03.01.20-МУСУЛМОН ЎЗБЕКИСТОН сайтидан ХАТ

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

 

2003-01-20

 

Ассалому алайкум мухтарам Толиб ака!

 

Сиз билан яна бир бор хат оркали мулокот килаётганимиздан мамнунмиз. Айни пайтда хатларимиз сабаб сизнинг куп вактингизни олиб куяётган булсак, маъзур тутасиз.

 

Ушбу хатни ёзишимиздан максад, сизга бир масалада узримизни баён этиб куйишдир. Гап шундаки, сиздан амнистия хакида сураган саволларимизни тузаётган дамда биз уларни купчилик назарига хавола этиш, яъни сайтда эълон килиш мулжалимиз йук эди. Аммо кейинчалик ушбу масалани сизнинг рухсатингиз билан амалга ошириш имкониятига эга булганимизда, тузган саволларимизда купчиликка такдим этилганда тушунилиши бироз мураккаб булган жумлалар борлигига эътибор каратдик. Сунгги кунларда материал устида ишлар эканмиз, саволларимизга киритилаётган узгартиришлар хакида сизни огохлантирмай туриб, материални сайтда чоп этишни лозим топмадик (рус тилига таржима килинган маколани иснисто уларок сайтга чикариб улгурилганди, уни хам албатта янгилаб куйилади, иншаАллох). Куйида биз сизга узимиз тузган саволларга киритилган узгартиришларни курсатиб утамиз. Бу уринда биз саволларни мазмунан эмас, балки шаклан узгартирдик, тушунишни осонлаштирадиган ёрдамчи ибораларни кушдик ёки баъзи уринларда такрорланган маъноларни кискартирдик. Узгартиришларни кизил рангда ажратиб курсатаяпмиз:

 

  1. Мусулмон махбусларни камокхонадан озод килиш холатлари факат Тошкентда кузатилаяптими ёки бундай вокеалар бошка вилоятларда хам содир булаяптими? Бундан сизнинг хабарингиз борми?
  2. Бу узгаришлар нимани англатади? Бу ходиса хукуматнинг навбатдаги хийласи эмасми? Яъни, бу харакатларнинг кетидан кутилмаган кунгилсиз вокеалар содир булиши хам мумкинми? Умуман олганда бу узгаришларнинг асл мохияти нимада?
  3. Сиз диний махбуслар сони хакида аввалдан таъкидлаб келадиган 30 000 раками хали хам уз холида турибдими ёки бу борада сезиларли узгариш содир булдими?
  4. Якин келажакда хамма мусулмон махбуслар озод этилиши мумкинми? Жумладан, мусулмон аёлларнинг хаммаси озод этиладими?

 

Умид киламизки, ушбу тузатишларимиздан рози буласиз. Материални бугун 20 январ куни сайтга чикариш мулжал килинган.

 

Сизга хайрли ишларингизда Аллохнинг тавфик ва мададини тилаб колувчи,

 

«Мусулмон Ўзбекистон» тахририяти

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s