02.11.05-ИЛТИМОСНОМА – БАЛТИЕВ ЯРИ

 

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧИЛОНЗОР ТУМАН

ЖИНОИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДИ РАИСИГА

 

УЯ 64/СИ-1 муассасасида сақланаётган маҳбус

Балтиев Барат Яриевичнинг ҳимоячиси

Балтиев Яридан

———————————————————-

700021, Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур тумани,

Зарқайнар кўчаси, 1-уй, 73-кв.

тел. 144-32-59

 

                                             ИЛТИМОСНОМА

 

         Ҳурматли суд Раиси!

 

Мен, Балтиев Яри, 04.07.02 кундан бошлаб УЯ 64/СИ-1 муассасасида сақланаётган маҳбус Балтиев Барат Яриевичнинг ИШОНЧНОМАСИ (УЯ 64/48 ЖИЭМ бошлиғи ии/х подполковниги Ш.Идиев имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган ҳамда 17-Б рақами билан қайд этилган) га асосан унинг ҳимоячисиман.

 

ЎзР ЖПК нинг 53-моддасида кўрсатилган Балтиев Б. Я. жиноий ишининг суддаги муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда, менинг ҳимоям остидаги Б.Я.Балтиевнинг 07.11.02 куни Чилонзор туман судида бошланадиган суд жараёнида унинг ҳимоячиси сифатида қатнашишимга рухсат беришингизни СЎРАЙМАН.

 

Илова: Ишончнома нусхаси – 1 варақ

 

 

05.11.02                                                           (Я.Балтиев)