04.05.21-ИШОНЧНОМА – НОСИРОВ ХАФИЗУЛЛА – ФОРМОНОВ АЗАМЖОН

Маҳбуснинг процессуал ҳуқуқларини таъминлаш бўйича

ИШОНЧНОМА

2004 йил        21           май                                                                        Навоий ш.

Мен, Навоий шаҳрида жойлашган, ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/46 ЖИЭМда сақланаётган Носиров Ҳафизулло Мужоҳидович, қонунда кўзда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларни тегишлича таъминлаш тартибида ҳамда менга белгиланган жазони ўташ билан бу ҳуқуқ ва эркинликларни мажбурий чегаралаш шароитида ушбу ишончнома орқали 707000, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 3-микрорайон, 16-уй, 2-хонадонда яшовчи Формонов Азамжон Турғуновичга менинг жиноий ишим юзасидан, маҳбусга қонунда кўрсатилган  ҳуқуқларимни, жумладан апелляция, кассация шикояти ва назорат тартибидаги шикоятлар бериш ҳуқуқимни барча суд муассасаларида амалга ошириш ҳамда шу билан бир қаторда даъво талабларидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёки тан олишга имзо чекиш, мол-мулк ва пулларни қабул қилиб олиш учун ваколат бераман.

Кўрсатилган топшириқ билан бо²лиқ бўлган ҳаракатлар қилишда ваколат олган шахс биринчи навбатда менинг номимдан ҳақлик ёки текин юридик ёрдам кўрсатадиган, ЎзР ЖПКнинг 49-моддасига биноан жиноий процессга ҳимоячи сифатида қўйиладиган ҳамда ЎзР ЖПКнинг 53-моддасида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва ваколатларли шахслар билан келишув ёки шартномалар тузиши лозим.

Ушбу ИШОНЧНОМА бўйича берилган ваколатлар, жумладан судда аппеляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.

ИШОНЧНОМА 3 (уч) йил муддатга берилди.

 

         ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИ       Носиров Ҳафизулло Мужоҳидович

 

                                    (исми-шарифи)                                                         (имзо)

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   

 

 

«   21   »       май         2004 йил

 

ЎзР ФПКнинг 130-моддаси ва ЖИЭКнинг 8-моддасини бажариб, ушбу ИШОНЧНОМА мен, яъни ЎзР ИИВ га қарашли УЯ 64/46 ЖИЭМ бошлиғи, ички ишлар хизмати подполковниги Мардонов А.Б. томонидан имзоланди ва тасдиқланди.

(лавозим, имзони тасдиқлаган шахс Ф.И.О.)

 

                              

Ишончнома        Носиров Ҳафизулло Мужоҳидович         томонидан

                                               Ф.И.О тўлик

матн оғзаки ўқиб эшиттирилгач менинг олдимда имзоланди. Имзо чекувчининг шахси аниқланди, ҳуқуқ салоҳиятлиги текширилди.

                                                           

 

         Муҳр ўрни                                                        

Имзо

 

 

№ рақами билан қайд қилинди                   .              .