03.01.24-ИЛТИМОСНОМА – МУЯССАР ЖУМАНИЁЗОВА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

 

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ

Р.Х.ҚОДИРОВга

 

Хоразм вилояти, Боғот тумани, «Деҳқонобод» ж/х да

яшовчи Жуманиёзова Муяссардан

 

ИЛТИМОСНОМА

 

Ҳурматли Ражаб Ҳамидович!

 

Менинг турмуш ўртоғим Жуманиёзов Ғофур 1999 йил 10 май куни ЎзР ЖК 141-моддасининг 1-қисми ва 273-моддасининг 2-қисми билан айбланиб 7 (етти) йил озодликдан маҳрум этилган эди.

 

Ҳозирги пайтда у Тавоқсой посёлкасида жойлашган УЯ 64/3 жазони ўташ муассасасида сақланмоқда.

 

Турмуш ўртоғим жазонинг бир қисмини Қорақалпоғистон Республикаси Жаслик поселкасида жойлашган УЯ 64/71 жазони ўташ муассасасида ўтказган. Бу ерда унинг соғлиғи ёмонлашган, танасининг пастки қисми деярли ишламай қолган. Ҳозирги пайтда Ғ.Жуманиёзов УЯ 64/3 жазони ўташ муассасасининг медсанчастида ётибди.

 

Гарчи у 1991 йили суд ҳукми билан 9 (тўққиз) ойлик мажбурий хизмат жазосини ўтаган бўлсада, бироқ унга нисбатан ЎзР ЖК нинг 78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2002 йил 3 декабрда чиқарган амнистиясидан кейин Президент номига кечирим сўраб хат ёзиб муассаса маъмуриятига топширган.

 

Ҳурматли Ражаб Ҳамидович! Она сифатида Сиздан ўтиниб илтимос қиламан:

Ғофур Жуманиёзовнинг соғлиғи ёмонлашганини;

– Кечирим сўраб Президентимизга мурожаат қилганлигини;

– Оиласи жуда оғир аҳволда яшаётганини;

– Судланганлик олиб ташланганлигини

ҳисобга олиб Ғофур Жуманиёзовни Президент амнистиясига асосан қамоқдан озод этишингизни илтимос қиламан.

 

Сизга ва барча оила аъзоларингизга соғлик–саломатлик, бахт-саодат тилаб дуода бўлувчи

 

Муяссар Жуманиёзова

 

24 январь 2003 йил