03.12.02-АРИЗА – АБДУВОҲИДОВА НУРПОШШО

 

 

                                             ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИГА ҚАРАШЛИ

УЯ 64/62 МУАССАСАСИ БОШЛИ¢И

ИИХ ПОДПОЛКОВНИГИ Б.АЗИЗОВ га

 

УЯ 64/62 МУАССАСАСИда сақланаётган маҳбус

Абдувоҳидов Абдуғофур Абдуғаффоровичвичнинг

онаси

Абдувоҳидова Нурпошшо Тўрахўжаевнадан

 

                                   

АРИЗА

 

         Мен, Абдувоҳидова Нурпошшо Тўрахўжаевна, ўзимнинг қонун (ЎзР ЖПКнинг 49-моддаси) да кўрсатилган ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда Сиз бошқараётган УЯ 64/62 муассасасида сақланаётган маҳбус Абдувоҳидов Абдуғофур Абдуғаффоровичвичнинг процессуал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг жиноий ишига ҳимоячи бўлиб иштирок этишим учун ушбу аризага илова қилинаётган ИШОНЧНОМАга Абдувоҳидов Абдуғофур Абдуғаффоровичвичнинг имзосини қўйдириб, уни ўзингизнинг имзоингиз ва муҳрингиз билан тасдиқлаб, ҳамда унга қайд рақамини қўйган ҳолда менга жўнатишингизни СЎРАЙМАН.

 

2 декабрь 2003 йил                                          (Н.Т.Абдувоҳидова)