07.08.11-ҲАРАКАТга РАДДИЯ

 

ҲАРАКАТ” ЎЗИДАН ЎЗГАНИ ЯХШИ БИЛГАНМИ?

 

                                                  “Шивирлайди оёғимда яшаб ўтган хазонлар

Рауф ПАРФИ

 

“Бирлик” дейилувчи фирқанинг фаолияти ва Ҳаракат”идаги мақолалари хусусида фақат унинг тарафдорларигина ижобий муносабат билдиришлари мумкин. Ҳатто нафақат рақиб, балки холис бирор одам бу фирқаю унинг иддаолари тўғрисида илиқ сўз айтишга оғринса керак.

Балки муносабатни бироз кескин бошлагандирман. Бироқ ўзгача муқаддима топа олмадим.

Кечагина менинг ГБРдан чиқиш ҳақидаги мақоламга айнан шу сайт ўта ғализона ва бирёқлама мулоҳазалар билан ёндошганлиги мени шундай аччиқ, аммо очиқ баён битишимга туртки бўлди.

Ҳаракат”да берилган мақолада қуйидаги иддао мавжуд:

“…ГБРчилар “Эзгулик” жамиятини …ўз таркибларидан чиқаришди...Кўпчиликни шу саволгина қизиқтирарди: ўзини виждонли ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист қилиб кўрсатаётган Дилмурод Саййид бунга қарши исён қиладими ва ГБРни тарк этадими?

Мен ўз фаолиятим хусусида ҳеч кимга ҳисобот беришга мажбур эмасман. Ва Ҳаракат” назарда тутган “кўпчиликни”нг кимлиги менга қоронғу! Агар шу масалага ойдинлик киритиш лозим бўлса, Ҳаракат”нинг эмас, балки “кўпчиликни”нг ҳурмати учун очиқ айтаман: “Эзгулик” раиси Васила опа июн ойида бир нохушлик сабаб ГБРдан чиқишга қарор қилганида, мен унга “агар Сиз шу қарорга келсангиз, мен ҳам ГБРдан узишаман”, деб бир неча қайта таъкидладим. Шунда В.Иноятова бундай қилиш керак эмаслигини уқтирганди. Ва бу мавзуга бошқа қайтмаганмиз!

“ВИЖДОНЛИ”лик масаласига келсак, мен бу сийқа сўзни ўзимга нисбатан қўллаш у ёқда турсин, ҳатто сўз луғатимдан чиқариб ташлаганман. Агар қадимий қўлёзмаларга синчиклаб кўз ташласангиз, аждодларимиз бу сўзни деярли истеъмол қилмаганлар, фақат зарур ҳолатлардагина ИНСОФ лафзини қўллашган. Собиқ коммунистлар учун Ленин атамаси қанчалар сийқалашиб кетган бўлса, коммунистик ғоя касофати билан ВИЖДОН сўзи ҳам шунчалар сийқалашиб кетган. Ва бу сўзни ҳозирда асосан собиқ коммунистлар ёки уларга тегишли нашрларгина ботбот ишлатиб келмоқдалар, холос.

Ҳаракат”да берилган мақолада менинг ГБРдан чиқишимга оид мақолам таҳлили сифатида яна учта нуқта эътироф этилган. Мен шундан ҳозирча қуйидаги иккитасини келтираман:

  1. “Эзгулик”нинг ГБРдан чиқарилганлиги ва унинг сабаблари нафақат қораланмайди, балки мутлақо тилга ҳам олинмайди.
  2. ГБР номидан эълон қилинган доклад бировлардан кўчириб олингани қораланмайди, аксинча бу фактни фош қилган ва қоралаганлар қораланади.

Менинг бу нуқталарга муносабатим:

  1. Бу масалада “Эзгулик” ўз сўзини 12 июлдаёқ айтиб бўлган. Мен унинг хотиралар китоби эмасманки, ўтган воқеликни эслатиб турсам. Қолаверса, менинг мақоламдан сўнг “Эзгулик” раиси ўз эътирофини менга ёзиб юборганки, мактуб холис ва самимийлиги билан юқоридаги ғаразли нуқтадан мутлақо фарқ қилади. Шунингдек, Ҳаракат” муассиси ташкил бўлгандан бери ўтган қарийб 20 йил давомида неча юз одам унинг сафини тарк этиб кетди, лекин мен бу одамларнинг ҳеч бирига “БИРЛИК”ни нега қораламайсиз? деган ғараз фикрни сингдирганимча йўқ!
  2. Бу нуқтага жавоб топиш учун менинг мақоламни ва эртаси куни эълон қилинган суҳбат матнини “ТУРОНЗАМИН”дан кўчириб босиш кифоя қиларди. Ҳаракат” ўзидан ўзгани оқил санашга ўрганмагани боис, бирёқлама муносабат юритишга ҳаракат қилган. Қолаверса, мен доклад кўчириб босилганлигини қоралаганлиги учун ҳеч кимни қоралаб ёзганим йўқ. Аксинча, мен бу ҳолга ўша қораловчилардан кўра аччиқроқ, очиқроқ муносабат билдирганман. Келинг, шу ўринда ўз мақоламдан кўчирма келтирай: “Ш.Ғаниевнинг “тадқиқоти”ни ҳам ХАТО деб бўлмайди. Чунки Шуҳрат Ғаниев даражасидаги тажрибали одам бундай масалада ХАТО қилиши мумкин эмас. Бу-ақл билан бажарилган топшириқ! Ҳар ҳолда менинг фикрим шундай!

Ҳаракат”да берилган мақолада менинг ГБРдан чиқишимга оид мақолам таҳлили сифатидаги учинчи нуқта фақат ўзини ақлли қилиб кўрсатишга уринган (лекин номи берилмаган!) муаллифнинг менга насиҳату маслаҳат айтишига йўл очиш учунгина хизмат қилади. Ва бу мен олдиндан кўп ёзганим, ЛИДЕРОНА касалликдан бошқа нарса эмас!

“Йиқилганни тепиб ўт! деган нақл услубида ёзилган ваҲаракат”да эълон қилинган бу “доҳиёна” матннинг менга тадбиқ этишга уринманг. Чунки мен ҳали йиқилганим йўқ! Агар йиқилсам ҳам, ўз Ватанимда йиқиларманки, худо хоҳласа, Сиз кабилар мени тепиб ўта олмас!

Хулоса ўрнида бир мулоҳаза: яқиняқингача ҳам мен Президентлик сайловларида “Эзгулик” раиси В.Иноятова ўз номзодини қўйишини очиқ ёзиб келганман. Айнан шу жиҳатга ҳозирда “ГБР номидан эълон қилинган доклад бировлардан кўчириб олинганини қоралаётган”лар ўта салбий муносабат билдиргандилар. Энг ажабланарлиси, ўша вақтда Ҳаракат” бу масалада на Эзгулику, на мени ёқлаб чиқмаганди. Бугун эса, ВИЖДОНни рўкач қилиб, менинг “Эзгулик” ГБРдан чиқарилганлиги ва унинг сабабларини қораламаганим учун иддао битади. Янада қизиғи, ўзини сиёсий фирқа нашри сифатида кўрсатиб келган бу саҳифа менинг сиёсий масаладаги мулоҳазаларимга баҳо бериши лозим эди, лекин соқов ва саводсиздек, бир калима сўзламади. Бугун эса, ижтимоий масаладаги фаолиятга алоҳида вақт ажратиб, Эзгулик”ка жон куйдириб,  матн эълон қилиб турибди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки масала Президентликка номзодликда эмасда! Агар шу мавзуга салгина алоқадорлиги бўлганида, Ҳаракат” ўз саҳифасида:… “Эзгулик” жами-ятини …ўз таркибларидан чиқаришдиКўпчиликни шу саволгина қизиқтирарди: ўзини виждонли ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист қилиб кўрсатаётган Дилмурод Саййид бунга қарши исён қиладими..?-деган иддаони чоп этмаган бўлармиди…

Ҳаракатдаги каби ушбуга туртки бўлган мақоланависларнинг ноўрин иддаоларига шоир Муҳаммад Солиҳнинг қуйидаги сатрлари жавоб сифатида жуда мувофиқ кўринди:

Руҳинг чилчил синса, олайтиб кўзни

Яна менга томон сочма нафратинг:

Ахир, ёзгани йўқ Руҳ деган сўзни

Менинг маслаҳатим билан Афлотун!

Қиссадан ҳисса қилиб айтганда, ГБРдан “Эзгулик” жамиятини менинг маслаҳатим билан чиқармаганлари каби, Шуҳрат Ғаниев ҳам докладни менинг маслаҳатим билан кўчирмаган ва ўзлаштирмаган!

Қолаверса, нафақат ГБР, балки имконияти ундан минг–ўн минг карра кенг ва нуфузли бўлган сиёсий ҳаракат ҳам ўз вақтида жуда қаттиқ янглишганки, ҳалиҳануз унга эргашган юзлаб одамлар ўша янглиш сиёсий ҳаракат касофатига ўз умрлари билан товон тўлаб келадилар. Бироқ бу янглишликлар сабабкорлари эса, хавфдан йироқда, ҳатто хусусий дўкон очиб олиб, ҳам тижорат, ҳам сиёсатнинг меваси ҳисобидан ресторанда нонушта қилишмоқда. Уларнинг алами оддий фуқаро елкасида!

Дилмурод САЙЙИД,

Ўзбекистон, Тошкент.

11.08.2007 й.