04.03.15-ИШОНЧНОМА – НАБИЕВ ҲАЗРАТ – МУМИНОВА ХОЛИДА

       Маҳбуснинг процессуал ҳуқуқларини таъминлаш бўйича

ИШОНЧНОМА

2004 йил        15           март                                                                         ҚИЗИЛТЕПА ш.  

 

Мен, Қизилтепа шаҳарчасида жойлашган, ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/47 ЖИЭМда сақланаётган Набиев Ҳазрат Ҳайдарович, қонунда кўзда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларни тегишлича таъминлаш тартибида ҳамда менга белгиланган жазони ўташ билан бу ҳуқуқ ва эркинликларни мажбурий чегаралаш шароитида ушбу ишончнома орқали Сурхандарё вилояти, Денов шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 16-уй, 7-хонадонда яшовчи Муминова Холида Менгтураевнага менинг жиноий ишим юзасидан, маҳбусга қонунда кўрсатилган  ҳуқуқларимни, жумладан апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибидаги шикоятлар бериш ҳуқуқимни барча суд муассасаларида амалга ошириш ҳамда шу билан бир қаторда даъво талабларидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёки тан олишга имзо чекиш, мол-мулк ва пулларни қабул қилиб олиш учун ваколат бераман.

Кўрсатилган топшириқ билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар қилишда ваколат олган шахс биринчи навбатда менинг номимдан ҳақлик ёки текин юридик ёрдам кўрсатадиган, ЎзР ЖПКнинг 49-моддасига биноан жиноий процессга ҳимоячи сифатида қўйиладиган ҳамда ЎзР ЖПКнинг 53-моддасида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва ваколатларли шахслар билан келишув ёки шартномалар тузиши лозим.

Ушбу ИШОНЧНОМА бўйича берилган ваколатлар, жумладан судда аппеляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

ИШОНЧНОМА 3 (уч) йил муддатга берилди.

          ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИ       Набиев Ҳазрат Ҳайдарович

 

                                    (исми-шарифи)                                                         (имзо)

 

 

                                                                                                                                                                   

   15          март          2004 йил

ЎзР ФПКнинг 130-моддаси ва ЖИЭКнинг 8-моддасини бажариб, ушбу ИШОНЧНОМА мен, яъни ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/47 ЖИЭМ бошлиғи ички ишлар хизмати подполковниги М.Абдуллаев томонидан имзоланди ва тасдиқланди.

(лавозим, имзони тасдиқлаган шахс Ф.И.О.)                           

Ишончнома            Набиев Ҳазрат Ҳайдарович                томонидан

                                                Ф.И.О полностью

матн оғзаки ўқиб эшиттирилгач менинг олдимда имзоланди. Имзо чекувчининг шахси аниқланди, ҳуқуқ салоҳиятлиги текширилди.

                                    

 

           Муҳр ўрни                                                        

имзо

№ рақами билан қайд қилинди                   .              .