07.07.31-ИБРОҲИМОВА МАҒФИРАТХОН ХАТИ

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамиятига Фаргона вилоятидан яна бир хужжат етиб келди. Унда келтирилган вокеалар олдинги (30.07.07) билдиришномамизда айтилган, Навоий шахридаги УЯ 64/36 зонаси билан боглик. Бу хужжатлар вакти келиб И.Каримов бошлик сиёсий режимнинг жиноий кирдикорларини фош этувчи асосий манбаълар булишига шубхамиз йук.

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ ____

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

31 июль 2007 й.

Адолат ва одил суд булмаган шароитда

давлат карокчилар тудасига айланади

Августин Аврелий

УЗБЕКИСТОН ИНСОН ХУКУКЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамиятига Фаргона вилоятидан яна бир хужжат етиб келди. Унда келтирилган вокеалар олдинги (30.07.07) билдиришномамизда айтилган, Навоий шахридаги УЯ 64/36 зонаси билан боглик. Бу хужжатлар вакти келиб И.Каримов бошлик сиёсий режимнинг жиноий кирдикорларини фош этувчи асосий манбаълар булишига шубхамиз йук.

 

Хужжатни деярли узгаришсиз укувчилар диккатига хавола этмокдамиз.

 

УЯ 64/36-сонли зона бошлиғи подполковник А.Б.жураевга

 

шу зонада ҳибсда сақланаётган Иброхимов Азизжон Абдуҳолиқ ўғлининг онаси Иброҳимова махфиратхондан

 

Манзилим: Фарғона вилояти Охунбобоев тумани, Ўқчи қишлоғи Ўқитувчилар кўчаси, 8

 

ассалому алайкум, бошлиқ!

 

          ушбу мактубимни биргина менинг эмас, Ўзбекистондаги барча мазлума оналар оҳу-ноласи деб билгайсиз. Мен юқори мансаб, катта курси эгаларини мард инсонлар бўлади, деб ўйлайман. Чунки уларга номардлик, каззоблик, омонатга хиёнат қилишлик асло ярашмайди.

 

          Сизнинг бошқарувингиздаги зона маҳбуслари албатта омонатдирлар. Менга боламнинг ҳозирги кундаги ҳолати ҳақида аниқ маълумот беришингизни сўрайман. Боламнинг соғлиги борганимда ҳиёл тузукроққа ўхшади-ю, лекин унинг маъюс кўзлари, саволларимга тўлиқ жавоб бермаганлиги мени тинчлантирмаяпти.

 

          Саккиз йил давомида менинг ҳар боргандаги текширишларим канда бўлмайди. Уни бошидан оёғигача, қўллари ҳамда кўриниб турган жойларини пинҳона ва ошкора текшираман. Гоҳида сезиб қолса, кўзларини олиб қочади ёки қараб турган жойимни беркитади.

 

          Бу йигитлар ташлаб қўйилган – кераксиз эмаслар. Уларнинг ортида дуогўй ота-оналари, ака-укалари, опа-сингил ва аёли, ўғил-қизлари, яхши кўрган ёру биродарлари бордир. Болаларимиз сочининг биргина толаси зарар кўрса икки дунёда жавоб беришлик сизларга қарз ҳам фарздир. Эртага ким бор – ким йўқ, Оллоҳдан бошқа ҳеч зот билмайди. Ора очиқ бўлса ҳар кимнинг яхшилиги ҳам ўзига, ёмонлиги ҳам ўзининг бўйнигадир (заррача бўлса ҳам).

 

          Билсангиз, менинг сизга «даъвойим» бор:

  1. Боламнинг қийин ҳолатларга тушиб қолишига сизнинг “зона”нгиздаги воқеликлар сабабдир.
  2. март ойида борганимда менинг укажоним Маматалиев рахмоналини кўрсатмадилар. Сизнинг қабулингизга ҳам рухсат бермадилар. 2007 йил 30 март кунги свиданщикдан илтимос қилгандим.

         

30 июнда свиданщикдан укам ҳақида билиб беринг, дегандим, уни Тоштурмага олиб кетишганлигини айтди, рахмат! Лекин уч ойдан бери ундан хат-хабар йўқ. ГУИНга телефон қилинса, жавоб бермаяпти. Укам ҳақида аниқ маълумот йўқ.

 

          Агар Сиз инсонгарчилик юзасидан холис ва самимий, чиройли жавоб берсангиз, мен даъвойимни охиратга қолдирмай, даъвойимдан воз кечаман!

Бизлар ҳам инсонмиз, юрагимиздаги бўронлар ичимизга сиғмай кетди.

 

Қонли ёшлар дарё бўлиб,

ютар бир кун ёмонларни!

Роббимиздан олий жазо,

кутар бир кун ёмонларни!

 

Бизга ёрдам беринг, яхшилар! Яхшилик ўлмайди. Мен яхшилар ҳақида ёзиб, яхшилардан яхши жавоблар кутиб қоламан.

19 июль 2007 йил.

                    

УЯ 64/36 зона бошлиғи Жураев!

 

          Мен хатимни сизга жўнатиб улгурмай, 21 июл куни сизнинг зонангиздан Шаҳид бола келди – марғилонлик Иномжон. Оналарнинг тутаб куйган юраклари ловиллаб ёнди. Хатимни давом эттириб, ҳаёлимдан кўтарилган баъзи нарсаларни ёзишни лозим деб билдим.

 

          Мен зонага 3 донагина “туалетний бумага” олиб борган эдим, болам 2 тасини олиб қолди. Шуни ҳам қизғонасизларми? Бемалол бўлса ҳаммасини олиб қолар эди-ку! Шунчалик ҳам паст кетасизларми?

 

Шаҳид йигит келганини эшитиб, боламнинг гаплари ёдимга келди. Болам «менинг иймонимга ва номусимга тажовуз қилсалар – ўзимни ўлдираман» деган эди.

          Бу гапларни айтишга сизнинг зонангиздаги воқеликлар сабабдир, бошлиқ! Болам Сангородда сизнинг зонангиздаги ифлос ишларга рўбарў бўлмаслик учун ўзини ўзи «очиб ташлаганини» (лезвие билан боши, қўллари ва қорнини тилиб ташлагани)ни яхши биласиз. Уларнинг бирор жойини ушлашини кузатганлар «намоз ўқиди» деб айтсалар, аямай урсангизлар, изоляторга ташласангизлар – сизлар инсонми ёки ваҳший!?

 

          Оналарнинг фарзандларин қақшатганлар,

          Гўдакларни отасидан ажратганлар,

          «Омин» деймиз – гўдак юзин кўрмасинлар,

          Бир кун келиб армон билан «дод» этсинлар!

          Ўшал кунлар эслаб-эслаб, бу кунларни ёд этсинлар.

          Тақдир ҳукми аямасин, қилмиш-қидирмиш десинлар.

 

          Қотиллик сизлар учун оддий ҳол. Ҳаммаларини битта-битта ўлдириб берамиз, десангизлар адашасизлар! Сизлардан интиқом олувчи Оллоҳ бордир, бошлиқ!

          У биз учун кифоядир, сизлар учун эса етарлидир.

 

          Охирги сўзим зоналарга ички буйруқни берувчиларга ва уни ижро этувчиларга:

Шаҳидларга ачинмайсиз,

Ўзингизга боқинг, кимсиз?!

Яратганнинг олдида

Лахта қону хақир сувсиз!

 

Иброхимов Азизжон Абдуҳолиқ ўғлининг онаси

Иброҳимова махфиратхон

 

УИХЖдан: Ун саккиз йилдирки, Узбекистонда И. Каримов бошлик кичик бир гурух хокимиятни суйиистеъмол килган холда узбек халкининг бошида тегирмон тоши юргизмокда. Мамлакатда бу гурух булғамаган бирорта соха колмади. Миллатнинг асл фарзандлари улдирилди, камалди, синдирилди, кувгин килинди. И.Каримовнинг халк олдидаги асосий «хизматларидан» бири унинг ичидан ватандошларининг конхур жаллодлари, разил котиллари, шафкатсиз зулмкорлари ва иймонсиз соткинлари тудасини яратиш булди. У бундай одамлар калбидан хар кандай яхши фазилатни йукотишга, уларни уз халкига нафрат кузи билан карайдиган махлукларга айлантиришга муваффак булди. Бу одамлар: «Замон бизники, бизнинг хукмронлигимиз абадул-абаддир» – деб уйлашади.

 

Тарихда утган барча зулмкор хукмдорлар шундай уйлашган, бирок тарих уларга уз бахосини берган, кейинги авлод эса уларни лаънатлаган. Узбек халкининг хозирги тарихида хам худди шундай булишига биз аминмиз.