05.03.03-МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОНдан ХАТ

 

        

Ассалому алайкум мухтарам Толиб ака!

Мактубингиз учун ташаккур. Сунгги пайтлар Марказий Осиёни ёритувчи бир катор мухолифат сайтларига, жумладан, сиз хатингизда зикр этган «Центразия» сайти кибертеррористлар хужумига учрагани хакида хабарлар интернет сахифаларида пайдо булди.

 

«Центразия» сайти ушбу хужумлар натижасида уз доменини http://www.centrasia.org га узгартиришга ва бошка хостинг компанияга утишга мажбур булди. Бирок бу узгаришлар навбатдаги хужумларни бартараф этишга хизмат кила олмаган куринади афтидан. Якин кунлар ичида кузутувчиларимиз «Центразия» сайти дархакикат ишламай колгани хакида хабар беришган эди.

 

Аммо бугун Сизнинг хатингиздан сунг биз яна «Центразия» сайтини текшириб курдик ва мазкур сайт http://www.centrasia.ru ва http://www.centrasia.org адреслари буйича ишлаётганига икрор булдик. Бирок сайтларга прокси оркали кириш мумкин булмаяпти. Афтидан сайт эгалари ташкаридан прокси оркали кираётганларни блок килишмокда. (Хужумчилар узларининг маконларини бекитиш учун прокси серверлардан фойдаланишгани сабабидан булса керак)

 

Шунинг учун Сиздан «Центразия» сайтига яна бир бор киришга уриниб куришингизни сураймиз. Агар аввалгидек сайт очилмаса, биз бажонудил сизга ундаги Узбекистонга тааллукли мавзуларни почта оркали юбориб турамиз, иншааллох.

«Мусулмон Узбекистон» сайти сервери хам давомий (хужумлар узлуксиз бир неча хафта давом этмокда) хужумларга тутилаётган булса-да, алхамдулиллах сайт фаолияти тухтаб колгани йук. Бизнинг сайтда нашр этилаётган макола ва хабарларнинг узбек тилидагилари обуна йули оркали таркатилишидан хабарингиз бор.

 

Сизнинг хам электрон почта адресингиз обуначиларимиз каторида эканидан хурсандмиз. Тушунишимизча, сиз сайтда нашр этилаётган макола-хабарларнинг рус тилидагиларини олиб туришни назарда тутгансиз. Агар шундай булса, биз Сизнинг почтангизга охирги хафтада чиккан материалларни юбориб, бундан кейинги материалларни обуна йули оркали тарката бошлаймиз.

 

Бу хакда жуда купчилик бизга рус тилида хам обунани тезрок йулга куйиш хакида мурожаат этиб келарди. Иншааллох, сизнинг хатингиз сабаб бугун-эрта ушбу хизматни йулга куямиз. Сизнинг адресингизни обуначилар руйхатига тиркаб куйдик.

Борди-ю Сизга узбек тилидаги обуна хам етиб бормаётган булса, бу хакда маълум килишингизни сураб коламиз. Сунгги хафталар давомида сизнинг почта кутингизда жой колмагани ва шу сабаб юборилаётган обуна почтангизга бориб тушмаётгани хакида Rambler.ru серверидан огохлантириш олиб келдик.

 

Шунга кура, Сиз уз почта кутингиз хажмини кенгайтириб куйишингиз хам максадга мувофикдир. Rambler.ru почта хизматига кура, бугунги кунда улардан очилган почта кутилари 100 мб гача хажмда почтани саклай олади.

Хурмат билан,
«Мусулмон Узбекистон» тахририяти

 

info@muslimuzbekistan.com

 Тема:

 

musulmon o’zbekistondan

 Дата:

 

Thu, 3 Mar 2005 15:09:16 +0500 (UZT)

 Кому:

 

hrsu_tolib@rambler.ru