Миш-мишлар ростга ўхшайди

Толиб акага хат

 

Миш-мишлар ростга ўхшайди

 

           Ўтган ярим йилда Қашқадарёда вилоят ички ишлар бўлими бошлиғи ва Яккабоғ туман ҳокими отиб ўлдирилган эди. Яна бир яқинда сирли ҳодиса рўй бериб, Карши давлат университетининг кадрлар бўлим бошлиғи Зоя Раҳмонова эрталаб соат ўнларда бирнеча ўқ билан домдаги яшаб турган уйида номаълум кишилар томонидан бирнеча ўқ билан отиб ўлдириб, қотиллар изсиз йўқолишган.

       Дархақиқат, бундай хунук воқиалар қашқадарёликларни маълум даражада ташвишга солиши табиий. Мен 26 декабрда бир махбус иши билан Бухорога борган эдим, у ердаги бир чойхонада, сўнг автобусда ҳам кўпчиликдан Қашқадарёнинг тоғда жойлашган чегара постларининг бирида 50нафар атрофида солдат отиб ўлдирилибти деган совуқ хабарни эшиттик. Лекин уларни ким ва нима учун отгани тўғрисида ҳечким бирор нарса айтолмас эди. Ўша куни Қаршига келгунча йўлда патруллар кўп ва кечаси пасажирлар паспортлари текширилди.

             Эртасига ва бошқа кунлари ҳам ҳали жони бор ярадорлар Қарши ҳарбий госпиталига 21 декабр келтирилганлиги ва уларнинг жуда оғир ҳолатда бўлгани учун шу ерда жон бергани тўғрисида Каршида ҳам шундай миш-мишлар тарқалган. Яккабоғ тумани Жума Михлиев жамоа хўжалигида яшовчи механизатор Аннаев Эшмаматнинг ўғли Ихтиёр Аннаев ҳарбий хизматни тугатгач, уч йиллик ҳарбий хизмат шартномаси билан Майданак (Китоб шахрига яқин) тоғдаги ҳарбий чегара қўшинларида шартнома бўйича хизмат қидиб муддати тугашига 3 ой қолганда 21 декабрь куни Яккабоғ туман харбий комиссариати ва туман ҳокими вакиллари томонидан огоҳ қилиниб, уйланганига энди уч ой бўлган Ихтиёр Аннаевнинг жасадини Қарши шаҳридаги госпитальдан (65 км) олиб келиш кераклигини айтишади.

           Қишлоққа тез ёрдам машинасида 22 декабр куни қоронғи тушганда жасад келтирилиб, шу кечаси жаноза ўқилади ва майит мозорга қўйилади. Ихтиёрни унинг отаси Эшмамат аканинг гапига қараганда ўз розилиги билан ҳечқандай тазъйиқсиз кечаси кўмилган ва келишган ҳарбий офицерлар шундан сўнггина уларнинг уйидан кетишган. Жанозани ўқиган мулла ҳам майитнинг бир кун туриб қолгани учун январнинг совуқ кунида уни саситмай кўмган яхши деган. Майитни кузатишганлар гапига қараганда Ихтиёр кўкраги, бўйни ва бошигача беш ўқ еган бўлиб, уни яқиндан ва автомат орқали отилган дейишди.

             Албатта бу воқианинг одамлар орасидаги миш-мишларга алоқаси борми ёки йўқ эканлиги вақт ўтиши билан аниқ бўлса керак.

 

Турлибеков Ёдгор.   17 январ 2004 йил.

 

 

 

  1. Хасан хужжатларни тўлиқ олиш. Элчихонага қўнғироқ қилиб суҳбат,

     Хонабод қишлоғини очиш уларга гуманитар ёрдам ҳақида ва Хасан 

 хужжатларини топшириш.

  1. Самаднинг расмлари.
  2. Нигорага, расмлар ва имзолар..

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s