Давлатимизнинг асосий даромади пахтадан. Лекин…

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ИСЛОМ КАРИМОВга

 

Ҳурматли Президент!

 

Халқимизнинг аксарият қисми иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечираётгани ҳозирда ҳеч кимга сир эмас. Оила тебратиш, бола-чақа боқиш илинжида нафақат эрлар, балки аёллар ҳам Россия, Қозоғистон каби давлатларда мардикорлик, савдогарлик қилиб юришибди. Уларнинг у ерларда бирорта ҳуқуқи кафолатланмаган. Шу ва бошқа сабабларга кўра улар хорланмоқда, зўрланмоқда. Мардикорлик, савдогарлик қилаётганларнинг уйида қолган боқимандалари ва ота-оналари тарбияга, меҳрга муҳтожлигича қолмоқда.

Фарзанд, ота-она учун нафақат пул, озиқ-овқат, балки меҳр ҳам зарурдир. Давлатнинг, халқнинг бойлиги, иқтисоднинг юқорилиги бир қанча омилларга – ундаги қазилма бойликлар, ер, сувнинг етарли даражада мавжудлиги, унинг ҳосилдорлиги, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозорида хадидоргирлиги, халқнинг билим савияси, ишлаб чиқаришдаги илғор технология ва бошқаларга боғлиқдир. Россия, Козоғистон давлатларидаги юқоридаги омиллар Ўзбекистондаги омиллардан кам бўлса кам, лекин ортиқ эмас.

        Ўзбекистондаги иқтисодий қийинчиликларнинг асосий сабабларидан бири – бу ишларнинг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги ҳамда қолоқ ва нотўғри технологиялардан воз кеча олмаганлигидандир. Давлатимизнинг олтиндан ҳам қиммат ҳосилдор ерлари, суви, иқлими, меҳнаткаш халқи бор. Мана шулардан фойдаланиш, уларни тўғри йўлга қўйиш, эски технология ва усуллардан воз кечиш, ерга ишловчи ҳамда давлат бюджетидан ҳақ оладиган хизматчиларнинг моддий манфаатдорлигини муттасил ошириб боришимиз давлатимиз ва халқимизнинг иқтисоди ҳамда маънавиятининг ошишига сабаб бўлади. Юртимизда етиштирилаётган мева, полиз маҳсулотлари, чорва маҳсулотлари кўпгина давлатларда етиштирилаётган ана шундай маҳсулотлардан мазаси, сифати билан анча фарқ қилади.

        Бизда етиштирилаётган ушбу маҳсулотлар бошқа давлат халқлари учун одамларга қувват берувчи, уларни дардларидан фориғ қилувчи фазилатлар ва асосларга эга. Мана шу мева-чева, чорва, полиз маҳсулотларидан дори-дармон, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилаишини йўлга қўйсак, миллиардлаб АҚШ доллари миқдорида фойда кўришга имкониятимиз пайдо бўлади.

Давлатимизнинг асосий даромади пахтадан. Лекин пахтачиликка эътибор жуда сустлигидан ялпи ҳосил 3 млн тоннага етмаяпти, ҳосилдорлик эса гектаридан 20 центнерлар атрофида. Бироқ ер, сув ва халқимизнинг имконияти эса ундан баланд. Масалан: ҳосилдорликни гектаридан 60-100 центнерга етказиш мумкин. Агар шу амалга оширилса, пахта хом ашёсини эмас, балки пахта толасини 3 млн тоннага етказиш мумкин. 3 млн. тонна пахта толасининг 1 млн тоннасига мол айрибош (бартер)ланса, Республикамизда кам қувват билан ишлаётган гигант заводлар, ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар тўлиқ ишлашларига имконият яратилади, кўплаб ишчи ўринлари пайдо бўлади. Ишчиларнинг ойлик-маошлари кескин ошади ва ҳоказо.

        Ҳурматли Президент! Менинг бу гаплар билан Сизга панд-насиҳат ёки ақл ўргатиш мақсадим йўқ.

        Шу кунлардаги мавжуд пахта экилаётган жойларда мен таклиф қилаётган усулда пахта экиб, ҳосилдорликни 60-100 центнерга етказиб, ялпи ҳосилни 3 млн тонна ва ундан ортиқ пахта толасига етказишни тажриба орқали исботлаб ва асослаб бериш ниятим бор. Дастлабки йилда тажриба майдонида экилган пахтадан ҳосилдорликни давлат комиссияси ва халқ вакиллари билан кўриб, ишонч ҳосил қилиш ва келаси йилда барча мавжуд пахта далаларига шу усулда пахта экилса, юқоридаги ниятга бемалол етиш мумкин. Бунинг учун бизда имконият етарли.

Агарда бу усул тўғри йўлга қўйилса, яна қўшимча 2-2,5 млн. аҳолини қўшимча иш билан таъминлаш, ҳар ишчининг йилига 500-800 минг сўм ва ундан ортиқ иш ҳақи олишларига имкон яратилади ва юқорида айтилган мардикор, савдогарлар ўз юртларида ишлаш, оила боқиш имкониятларига эга бўлишади. Давлатга эса, агар пахта толасининг баҳоси бу йилгилек бўлса, ҳар гектар ердан 1 минг АҚШ доллари миқдорида соф фойда киритилади. Бу эса бюджет ҳисобидаги ўқитувчи, врач ва бошқа касбдагиларнинг маошларини ошишига ва ўз вақтида берилишиги олиб келади.

Агар мен таъкидлаётган усул қўлланилиб, ялпи ҳосил 3 млн тонна пахта толасига етказилса, ҳозирги истеъмол қилинаётган гўшт махсулотларидан ташқари яна қўшимча 1 млн тонна гўштни жаҳон бозорига чиқарилишига, ҳамда 3 млн дона мол терисини қайта ишлаб, хом ашё сифатида ёки тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб сотишимизга имконият яратилади. 1 млн тонна гўшт маҳсулотлари ва 3 млн дона мол териси етиштириш ҳам 500 минг атрофида одамни иш ва маош билан таъминланишига имконият яратади. Жаҳон бозорида шунча гўшт ва мол терисига эҳтиёж топилмаса, мол айрибошлаш қилинса ҳам шу фойдани кўришимиз мумкин бўлади.  Ҳурматли Президент!

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s