03.12.02-ИШОНЧНОМА – АБДУВОҲИДОВ АБДУҒОФУР – АБДУВОҲИДОВА НУРПОШШО

Маҳбуснинг процессуал ҳуқуқларини таъминлаш бўйича

ИШОНЧНОМА

2003 йил 2 декабрь Ташкент – Когон

_______________________________________________________________________

Мен, Бухоро вилояти, Когон шаҳрида жойлашган, ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/62 муассасасида сақланаётган Абдувоҳидов Абдуғофур Абдуғаффорович, қонунда кўзда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларни тегишлича таъминлаш тартибида ҳамда менга белгиланган жазони ўташ билан бу ҳуқуқ ва эркинликларни мажбурий чегаралаш шароитида ушбу ишончнома орқали 700106 Тошкент шаҳри, А.Икромов тумани, Ўрикзор даҳаси, Е.Бобожон кўчаси, 9-уйда яшовчи Абдувоҳидова Нурпошшо Тўрахўжаевна менинг жиноий ишим юзасидан, маҳбусга қонунда кўрсатилган ҳуқуқларимни, жумладан апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибидаги шикоятлар бериш ҳуқуқимни барча суд муассасаларида амалга ошириш ҳамда шу билан бир қаторда даъво талабларидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёки тан олишга имзо чекиш, мол-мулк ва пулларни қабул қилиб олиш учун ваколат бераман.

Кўрсатилган топшириқ билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар қилишда ваколат олган шахс биринчи навбатда менинг номимдан ҳақлик ёки текин юридик ёрдам кўрсатадиган, ЎзР ЖПКнинг 49-моддасига биноан жиноий процессга ҳимоячи сифатида қўйиладиган хамда ЎзР ЖПКнинг 53-моддасида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва ваколатларли шахслар билан келишув ёки шартномалар тузиши лозим.

Ушбу ИШОНЧНОМА бўйича берилган ваколатлар, жумладан судда аппеляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

ИШОНЧНОМА уч йил муддатга берилди.

ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИ Абдувоҳидов Абдуғофур Абдуғаффорович

(имзо)

 

« 2 » декабрь 2003 йил

ЎзР ФПКнинг 130-моддаси ва ЖИЭКнинг 8-моддасини бажариб, ушбу ИШОНЧНОМА мен, яъни ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/62 муассаса бошлиғи иих подполковниги Азизов Б. томонидан имзоланди ва тасдиқланди.

(лавозим, имзони тасдиқлаган шахс Ф.И.О.)

Ишончнома матн оғзаки ўқиб эшиттирилгач

Абдувоҳидов Абдуғофур Абдуғаффорович томонидан

Ф.И.О полностью

менинг олдимда имзоланди. Имзо чекувчининг

шахси аниқланди, ҳуқуқ салоҳиятлиги текширилди.

Муҳр ўрни

имзо

№ рақами билан қайд қилинди . .