02.09.08-МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН САЙТИДАН ХАТ

Тема: Musulmon Uzbekiston tahririyatidan…

Дата: Sun, 8 Sep 2002 13:26:25 UT

Автор: webmaster@muslimuzbekistan.com

Кому: hrsu_tolib@yahoo.com

Копия: hrsu_tolib@rambler.ru

 

08.09.2002

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

 

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Бош котиби Толиб Ёкубовга!

Ассалому алайкум, мухтарам Толиб ака! Сиз билан мактуб оркали мулокот

килаётганимиздан нихоятда мамнунмиз.

 

Фурсатдан фойдаланиб, энг аввало Сизга халкимиз манфаати йулида олиб бораётган ишларингизда улкан муваффакиятлар тилаб, Узбекистондаги катагон режим курбонлари, хоссатан, мусулмонларга нисбатан хукуматнинг жиноятларини кенг оммага фош этиш ва ахволни унглаш борасидаги саъй-харакатларингиз учун ташаккур изхор этамиз. Аллохнинг Узи сизга куч-кувват ато килсин, доимо сог-саломат сакласин. Сиз, тугрисини айтганда, унча-мунча одам кила олмайдиган катта ишларни амалга ошираяпсиз.

 

Энди мактубни йуллашдан кузлаган асосий максадимизга кучадиган булсак,таъкидлаш жойизки, сунгги 1 йил ичида минтакадаги геополитик вазият тобора жахон оммасининг диккат-марказидан кенгрок жой олмокда. Назаримизда АКШ нинг Марказий Осиёдаги собик совет режимлари, хусусан, Узбекистон хукумати билан янги ва якин муносабатларга киришиши бу ердаги купгина муаммоларнинг ечимини бир кадар чигаллаштираётгандек. Айникса, Узбекистонда энг асосий масала

хисобланмиш диний эркинлик ва инсон хак-хукукларига доир хакикий вокеликни хаспушлашга, мавжуд муаммоларни енгилрок ёки умуман узгача талкин этишга каратилган харакатларни кузатиш мумкин.

 

Шулар жумласидан, Узбекистондаги диний ёки сиёсий махбуслар сонининг оммавий ахборот воситалари томонидан таркатилаётган хабар ва маколаларда тобора камайтириб курсатилаётганини мисол килиб келтирмокчимиз. Ушбу курсаткич сиз томондан 30 000 дан зиёд деб айтилган булса, УМИХТ раиси М.Ардзинов ва яна бошка инсон хукуклари химоячилари томонидан бу ракам даставвал 7000 деб эълон килинган эди. Бугунга келиб эса бу микдор яна хам камайтириб курсатилмокда.

Сунгги пайтлар ушбу 7000 раками амнистия килинган 850 атрофидаги махбуслар сонининг хисобига даставвал 6500, кейинрок эса 6000, 5500, 5000 ва ундан хам камрок килиб курсатила бошланди. Масаланинг диккатга сазовор жойи шундаки, диний махбуслар сони пала-партиш эмас, балки кетма-кетлик билан пасайтириб келинмокда. (шу ерда ана шу тартиб бн камайтириш кайси ерда, кайси сайтда кузатилганини ёзиш кк)

 

Биз айни масалада доим сиз келтирган ракамга суяниб келганмиз, яъни

Узбекистонда диний-сиёсий айблов билан 30 000 дан зиёд махбус мавжуд, деган маълумотни куллаб-кувватлаймиз. Чунки биз хам диндор махбусларнинг сони хукуматга мойил кишилар ёки баъзи инсон хукуклари ташкилотлари томонидан курсатилаётгани каби кам деб билмаймиз ва узимизнинг хабар ва маколаларимизда сиз айтган фикрни химоя килишга харакат килиб келмокдамиз. Бирок хозирга келиб сиз билан бизга мукобил фикр эгалари уз ракамларини суръат билан камайтиришга

бошлаган эканлар, бу масалага жиддий ахамият каратиш керак, деб уйлаймиз. Шу муносабат сиздан бир неча савол сурамокчи эдик.

 

Биринчидан, сизнинг ташкилотингиз Узбекистондаги сиёсий махбуслар сони хакида хали хам аввалги фикрида турибдими ёки бу борада бирор узгариш юз берганми?

 

Иккинчидан, агар сизларнинг хисобингизда уша 30 000 раками узгармаган булса, унда бу хисоб-китобни яна бир текшириб куришга зарурат борми ёки йукми?

 

Учинчидан, бу масалада бошкача хисоб олиб бораётганларга нисбатан бирор муносабат билдириш, жумладан, Узбекистондаги диний-сиёсий махбусларнинг сони хакидаги хакикий маълумотларни халкаро жамоатчилик эътиборига яна бир карра етказиш керакдир. Шу хакда сизнинг фикрингиз кандай?

 

Бу айтилганлардан ташкари яна куйидаги масалалар хам бизнинг эътиборимизни тортмокда: Сиз томонингиздан таркатилган хужжатларда Узбекистондаги камокхоналар сони 74 та деб айтилган булса, якинда ?Озодлик? радиоси ИИВ дан олган маълумотларга таянган холда камокхоналарнинг сонини 49 та деб эълон килди. Жаслик камокхонаси якинида оммадан махфий тутиладиган махсус яна бир камокхона мавжуд экани хакида хам сиз маълумот таркатгансиз. Биз расмий идоралардан кура сизнинг ахборотларингизга купрок ишонамиз. Бинобарин, сиздан

олаётган маълумотларимизни кучли далиллар билан кувватлаб олишни хохлаймиз.

Демак, хулоса килиб айтадиган булсак, биз сиздан учта масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос киламиз. Яъни,

1)Узбекистондаги сиёсий махбусларнинг сони;

2) жазони уташ муассасалари сони;

3)оммадан сир тутилаётган норасмий Жаслик камокхонаси хакида аникрок маълумот;

 

Сизга хайрли ишларингизда Аллохнинг тавфик ва мададини тилаб, жавобингизни кутиб колувчи

 

Мусулмон Узбекистон» тахририяти

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s