АМЕРИКА ПРЕЗИДЕНТИГА ОЧИК ХАТ

             АМЕРИКА КУШМА ШТАТЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИ ЖАНОБ ЖОРЖ БУШга

 

             «Обод махалла йили»да 60 кун ноконуний хибсда сакланган, ноконуний

               хизмат вазифасидан четлатилган 53-ёшли собик махалла фукаролар

                                        йигини раисаси Мавжуда Отакулованинг

                                          

                                                   М У Р О Ж А А Т Н О М А С И .

 

               Жаноб Жорж Буш!

           Сиз бутун дунё буйича хукукий демократик давлатларнинг йулбошчиси булган конституцияси хам, конунлари хам, парламенти хам оддий халки манфаати учун хизмат килгувчи буюк мамлакатнинг йулбошчисисиз. Шунинг билан биргаликда Сиз бошкараётган Мамлакат бугунги кунда Узбекистон Республикасининг терорризмга ва наркобизнесга карши курашдаги хамкори хамдир.

           Жаноб Президент! Сиз яхши биласизки хамкорингиз Узбекистон Республикаси хукумати, яъни Президент Каримов ташаббуси билан 2003 йил «Обод махалла йили» деб аталди ва махсус хукумат дастури ишлаб чикилди. Мен эса айнан хукуматнинг сиёсатини куллаб-кувватлаганлигим учун, Республика микёсидаги рахбарларига, хусусан Республика бош прокурори Рашид Кодировга хокимият ва маъмурий органлар тизимидаги амалдорларнинг террористик гурухларни ва наркотик моддалар савдоси билн шугулланувчиларни куллаб-кувватлаётганликлари хакида хабар килганлигим туфайли Олтиарик туман хокими Олий мажлис депутати Ноъмонжон Омонов айби билан   айбсиз айбдор сифатида 60 кун ноконуний тарзда хибсда сакландим.

         Хуш, «Обод махалла йили»да уз махалласини маънавий обод махаллага айлантириш учун харакат килган Олтиарик тумни Хамза шахар Навоий махалла фукаролар йигини расисаси 53 ёшли аёлни хибсга тикиш кимга керак булиб колганди? Мен 2002 йил 8 август куни террористик гурухларни, наркобаронларни шериклари булган махаллий рахбарларни куллаб кувватлаётган Республика бош прокурори Рашид Кодиров истеъфосини талаб килиб 850 нафар махалла фукаролари билан биргаликда намойиш утказиш учун рухсат беришини сураб Ноъмонжон Омонов номига алока хати ёзган эдим.

       Мамлакатимиз рахбари Ислом Каримов Узбекистон давлатиини хукукий демократик давлатлар сафида куриш учун интилаётганлигини куп гапиради. Лекин жуда улкан креслоларни эгаллаб утирган ва уз амал курсисини даромад       топиш манбаига айлантириб олган куплаб манкурт рахбарлар давлат сифасатига карши фаолият юритиб, оддий халкни хукуматга нисбатан норозилик кайфияти кучайишига сабаб булмокдалар.

       Мен ана шундай давлат сиёсатига карши булган рахбарлар сафига энг биринчи уринда Республика бош прокурори Рашид Кодиров ва Олтиарик туман хокими Ноъмонжон Омоновларни киритишни хохлардим.

       Олий Мажлис депутати Ноъмонжон Омонов иштирок этган Олий Мажлиснинг 8 сессиясида Президент Ислом Каримов ХХ1 аср махалласи концепцияси хакида гапирганда «Кучли давлатдан кучли жамият сари» харакатини жадаллаштириш режасини илгари сурганди. Шунда менимча Ноъмонжон Омонов хам карсак чалиб бу режани куллаб кувватлашини билдирган булса ажабмас.

       Президентнинг фукаролик жамиятини кучайтириш хакидаги ташаббусига лаббай деб биринчи булиб Фаргонада ташаббус билан чикдилар, яъни 2002 йил 5 февраль куни 2-чакирик Халк депутатлари Фаргона вилоят Кенгашининг 9-сессиясида «Жамоат, нодавлат ташкилотлар ва узини узи бошкариш идоралари оркали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, фукароларнинг хукукий билимини ошириш, уларда уз хукук ва эркинликларига нисбатан даъвогарлик хиссини шакллантиришга оид» Дастур сессия карори билан кабул килинди.

         Вилоят сессиясида Республика бош прокуратураси умумий назорат бошкармаси бошлиги Б.Шомирзаев ва Республика Олий Мажлисининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар хамда фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари кумитаси раиси профессор Акмал Саидовлар иштирок этдилар. Улар бир овоздан Фаргонада биринчи булиб бошланган ташаббусни бутун мамлакат буйлаб ёйишга келишдилар ва бу ташаббус мамлакатни сиёсий ижтимоий жихатдан кучайишига самара беришини башорат килдилар.

         Хаттоки Узбекистон Республикаси бош прокуратураси хайъатининг 2002 йил 6 февралдаги мажлисида «Конунларни аник ва бир хилда бажарилишини назорат килишда жамоатчилик ёрдамидан кенг фойдаланилсин, фукароларнинг узини-узи бошкариш органлари ва махаллалар, касаба уюшмалари, ижтимоий жамгармалар хамда бошка нодавлат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширилишига хукукий ёрдам курсатиб борилсин» деб карор кабул килиниб матбуотларда ёритилганди. Лекин Фаргона ташаббуси Республика буйлаб таргиб килиниш урнига бугилди. Чунки бош прокурор Рашид Кодиров «Назорат прокуратурадан жамоатчилик кулига утиб кетгудек булса прокурорлар бугунги кундек халкнинг конини ича олмайди, бемалол жиноятлар содир эта олмай коладилар ва мамалакатни инкирозга юз тутиши учун хисса кула олмай коладилар» деб чучиди.

       Биз Фаргоналик жуда куплаб эркин фикрловчи фукаролар Республика бош прокурори Рашид Кодиров ва унинг кул остидаги прокурорларни конституцион тузумга ва давлат сиёсатига карши энг хавфли гурух деб биламиз. Вахобий ва хизб-ут-тахрирлар хам, хаттоки терорристлар хам прокурорларчалик давлат учун хам, халк учун хам хавфли эмаслар. Мен Рашид Кодировни буюк Рим императори Юлий Цезер юрагига ханжар санчиган Брутга ухшатаман.

         Якинда Мурод Шарифхужаев муаллифлигидаги «УЗБЕКИСТОНДА ОЧИК ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ» номли ва юридик фанлари номзоди доцент Марат Гуломовнинг «МАХАЛЛА- ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИ» номли китоблари чоп этилиб бу китобларда 2002 йилда Фаргона вилоятида фукаролик жамиятининг асоси хисобланмиш махаллаларда жамоатчилик назоратини йулга куйиш учун амалга оширилган ишлар, махаллалардаги фаолларни хукукий билимини ошириш учун тайёрлаб таркатилган 15 мингдан зиёд методик кулланмалар ёрдамида махаллаларда килинган амалий ишлар хакида жуда теран очик куз билан бахо берилган. 2002 йил октябрь-ноябрь ойларида Марат Гуломовнинг китобидан парчалар хаттоки «Мохият» хамда «Ишонч» газеталарида хам чоп этилди. Лекин шунча килинган ишлар Рашид Кодировнинг истак хохиши билан тускинликка учрагани, хукумат рахбари ташаббуси бош прокурорнинг кули билан бугиб улдирилгани хакида негадир хеч ким индамайди.        

         Олий мажлис депутати туман хокими Ноъмонжон Омонов туманнинг чаласавод ва порахур прокурори Гайрат Умурзаковлар, шунингдек наркобизнесга муккасидан кетган туман ИИБ рахбарлари бош прокурор Рашид Кодиров хомийлигида жуда куплаб жиноятлар содир этмокдалар.

           Мисол тарикасида куйидагиларни келтиришим мумкин:

     Ноъмонжон Омонов курилиш ташкилоти рахбари лавозимида ишлаган пайтида хайдовчиси бир кечада хизмат автомашинаси би лан «йуколиб» колган. 2002 йил 1 июль куни кечаси эса тумандаги рахбарларнинг жиноий кирдидкорларини Республика прокуратурасига ёзиб юборган Файзободлик Олимжон Хомиталиев «ёлланма котил» кулида вахшийларча улдирилган ва айбсиз камбагал фукароларни хибсга тикиб кийнаб, азоблаб, калбаки айбловлар, яъни 2001 йилнинг февраль ойида бир аёлни зурлаганлик, номусига текканлик жиноятларини хам калбаки равишда илиб «ёлланма котиллар»ни жиноятдан куткариб колганлар. Ушбу котиллик жинояти хакида хаттоки БМТнинг кийноклар буйича махсус маърузачиси Тео Ван Бовен Узбекистндаги кийноклар буйича килган маърузасида тухталиб утганди.

       Мен юкорида туман хокимининг жинояти туфайли хибсда утирганимни ёздим. Дархакикат 2003 йилнинг 13 август куни Олтиарик туман хокимиятида утказилган фаоллар йигилишида 300дан ортик киши иштирок этаётган йигилишда хоким – Олий мажлис депутати Ноъмонжон Омонов халкни кузгалонга бошлади, чунки йигилишда фаолларни узбек халкини хамиятига, гурурига огир ботадиган гапларни гапирди. У халкни кузголишидан манфаатдор эди. Йигилишда иштирок этган вилоят хокими уриносари Мирзарасул Гофуров, вилоят прокуратураси булим бошлиги Бахром Жураев ва туман прокурори Гайрат Умурзаковлар хокимнинг топширигини бажариш жиноятга кул уриш эканлигини 300 дан ортик фаолларга тушунтирмадилар.

         Олий мажлис депутатининг топшириги билан кузгалиб Хамза шахридаги наркотик моддалар савдоси билан шугулланувчи, хатто мактаб укувчиларини хам маиший бузукликка ургатаётган кушмачи ва фохиша аёлларни сазойи килган халк учун мен хибсга олиндим. Чунки бош прокурор тумандаги рахбарларнинг жиноий кирдикорларига карши курашаётган Президент сиёсатини куллаб-кувватлаётган 53 ёшли аёлни хибсга олиб бошка фукароларни куркитиб куймокчи булган. Чунки Республика бош прокуратурасидан 2002 йил декабрда Фаргонага борган Баходир Пулатов ва 2003 йил май ойида Химмат Окбутаев рахбарлигида юборилган махсус комиссияси аъзоларига террористлар ва наркобаронлар хомийси айнан махаллий рахбарлар эканлигини айтганмиз, асосли хужжатларни чора куриш учун бош прокурор номига аризалар билан бирга топширганмиз.

     Жаноб Буш! Хакикатан хам сизнинг давлатингиз ва бизнинг хукумат терроризм ва наркобизнесга карши курашдаги хамкорлардир. Лекин бизнинг Олтиарик туман рахбарлари террористик гурухларни моддий ва маънавий куллаб-кувватловчи хомийларидир. Олтиарик пахта тозалаш заводи эса бу гурухларни моддий таъминлаб келганлар. Шунингдек туман Ички Ишлар булими рахбарлари Тожикистонлик фукаролар билан наркотик моддалар савдоси билан шугулланадилар. Бу ишда уларга мен бошкараётган махаллада улар ташкил килган кушмачихона ва фохшахоналардаги маиший бузук аёллар кумакдошлар.

         Бундан ташкари Олтиарик тумани рахбарлари касддан, атайлаб туман хокимлигининг «Давр овози» газетасида Президент Ислом Каримовни обрусизлантирувчи макола чоп эттирганлар. Шунингдек вояга етмаган гудакни зурлаб номусига тегиш, хонадонга боскинчилик килиб кириш ва улдириш билан куркитиб номусга тегиш, уликни тахкирлаш, кария аёлни улдириш даражасида уриш, уз жонига касд килишга мажбурлаш, пахта майдонларини сотиш, минерал угитларни чет давлатга сотиш каби жиноятларни айнан махаллий хокимият ва маъмурий органлар рахбарлари томонидан содир этилганлигига, порахурлик ва коррупцияга карши курашиб 53 ёшимда ички ишлар идораси ертуласидан жой олдим.

       Депутат Ноъмонжон Омонов айби билан 29 август куни Файзобод кишлогилик 21 ёшли Шерматов Шермухаммад, 1966 йилда тугилган 3 та фарзандни отаси Йулдошев Махмуд, 4 та гудак фарзанди бор Рахматжон хамда Холдоралилар кишлокдаги Окмозорота мачитида 3,5-4 тоннали 25 та бетон плита босиб тагида колганлар ва Махмуджон, Шермухаммад, Рахматжонлар аянчли равишда улганлар. Холдорали умрбод ногирон булиб колди. Уларнинг улимларига айбдорлардан хокимнинг угли Абдумутал уликларни 100 минг сумданга сотиб олди.

     Дархакикат Президент тадбиркорликни фермерликни ривожлантириш хакида гапириб, ерни эгаларига бериш керак дейди. Ноъмонжон Омонов таникли тадбиркор-ишбилармонларни синдирган булса хотини, кизи, угиллари ва кудалари номига фермер хужаликлари ташкил этиб туманннинг энг хосилдор ерларини узлаштириб олган.

       Жаноб Президент! Мен туман рахбарларининг жиноий кирдикорларидан бир шингилгинасини сизга мълум килдим холос. Бу рахбарларнинг уз конституцион хукукларини талаб килгувчи фукароларга карши курашувчи фохиша ва кушмачилардан иборат гвардияси бор. Бизни 20 август куни уша гвардия аъзолари аёвсиз калтакладилар, лекин жазоланмадилр. Ахир Рашид Кодиров уз армиясини кандай жазоласин. 20 август куни бизни аёвсиз калтаклаган 100га якин фохишаларнинг кирдикорларини Олтиарик туманидаги Нафосат видеоижара хизмати ходими Хужамов Ином видеотасвирга олган, хозирда бу видеокассета Олтиарик туман ИИБ бошлиги Мусо Хонкелдиев кулида сакланмокда.

       Лекин фохишаларга нисбатан кузгатилган иш , яъни жиноятнинг ижрочиларига кузгатилган жиноят иши жабрланувчи Тожибоевани жабрланувчи сифатида сурок килмасдан, Тожибоева тероррстик гурухларни ва наркобаронларни хомийси булган Олтиарик тумани маъмурий органларига ишончсизлик билдириб бу рахабарларнинг терорризмга ва наркомафияга алокаси борлигини исботловчи 96 варокли асосли хужжатларни хавола килганидан кейинок дархол   жиноятнинг ташкилотчилари томонидан жиноят иши 30 октябрь куни конунга зид равишда тугатилди. Судмедэксперт Рауф Умаров эса ушбу жиноятни яшириш ниятида 1994 йил 21 октябрдаги 551 сонли Суд тиббий экспертиза хакидаги конун-коидалар нормативи хамда Узбекистон Республикаси бош суд тиббий экспертизасининг 336 буйругига зид равишда судмедэкспертизадан утказиб жарохатланган Тожибоеванинг бош мия чайкалишини енгил тан жарохати сифатида расмийлаштирган.

         Тергов харакатлари тугатилганидан сунг 6 ноябрь куни Олтиарик тумн ИИБ тергов булими бошлиги Султонали Торшпулатов турмага кириб мени сурок килди ва тайзик утказиб буш когозларга имзо чекишга зурлади.. 24 ноябрь куни эса Олтиарик туман ИИБ терговчиси Умид Лутфиллаев 20 август куни пиктетда иштирок этган Кувалик Ахмаджон Хазраткуловни ва пикетда фохишалар аёвсиз калтаклаган Андижон вилояти Мархамат тумани Полвонтош кишлогилик Рузиева Юлдузхоннинг хонадонига ноконуний тарзда бориб утказилган пикетга умуман алокаси булмаган угли Рузиев Ботирни сурок килиб, кейин Тошлокда яшайдиган угли Кахрамонни уйига келиб арафа куни кеч соат 17-гача куркитиб, тайзик утказиб Юлдузхонни Юлдузхонни тергов килган. Терговчининг тайзики ёмон таъсир килиб Юлдузхоннинг турмуш уртоги Рузиев Мамасобир инфаркт булиб, кон босими кутарилиб хайит куни 25 ноябрда вафот этган.

       Рашид Кодировлар, Ноъмонжон Омоновлар ва Гайрат Умурзаковлар касрига хали жуда куп курбонлар берилиши шубхсиз.

       Узбекистон Республикаси Конституция байрамига багишлаб Президент Амниция хакида фармон чикарди. Мен килмаган жиноятим учун амниция кулланилиб озодликка чикдим. Хаттоки Узбекистонда фаолият юритаётган Америка Кушма Штатларининг Юристлар Ассоциациясининг адвокатлари хам хукумат идоралари рахбарларининг кугирчогидирлар. Чунки Америка Юристлар Ассоциацияси томонидан мени химоям учун ёлланган химоячи Хасан Эралиев мени килмиш айбимга икрор ва пушаймонлигим учун амниция куллашни сураб судга ариза ёзишимга мажбурлади. Вахоланки у суд жараёнида мени айбсиз эканлигимга, касддан калбаки гувохлар билан мени жиноятчи булишимдан прокуратура рахбарлари манфаатдор эканликларига гувох булган эди. Мени ноконуний хибсга олган прокурор Гайрат Умурзаковнинг ташаббуси билан мен махалла фукаролар йигини раислигидан хам бушатилибман.

       Телевизорни ёксанг хукумат рахбарларини махаллаларни ишини кучайтириш хакидаги таргибот-ташвикотини курасан, бош прокурор эса хукуматнинг фукаролик жамияти куриш йулидаги ишлари огизда бошка амалда бошка эканлигини бутун жахон хамжамиятига курсатиб куйиш учун, яъни Президент ёлгончи эканлигини курсатмокчи булиб харакат килади.

       Мен ноконуний тарзда 60 кун хисбда ётганим эвазига «ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИ ЙУЛИДА» номли нодавлат ташкилоти очиб фаолият юритишга карор килдим. Мен   айбсиз айбдор фукаролар порахур ва коррупционер амалдорларнинг хохиш истаги билан узбек камокхоналарида ётганликларига, айбсиз айбдорлар сафи Узбекистонда купайиб кетганига, Президентнинг олиб бораётган сиёсатини куллаган хар бир фукаро у ким булишидан катъий назар катагонга учраётганига алохида эътибор каратишингизни истар эдим.

 

             МАВЖУДА ОТАКУЛОВА.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s