АБДУЛАЗИЗГА ХАТ

Ассаломуалайкум Абдулазиз!

 

Мен Сизга бир туркум информация юбораяпман. Шуларнинг ичида шоир Юсуф Жуманинг бир туркум шеърлари бор. Бошқа шеърларини кейинроқ юбораман.

 

Имкони бўлса, ўзбекча саҳифада «Юсуф Жума шеърлари» деган саҳифа очсангиз яхши бўларди. Шеърларни мен Times New Roman га ўтказиб юбораётирман. Сайтга ўзбекча шрифтда қўйилса яхши бўлар эди.

Мен илгари Тео ван Бовеннинг доклади бўйича ёзилган ЎИҲЖнинг 7 январда эълон қилинган докладининг русча ва инглизча вариантини юборган эдим, шекилли. «Доклады ОПЧУ» деган сахифа очиб, бу докладни қўйиб қўйилса ёмон бўлмас эди, фикримча. Мен бу докладнинг ўзбекча вариантини ҳам тайёрлаганман. Уни ҳам Москвадан қайтгач юбораман.

 

«Статьи А.САД» деган сахифа ҳам очиш керак деб ўйлайман. Мен унинг бир қанча мақолаларини юбораяпман. Кейинги сафар мен Шовриқ Рўзимуродов ҳақидаги маълумотларни юбораман. Унга ҳам бир сахифа очиш керак, расмини қўйиб.

 

Яна бир гап. «Архив» саҳифамизни очиб, унга олдинги йиллар материалларини қўйиш керакми, деб ўйлайман. 2003-2004 йиллар материаллари асосий саҳифага қўйилиб, олдинги йилларники Архивда бўлгани маъқулми, дейман.

 

Сайтимиздан кўпчилик хурсанд. Ҳукумат муносабатини ҳали билмаймиз. Карикатураларни кўпчилик мақташаяпти.

 

Мен 11 ноябрь эрталаб яна Москвага кетаяпман. 15 ноябрь куни эрталаб қайтаман, насиб этса. У ерда Халқаро Хельсинки Федерацияси Бош Ассамблеясининг йиллик сессияси бўлади. ЎИҲЖ ХХФга аъзо бўлгани учун мен унда иштирок этишим керак.

 

Саломат бўлинг. Оллоҳ ёр бўлсин.

 

Толиб акангизман.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s