02.09.07-ИЛТИМОСНОМА – САФАР МАШАРИПОВ

 

 

                                                   ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИГА ҚАРАШЛИ

УЯ 64/71 МУАССАСАСИ БОШЛИҒИ

ИИХ ПОДПОЛКОВНИГИ А.Ю.ҚУЛУМБЕТОВга

 

УЯ 64/71 МУАССАСАСИда сақланаётган

махбус Машарипов Сафар Куранбаевичнинг отаси

Машарипов Қурбанбайдан

 

                ИЛТИМОСНОМА

 

         Мен, Машарипов Қурбанбай, ўзимнинг қонун (ЎзР ЖПК нинг 49-моддаси) да кўрсатилган ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда Сиз бошқараётган УЯ 64/71 муассасасида сақланаётган махбус Машарипов Сафар Куранбаевичнинг процессуал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг жиноий ишига ҳимоячи бўлиб иштирок этишим учун ушбу аризага илова қилинаётган ИШОНЧНОМАга Машарипов Сафар Куранбаевичнинг имзосини қўйдириб, уни ўзингизнинг имзоингиз ва муҳрингиз билан тасдиқлаб, ҳамда унга қайд рақамини қўйган ҳолда менга жўнатишингизни СЎРАЙМАН.

 

7 сентябрь 2002 йил                                               (К.Машарипов)