-22.

Манзил   700017, Карши ш. Казаков кучаси 58 уй. ЭМЛ                      

y-turlibekov@uzpak.uz            

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s