03.03.04-ҚАҲРАМОН ОНА МУРОЖААТИ

 

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

И.А.КАРИМОВГА

 

                                           Нусхаси:                            УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РАИСИ Р.ИНОЯТОВГА

 

 

        

                                                           БУХОРО ВИЛОЯТИ…. ГИЖДУВОН ШАХРИ.

                                                          М.САЙФУЛЛАЕВ КУЧАСИ 110-УЙДА ЯШОВЧИ

                                                           КАХРАМОН ОНА МУНАВВАРА АБДУХАЙРОВА

                                                           ТОМОНИДАН

 

 

 

АРЗНОМА

 

«Бухоро вилояти хокими С.Хусеновнинг

буюртмаси асосида вилоят Миллий хавфсизлик

хизмати ходмлари томонидан бизнинг оиламизга

нисбатан касддан уюштирилаётган ноконуний

хатти – харакатлар хакида..»

 

 

Менинг углим Солихжон Абдухайров 2000 йили Гиждувон туман хокимининг карорига асосланиб Бухоро-Тошкент катта йули буйида 1000 расталик катта, замонавий бозор курганди. Янги бозордан хар кунги накд пул тушумлари 4 – 5 хисса купайди деб республика телевидениеси оркали туман хокими хам гапирган. Бу бозорга нафакат Гиждувон вилоятнинг Вобкент, Кизилтепа, Шофрикон туманлари, Самарканд, Хоразм, Карши, Ургут.., шахарларидан хам одамлар катнай бошлаган эди.

 

Мазкур «Мироншох» улгуржи ва чакана бозори роса ун бир кун ишлагач яна шу Гиждувон тумани хокимининг карори билан ёпилди… Шу вокеалар хакида «Хуррият» газетасида «Синдириш санъати» номли макола хам чиккан.

 

            Шу йил январ ойида вилоят хокими С.Хусенов углимни чакириб кулдингдаги 39% акцияларни менинг одамимга берсанг эски бозорни сенинг бозорингга кучирамиз., булмаса бошка бозор курамиз.., дейди. Углим акцияларимни Сизга берсам давлатдан бозор курилиши учун олган 30 миллион карзни кандай кайтараман, кредит фоиз тугиб ётибдику, деса хам хоким тушунишни истамасдан каттик уришган.

 

            С.Хусенов шу йил 12 январ куни туман ва шахар хокими билан «Гиждувон дехкон бозор» мулкдорлари йигилишига келиб эски бозорни пахта заводи худудига кучиришни буюради. Туман хокимяти карори билан жой ажратилиб курилган янги замонавий бозор турганида яна маблагни совуриб янги бозор куришга не хожат.., дея мулохаза билдирган бозор мулкдорларини, шахар хокимини, бутун Гиждувон халкини энг бемаза сузлар билан хакоротлайди. Рахбарлар келганида шошиб колишиб, микрофонни учиришни унутганлари сабабли вилоят отасининг сукинишларини бутун бозор ахли эшитиб газабланади. Оломоннинг норозилигидан чучиган С.Хусенов дархол бозорни тарк этади.

 

            У ана шу ишлар учун углимни айбдор билиб уша куниёк уз одамларини йигиб С.Абдухайровни бадном килиш хакида каттик топширик беради. Шундан сунг 15 январ куни «Мироншох» савдо маркази ёнилги куйиш шахобчасида фукаро кийимидаги МХХ ходими Уктам Фатуллаев вояга етмаган набирам Сардорни бемаза сузлар билан сукиб сахналаштирилган жанжал уюштиради. Бу вактда етиб келган катта набирам уларни ажратиб турганида бирдан бир неча машинада МХХ ходимлари пайдо булишади ва бу вактда етиб келган углим С.Абдухайровни хам кушиб вилоят Миллий хавсизлик бошкармасига олиб келишиб ичкарига олиб кетишади, Рустам ва Сардорни машинада 4 соат ушлаб утиришиб, сунгра Бухоро шахар Тукимачилик тумани ИИБ га олиб келишиб, МХХ ходимлари иштирокида тинтув утказишади. Рустамнинг чунтагидан 0,5 гр. героин, 0,2. марихуна, Сардорнинг телпагидан 0,1 гр. героин топилди деб протокол тузишади.

 

            Орадан икки кун утиб ИИБ ва МХХ ходимлари бозор ёпилганидан буён углим бирор марта бормаган иш кабинетидан патрон топилди деб протокол килишади. Бу жойга келиб аввалдан патронларни куйганларини курганлар бор. Бу вакт мобайнида хеч ким бизга хабар бергани йук, уларни уч кун тинимсиз ахтариб сарсон булдик.

 

            Болалар учун олиб борган озик овкатларни 27 кунгача кабул килмадилар. Уларга нисбатан нотугри тергов олиб борилаётгани, адвокатни киритмаётганлари хакида рухий ва жисмоний кийнокка солинаётганликлари хакида адвокат М.Камоловнинг вилоят прокурорига 2003 йил 28 январь, 3, 8, 18 февраль кунлари юборилган ариза талабномалар хеч кандай натижасиз яна вилоят МХХга юборилган.

 

            Вояга етмаган набирам Сардорни 28 кундан сунг минг азоблар билан 2.000.000 сум гаров билан олиб чикдик. Лекин ундан «айбимга икрорман» деган гапларни отасини мажбур килиб ёздиришган. Менинг болаларимни гуё халк душманларидек хибсда саклашиб МХХ ходимлари томонидан ноконуний тергов килмокдалар.             Вилоят хокими касддан уюштираётган тажоввузлардан бизнинг оиламизни химоя килишингизни ва холис текширув утказиш учун ишончли вакилларингизни юборишингизни сурайман.

 

 

Хурмат билан Кахрамон Она                               Мунаввара Абдухайрова

 

С.Абдухайровнинг рафикаси                               Марзияхон Абдухайрова

 

«4» март 2003 йил

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s