03.03.04-Ҳамроқул АСҚАР -ОНА МАКТУБИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

И.А.КАРИМОВГА

 

                                    Нусхаси:                     ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РАИСИ

Р.ИНОЯТОВГА

 

 

        

                                                           БУХОРО ВИЛОЯТИ, ҒИЖДУВОН

ШАҲРИ, М.САЙФУЛЛАЕВ КЎЧАСИ,

110-УЙДА ЯШОВЧИ ҚАҲРАМОН ОНА

МУНАВВАРА АБДУХАЙРОВА

                                                           ТОМОНИДАН

 

 

АРЗНОМА

 

«Бухоро вилояти ҳокими С.Хусеновнинг

буюртмаси асосида вилоят Миллий хавфсизлик

хизмати ходмлари томонидан бизнинг оиламизга

нисбатан қасддан уюштирилаётган ноқонуний

ҳатти – ҳаракатлар ҳақида..»

 

 

Менинг ўғлим Солихжон Абдухайров 2000 йили Ғиждувон туман ҳокимининг қарорига асосланиб Бухоро-Тошкент катта йўли бўйида 1000 расталик катта, замонавий бозор қурганди. Янги бозордан ҳар кунги нақд пул тушумлари 4 – 5 ҳисса кўпайди деб республика телевидениеси орқали туман ҳокими ҳам гапирган. Бу бозорга нафақат Ғиждувон вилоятнинг Вобкент, Қизилтепа, Шофрикон туманлари, Самарқанд, Хоразм, Қарши, Ургут.., шаҳарларидан ҳам одамлар қатнай бошлаган эди.

 

Мазкур «Мироншоҳ» улгуржи ва чакана бозори роса ўн бир кун ишлагач яна шу Ғиждувон тумани ҳокимининг қарори билан ёпилдиШу воқеалар ҳақида «Ҳуррият» газетасида «Синдириш санъати» номли мақола ҳам чиққан.

 

         Шу йил январ ойида вилоят ҳокими С.Хусенов ўғлимни чақириб қўлингдаги 39% акцияларни менинг одамимга берсанг эски бозорни сенинг бозорингга кўчирамиз., бўлмаса бошқа бозор қурамиз.., дейди. Ўғлим акцияларимни Сизга берсам давлатдан бозор қурилиши учун олган 30 миллион қарзни қандай қайтараман, кредит фоиз туғиб ётибдику, деса ҳам ҳоким тушунишни истамасдан қаттиқ уришган.

 

         С.Хусенов шу йил 12 январь куни туман ва шаҳар ҳокими билан «Ғиждувон деҳқон бозор» мулкдорлари йиғилишига келиб эски бозорни пахта заводи ҳудудига кўчиришни буюради. Туман ҳокимяти қарори билан жой ажратилиб қурилган янги замонавий бозор турганида яна маблағни совуриб янги бозор қуришга не ҳожат.., дея мулоҳаза билдирган бозор мулкдорларини, шаҳар ҳокимини, бутун Ғиждувон халкини энг бемаза сўзлар билан ҳақоратлайди. Раҳбарлар келганида шошиб қолишиб, микрофонни ўчиришни унутганлари сабабли вилоят отасининг сўкинишларини бутун бозор аҳли эшитиб ғазабланади. Оломоннинг норозилигидан чўчиган С.Хусенов дарҳол бозорни тарк этади.

 

         У ана шу ишлар учун ўғлимни айбдор билиб ўша куниёқ ўз одамларини йиғиб С.Абдухайровни бадном қилиш ҳақида қаттиқ топшириқ беради. Шундан сўнг 15 январь куни «Мироншоҳ» савдо маркази ёнилғи қуйиш шаҳобчасида фуқаро кийимидаги МХХ ходими Ўктам Фатуллаев вояга етмаган набирам Сардорни бемаза сўзлар билан сўкиб саҳналаштирилган жанжал уюштиради.

 

Бу вақтда етиб келган катта набирам уларни ажратиб турганида бирдан бир неча машинада МХХ ходимлари пайдо бўлишади ва бу вақтда етиб келган ўғлим С.Абдухайровни ҳам қўшиб вилоят Миллий хавсизлик бошқармасига олиб келишиб ичкарига олиб кириб кетишади, Рустам ва Сардорни машинада 4 соат ушлаб ўтиришиб, сўнгра Бухоро шаҳар Тўқимачилик тумани ИИБ га олиб келишиб, МХХ ходимлари иштирокида тинтув ўтказишади. Рустамнинг чўнтагидан 0,5 гр. героин, 0,2. марихуна, Сардорнинг телпагидан 0,1 гр. героин топилди деб протокол тузишади.

 

         Орадан икки кун ўтиб ИИБ ва МХХ ходимлари бозор ёпилганидан буён ўғлим бирор марта бормаган иш кабинетидан патрон топилди деб протокол қилишади. Бу жойга келиб аввалдан патронларни қўйганларини кўрганлар бор. Бу вақт мобайнида ҳеч ким бизга хабар бергани йўқ, уларни уч кун тинимсиз ахтариб сарсон бўлдик.

 

         Болалар учун олиб борган озиқ овқатларни 27 кунгача қабул қилмадилар. Уларга нисбатан нотўғри тергов олиб борилаётгани, адвокатни киритмаётганлари ҳақида рухий ва жисмоний қийноққа солинаётганликлари ҳақида адвокат М.Камоловнинг вилоят прокурорига 2003 йил 28 январь, 3, 8, 18 февраль кунлари юборилган ариза талабномалар ҳеч кандай натижасиз яна вилоят МХХга юборилган.

 

         Вояга етмаган набирам Сардорни 28 кундан сўнг минг азоблар билан 2.000.000 сўм гаров билан олиб чиқдик. Лекин ундан «айбимга иқрорман» деган гапларни отасини мажбур қилиб ёздиришган. Менинг болаларимни гўё халқ душманларидек хибсда сақлашиб МХХ ходимлари томонидан ноқонуний тергов қилмоқдалар.

 

         Вилоят ҳокими қасддан уюштираётган тажоввузлардан бизнинг оиламизни ҳимоя қилишингизни ва холис текширув ўтказиш учун ишончли вакилларингизни юборишингизни сўрайман.

 

Ҳурмат билан Қаҳрамон Она                               Мунаввара Абдухайрова

 

С.Абдухайровнинг рафиқаси                              Марзияхон Абдухайрова

 

4 март 2003 йил

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s