06.03.13-ФУҚАРОЛИК СУДИГА БЕРИЛДИ

Ассалому-алайкум Толиб ака!

 

Бугуннинг ўзида кўп фактлар аниқ бўлди:

Гумонларимдан бири тўғри бўлиб чиқди.

 

Мени ва Зиёдулло Разақовни (Шахс Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах бўлими раиси) Жиззах туманлар аро судига ариза билан судга берган.

 

Олдин ёзганимдай аризачи «мустақил» журналист Улуғбек Ҳайдаров бўлиб чиқди.

 

Бу фактларни   Жиззах туманлар аро судининг иш кўрувчиси, ҳамда Улуғбекнинг аризасини кўриб чиқувчи судья Садриддин Файзуллаев мен билан телефонда бўлган мулоқотда айтди ва тасдиқлади (Phone: (998 (72)222-37-97)).

16 май соат 10-00 ларда суд бошланишини билдирди.

 

Адвокат Ғиёс ака билан ҳамма масалада кеча гаплашдим.

Қолган маълумотларни кечгача юбораман.

Тел: 226-52-50 ишлаяпти. 226-52-52 кечга томон ишлайди.

 

Улуғбек, Демократик Ўзбекистон Конгреси сайтининг «Жиззах САДОСИ» да чиққан қуйидаги хабаримиз бўйича ариза берган.

 

Бахтиёр

13-3-2006

Бор, борадиган жойинга бор. Туманда мен хўжайинман…

(ёхуд, санкциясиз тинтувлар ва сўроқлар ҳақида)

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилоят бўлимига, Арнасой тумани «Қозоғистон» АХМ (Агро Хизмат Маркази) (собиқ 14-«а» с-х), Абай кўчаси 3/1 хонадонида яшовчи ҳамда ташкилотимизнинг Арнасой туман бўлими раиси Хидирова Оязимхон тамонидан 2 марта шикоят аризаси тушди. Хидирова Оязимхон туманда ушбу ташкилотимизнинг бошқариш билан бирга «Арслонбоб ота» фермер хўжалигининг раҳбари ҳам бўлиб фаолият кўрсатади.

 

О.Хидирова томонидан ёзилган биринчи аризасида (13.01.2006 й.) қуйидагиларни билдиради: «02 январь куни «Эзгулик» жамиятининг Жиззах вилоят бўлими раиси Жамшид Мухторов ва шу ташкилотнинг Жиззах шаҳар бўлими раиси Улуғбек Ҳайдаровлар уйимга келди. Улар мени Жиззахда қандайдир «Озод дехконлар» партиясининг йиғилишига таклиф қилди. Кўп вақт ўтмасдан уйимга Арнасой туман ҳокимлигининг иқтисод бўйича Мамадиёр исмли муовуни ва «Туркистон» жамоа хўжалигининг раиси келиб: «Уйларингга ким келди?»,- деб безовта қилди. Шундан сўнг уйимда ўтирган У.Ҳайдаров. ва Ж.Мухторовлар шошилинч равишда чиқиб кетишди.

 

Шундан сўнг, бир соатлар ўтар-ўтмас уйимга милиция ходимлари кириб келиб суроқ қила бошлади. Уйимга кимлар келаётганлиги ҳақида ҳисобот беришимни талаб қилдилар. Арнасой туман ИИБ жиноятга қарши кураш бўлимидан Ахмедов Зиёдулла ва Ўнтабаев С.лар ва маҳалла участка нозири Сирожлар келиб тинимсиз сўроқ қилдилар. Улар, ҳатто, уйимни прокурорнинг санкциясиз тинтув ҳам қилдилар. Туман ИИБ бошлиги Бахтиёр Мухторовга шикоят қилиб кирдим ва алоҳида битта савол бердим: «Уйимига кимлар келишини қандай билдингизлар?». Туман ИИБ бошлиги: «Агарда мен айтган гапларни ҳеч кимга айтмасангиз айтаман. Бизлар, иформацияларни ????????? томонидан оламиз. Умуман ????????? бизга ишлайди. (ИИБ бошлиғи атайлаб бундай информацияни чиқарган бўлиши мумкинлиги ва умуман бунга қонуний ҳаққимиз йўқлиги сабабли исми ва фамилияси келтирилмади (Бахтиёр Ҳамро)). Ҳали бу ҳолва, керак бўлса нотаниш кимсалар тамонидан бутун уруғ аймоғинг билан ўлдиртириб юбораман»,- деб қўрқитмокчи бўлди ва менинг номимга ёзилган, Жиззах вилоят нодавлат ташкилотимиз тамонидан берилган гувохномамни олиб йиртиб ташлади. ИИБ тамонидан ва туман ҳокимлиги томонидан бундай сўроқлар ва тазйиклар деярли бир ҳафта давом этди. Бу барча тазйиқларнинг бошланишига, барча маълумотларни берган ??????????ни айбдор деб ҳисоблайман ва провакация атайлаб қилинган деб ҳисоблайман Имзо».

 

Арнасой туман бўлими раиси Хидирова Оязимхон тамонидан ёзилган иккинчи аризасида (28 февраль 2006 й.) қуйидагиларни билдиради: «Бўлиб ўтган воқелардан сўнг, менинг фермерлик фаолиятимни бошқариш жуда қийин бўлиб қолди. Маҳаллий ҳоким, яъни Арнасой туман ҳокими М.Абдураҳмонов тамонидан кўплаб тазйиқларга учрамоқдаман. Ҳокимият тамонидан кўплаб иғволар тарқатишмоқда. Бундан ташқари менга очиқдан-очиқ: «Сен, фермерлар орасида кўплаб ташвиқотлар олиб бораяпсан. Уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўргатаяпсан, ҳар хил ташкилотларга аъзосан», – деб мени тинч қўйишмаяпти. Фермерлик учун олишим керак бўлган химёвий озуқаларни, нефть ёқилғиларини беришмаяпти. Бундан ташқари банкдаги пул муомуллари бўйича ҳам катта қийинчиликларга учрамоқдаман. Бу тазйиқлар бўйича туман ҳокими М.Абдураҳмоновга бир неча марта учрашдим. Туман ҳокими: «Бор, борадиган жойинга бор. Туманда мен хўжайинман. Ҳамма нарсани мен хал киламан.» Билмадим бундай ахволда фермерлик фаолиятимни қандай олиб бораман, бошим қотиб қолди. Имзо».

 

Ушбу аризалар бўйича, ташкилотимизнинг вилоят бўлими катта мониторинг ўтказиб натижасини, ташкилотимизнинг Ўзбекистон бўйича раҳбариятига хат орқали мурожаат қилинди. Ташкилотимизнинг Республика раҳбарияти ушбу масала бўйича, яъни Хидирова Оязимхон муаммоси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Президент Девонига мурожаат билан чиқди. Яқин кунларда ушбу масала бўйича вилоятимиз ташкилоти алоҳида мурожаат билан, керакли ташкилотларга чиқишни мулжаллаяпмиз

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари ҳимоя қилиш қўмитаси

Жиззах вилоят бўлими раиси Зиёдулло Разақов.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s