04.01.30-КИЧИК ГРАНТЛАР КОМИССИЯСИГА

30 январь 2004 й.

АҚШ ЭЛЧИХОНАСИ ҚОШИДАГИ

КИЧИК ГРАНТЛАР КОМИССИЯСИГА

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раҳбарияти томонидан 2003 йилда АҚШ элчихонаси қошидаги кичик грантлар комиссиясига «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши фактлари ҳақида Бюллетеньлар чиқариш» деб номланган лойиҳа топширилган эди.

 

Чиқарилиши кутилаётган Бюллетеньларда қуйидаги йўналиш ва мавзулар ёритилади:

  • Ўзбекистон пенитенциар муассасаларида қўлланилаётган қийноқлар;
  • Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган маҳбуслар аҳволи;
  • Сиёсий ва диний эътиқоди учун қамалганлар;
  • Ўзбекистон одил судининг қиёфаси;
  • Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вакилларининг суд жараёнларида қатнашиши;
  • Инсонларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларининг бузилиши фактлари;
  • Сўз ва матбуот эркинлиги

ва бошқалар.

 

Бюллетеньлар имкон қадар инглиз, рус ва ўзбек тилларида чоп этилади.

 

Бюллетеньларнинг қоғоз-ёзма варианти биринчи навбатда давлат структураларига (Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд, Миллий хавфсизлик хизмати, Президент аппарати, ҳокимликлар ва ҳоказо) юборилади. Бундан ташқари, Бюллетеньлар Тошкентда фаолият олиб бораётган халқаро, хусусан ҳуқуқбон, ташкилотларга, элчихоналарга юборилади. Унинг электрон варианти ҳам Ўзбекистон ва чет эллардаги қатор ташкилотлар ва шахсларга жўнатилади.

 

Бюллетеньларнинг ҳар ойда бир сони чоп этилади. Ҳар 2 ойда Бюллетеньларда аналитик мақолалар бериб борилади. Ҳар бир Бюллетень камида 20 бетли ҳажмда бўлади.

 

Бюллетеньларнинг дизайнига алоҳида эътибор берилади. Унда ҳужжатларнинг нусхалари ва рангли фотосуратлар кенг жойлаштирилади.

 

Талиб Якубов

 

Проект раҳбари 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s