03.01.10-ИЛТИМОСНОМА – ТОЛИБ ЁҚУБОВ – БУНЁД ЖОРАБОЕВ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ га ҚАРАШЛИ

УЯ 64/51 ЖАЗОНИ ЎТАШ МУАССАСАСИ БОШЛИҒИ

ИИХ ПОДПОЛКОВНИГИ О.У.АЛИҚУЛОВга

 

ТАЛИБ ЯКУБОВ ТОМОНИДАН

———————————————————————–

700093, Тошкент ш., Юнусобод-4, 15-уй, 27-кв.

 

ИЛТИМОСНОМА

 

         Муҳтарам бошлиқ!

 

Мен, Талиб Якубов, ўзимнинг қонун (ЎзР ЖПК нинг 49-моддаси) да кўрсатилган ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда Сиз бошқараётган УЯ 64/51 ЖЎМ да сақланаётган маҳбус Жорабоев Бунёд Яқубжановичнинг жиноий ишида ҳимоячи бўлиб иштирок этишим учун ушбу мактубга илова қилинаётган ИШОНЧНОМАга Жорабоев Бунёд Яқубжановичнинг имзосини қўйдириб, уни ўзингизнинг имзонгиз ва муҳрингиз билан тасдиқлаб ҳамда ИШОНЧНОМАга уни қайд рақамини қўйган ҳолда, қонунда кўрсатилган муддат ичида менга почта орқали жўнатишингизни СЎРАЙМАН.

 

10 январь 2003 й.                                         

 

                                                                        (Т.ЯКУБОВ)