03.12.19-ИШОНЧНОМА – ИНАМОВ РУСТАМ – ТАЛИБ ЯКУБОВ

   Маҳбуснинг процессуал ҳуқуқларини таъминлаш бўйича

ИШОНЧНОМА

2003 йил    19     декабрь                                                  Тошкент – Навоий шахарлари  

_____________________________________________________________

                                                                                                                                                                                                                          

Мен, Навоий вилояти, Навоий шаҳарида жойлашган, ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/29 қамоқхонасида сақланаётган Инамов Рустам Шарипджанович, қонунда кўзда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларни тегишлича таъминлаш тартибида ҳамда менга белгиланган жазони ўташ билан бу ҳуқуқ ва эркинликларни мажбурий чегаралаш шароитида ушбу ишончнома орқали 700093, Тошкент шаҳри, Юнусобод-4 мавзеси, 15-уй, 27-хонадонда яшовчи Талиб Якубовга менинг жиноий ишим юзасидан, маҳбусга қонунда кўрсатилган  ҳуқуқларимни, жумладан апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибидаги шикоятлар бериш ҳуқуқимни барча суд муассасаларида амалга ошириш ҳамда шу билан бир қаторда даъво талабларидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёки тан олишга имзо чекиш, мол-мулк ва пулларни қабул қилиб олиш учун ваколат бераман.

Кўрсатилган топшириқ билан бо²лиқ бўлган ҳаракатлар қилишда ваколат олган шахс биринчи навбатда менинг номимдан ҳақлик ёки текин юридик ёрдам кўрсатадиган, ЎзР ЖПКнинг 49-моддасига биноан жиноий процессга ҳимоячи сифатида қўйиладиган ҳамда ЎзР ЖПКнинг 53-моддасида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва ваколатларли шахслар билан келишув ёки шартномалар тузиши лозим.

Ушбу ИШОНЧНОМА бўйича берилган ваколатлар, жумладан судда аппеляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

ИШОНЧНОМА уч йил муддатга берилди.

 

          ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИ       Инамов Рустам Шарипджанович

                                                   (исми-шарифи)                                          (имзо)

 

—————————————————————————–                                                                                                                                                                                              « 19 »       декабрь            2003 йил

 

ЎзР ФПКнинг 130-моддаси ва ЖИЭКнинг 8-моддасини бажариб, ушбу ИШОНЧНОМА мен, яъни ЎзР ИИВга қарашли УЯ 64/29 муассаса бошлиғи                               томонидан имзоланди ва тасдиқланди.

(лавозим, имзони тасдиқлаган шахс исми-шарифи)                           

Ишончнома   Инамов Рустам Шарипджанович   томонидан

                                               Тўлиқ исми-шарифи

матн оғзаки ўқиб эшиттирилгач менинг олдимда имзоланди. Имзо чекувчининг шахси аниқланди, ҳуқуқ салоҳиятлиги текширилди.

                                                          

           Муҳр ўрни                                                        

имзо

№ рақами билан қайд қилинди                   .              .