04-МИРРАҲМАТ МУМИНОВ

Ўзбекистон Инсон Хукуклари Жамияти

Бош котиби Толиб Ёкубовга

 

1979 йили Тошкент шахрида тугилган,

Тошкент шахар С.Рахимов тумани  

Тансикбоев-2 кучаси 4уй 41 хонадонда

рўйхатда турувчи, хозирда мухожир

Муминов Миррахматдан

 

 

Ассалому алайкум, хурматли Толиб ака.

 

Сизни мусулмонлар учун ойлар ичида улуги, рахмат ва мархамат ойи Рамазон билан муборакбод этаман.

 

Мен хозирда кўпчилик мазлум ва тазйикларга дучор булган ватандошларим каторида уз уйимдан йирокда жон саклашга мажбур булдим. Бунга сабаб хозирда менга диний экстремизм ва терроризм айблари билан тухмат килиниб, кидирув эълон килинган. Шунинг учун, МДХ далатларидан бирида кочиб юрар эканман, Сиздан бошпана топишимга маслахат беришингизни сураб ёзаётган эдим, рад килмаслигингизни илтимос киламан.

 

Сизга бир оз тарихимдан ёзсам, балким маслахат беришингиз учун холатни ойдинлаштирса.

 

Купчилик мусулмон ёшлар катори утган асрнинг охириги йилларида махалла томонидан тузилган намозхонлар руйхатидан бизга хам насиб килган эди. Булиб утаётган бекарорлик ва мусулмонларга килинаётган зулмлардан менга хам насиб килишидан чучиб юрардим. Таксистлик килиб кун кечирардим. Лекин 2002 йил 27 март куни тонг сахарда Шайхонтохур туман ДЕВТКК булими тезкор ходимларидан Баходир, Алишер ва Музаффар деган кишилар мени хибс килиб, туман ИИБга олиб кетишди.

 

Мени у ерда тазйик остида мен биладиган ва билмайдиган кишилар хакида сурок кила бошлашди. Уларнинг ичида Файзиев Нурилло, Дилшод, Кахрамон каби Хизбут- Тахрир фаоллари хам бор эди. Мени ноконуний Хизбут-тахрир гурухига аъзоликда айблашди. Лекин орага танишлар ва пора аралашгандан сунг шартли равишда куйиб юборишди. Шундан кейин мен чет элда бир оз муддат яшашлик максадида йул кидира бошладим. Бир икки йил ичида холат яхшиланиши умиди бор эди. Кейин Буюк Британияда укиш хамда ишлаш учун сафарга ёрдам берадиган фирмани топдим.

 

2003 йилдаги 9 ойлик Буюк Британияга сафарим хам муаммоларни купайтирса купайтирдики камайтирмади. Балким гурух рахбари томонидан олинган паспортларимизни МХХ олиб куйди ва кайтиб келганимдан сунг МХХ томонидан яна Буюк Британиядаги мусулмон узбеклар хусусида сурокка тутилдим. Бу гал эса улар асосан Куконлик Маннанов Азиз ва Бешариклик Муминов Файзиддин хакида ва яна кимларни билишим ва улар у ерда нима билан машгуллиги ва кандай танишлари борлиги хакида эди.

 

Бу гал хам танишлар ёрдамида ва каттарок микдордаги пул эвазига кутулдим. Лекин талаб килинган пайтда тез етиб келишимни тайинлашди ва бир икки маротаба чакириб туришди. Бундан кейин зулмлар Янги Зеландияга укишга кетиш учун харакат килиб юрган пайтимда Апрел вокеалари юз бергандан кейин бошланди.

 

2004 йил 3 майда менга тегишли 30С7876 давлат ракамли тико русумли автомашинамда тижорий шеригим Исмоилов Элмирза билан Козогистонга кетаетганимизда чегара постида бизларни тухтататишди. У ердан бизни МХХ ББ тезкор гурухи келиб олиб кетди.

 

Кейин маълум булишича мен Буюк Британиядан келганимдан сунг менинг телефонларим, уйимни кузатувга олинган экан. Чет элга чикмаслигим учун чегара постлар руйхатларига киритилган эканман. Уларни менга чет элдан килинган кунгироклар ва почталарим кизиктирарди. Мени кийнаб яна Буюк Британиядаги Маннанов Азиз ва колган шериклари хакида, синфдошим Мавлянов Зафар хакида унга карши курсатма беришга мажбурлашди.

 

Электрон почталаримни барчасини очитириб, ичидагиларни олишди. Уйимга келиб тинтув килишди ва уз ихтиёрим билан терговга ёрдам берсам менга яхши булиши акс холда мени кийноклар кутаётганини билдиришди. Шуниниг учун мен уз ихтиёрим билан яширган китоб ва касеталаримни олиб бердим. Отам танишлар оркали мени уйдан терговга катнашимга эришди.

 

Эртаси куни 4 майда эрталаб соат 9 яримда МХХ ходими Юлдашев М. кунгирок килиб, тезда етиб кел, уйдагиларга колиб кетсам хавотир олманглар дегин деди. Мен «тико»ни миниб йулга тушдим, йулда бир биродаримни учратиб колдим. У: «Мен сизни камаб куйишди деб эшитдим, нега бемалол юрибсиз? Кочиб кетинг, бизани улар узини портлатган худкушларга боглашмокчи. Сохта хужжатлар тайёрлаб берганликда айблашмокчи. Мен хам тез орада Узбекистондан чикиб кетаман»,- деди. Мен жуда уйланиб колдим, сабаб шеригимни олдидан сохта гувохнома чиккан эди. Кейин чикиб кетишга карор бериб, шу буйи хижрат килдим.

Уша куни мени кутишибди, телефон килиб сурашибди.

 

Эртасига 5 май куни тонг сахарда 10га якин киши уйимизга бостириб бориб, обдон тинтув килишибди. Сунг 52 ёш отам ва 47 ёш юрак хуружи хасталиги бор ногирон онамни МХХББ га олиб кетишган. Уларни хакоратлаб, сукиб, углинг каердалигини биласанлар, уни топиб берасанлар, деб дук пупса килишган. Худди шу куни барча кариндошларимникига махсус орган ходимлари юборилибди.

Эртасига, углиларни топсак бизадан упкаламаларинг, биз шанс бергандик, энди узидан курсин, деб ота онамни куйиб юборишибди.

 

Шундай килиб, хам ватанимдан хам тинчлигимдан хам диний, инсоний хукукларимдан, бошпанамдан махрум булиб турибман. Авваламбор узимга ва сизнинг эзгу ишларингизга Аллохдан ёрдам сурайман.

 

Мендек нохак зулм кураетган ватандошларим сизга куплаб мурожаат килишади, шуларни каторида мени хам эътиборсиз колдирмаслигингизни сурайман ва аввалдан рахмат айтаман.

 

Хурмат ва эхтиром ила

 

Муминов Миррахмат.

 

2004 йил Рамазон.

Ассалому алайкум.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s