02.05.27-УЙҒУН РАҲМАТУЛЛАЕВ

Адолат қарор топгандан кейин ҳам биз тинчимадик, менинг уйимга кириб чиққан одамлар таъқибга олинди, тегишли жойларга чақиртиришни уюштиришди, мақсад яккалаб қўйиб исломдан қайтариш, бу таъқиблар катталар билан биргаликда фарзандларимизга кўчди.

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ ____

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

27 мая 2002 г.                                                                

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

МАТБУОТ МАРКАЗИНИНГ

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

        2002 йил 27 май куни Қарши шаҳридан ЎИҲЖ аъзоси Уйғун Раҳматуллаев ташкилотнинг офисига келиб ташкилот раҳбари Толиб Ёқубов номига ёзилган Илтимосномасини топшириб кетди. Қуйида биз бу аъзомиз, унинг оиласи, қариндошуруғлари ҳамда улар атрофида бўлаётган воқеалар ҳақида қисқача маълумот берамиз ҳамда унинг Илтимосномасидан парча келтирамиз.

 

Раҳматуллаев Уйғун, 1964 й.т., олий техник билимга эга, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳарида яшайди, унинг ўзи, хотини Ҳамдамова Зулайхо ва қизи беш вақт намозни канда қилишмайди, рўза тутишади, ислом динининг бошқа рукнларига ҳам содиқлик кўрсатишади. Зулайхо Ҳамдамованинг онаси, акаукалари ҳамда опасингиллари ҳам айни эътиқодга эгалар. Раҳматуллаевлар Худога ишонишлари, камтарин ва атрофдаги одамларга нисбатан хушмуомилалик билан ҳаёт кечиришлари қўниқўшни, ишхонадаги ҳамкасблар ва ҳатто баъзи қариндошларининг ҳаммасига ҳам ёқавермас эди. Жамият узоқ ўнйилликлар давомида атеизм ва бошқа “изм”лар босқини остида яшаганини ҳисобга олинганда бундай одамларни тушуниш мумкин.

 

       Раҳматуллаевлар оиласига қарши баъзи кимсалар фитна уюштира бошлади. Улар бу оила ҳақида турли куракда турмайдиган гапсўзлар ва ёлғоняшиқ маълумотларни тарқата бошлади. Улар ўзларининг фисқуфасодларига маҳаллий ўзўзини бошқариш органи раиси, маҳалланинг ярмидан кўп аҳолиси, ҳудудий милиция нозири, туман ҳокими, Қарши шаҳар ИИБ ва МХХ раҳбарларини ишонтиришга муваффақ бўлдилар.

 

       Бу ёлғон ва ҳақоратларга чидай олмаган Зулайхо Ҳамдамованинг опаси Меҳри Ҳамдамова прокуратурага шикоят йўллади. У ерда шикоятни анча адолатли кўриб чиқишди, адолатни тиклашди, бироқ тўҳматчиларни жиддий безовта қилмай, енгилгина уялтиришди, холос. Бироқ адолат тиклангандан кейин ҳам Раҳматуллаевлар оиласи ва уларнинг художўй қариндошларини ўз ҳолига қўймадилар.

 

Адолат қарор топгандан кейин ҳам биз тинчимадик, менинг уйимга кириб чиққан одамлар таъқибга олинди, тегишли жойларга чақиртиришни уюштиришди, мақсад яккалаб қўйиб исломдан қайтариш, бу таъқиблар катталар билан биргаликда фарзандларимизга кўчди.

Мустақилликнинг 3-йиллиги номли 8-удум таълим мактабнинг директори О.Носиров бошлиқ ўқитувчилари томонидан фарзандларимга нисбатан ҳар хил қўрқитув, таъқиблар бошланиб кетди. 25 апрел 2002 йил қизим Турдиева Машҳура боғлаб юрадиган оддий рўмолини тортқилаш бошланди, эртадан бошлаб рўмолни ечиб лента тақасан, акс ҳолда келмагин дейишган, рўмол билан келсанг милиция чақираман, деб қўрқитишган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилот тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси 1998 йил 15 май кунидан эътиборан кучга кирган эди. Ва ниҳоят Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1998 йил август ойидаги фармойишига мувофиқ тузилган ҳайъат қарорига кўра аёл-қизларни рўмол ўраганлари учун таъқиб остига олмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берилди, ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари қўмитаси розилиги билан 10.07.2001 йилда тузилган №298 кўрсатмада ҳам хотин қизларнинг Ўзбекистон Республикаси худудида рўмол ўраб юришлари жоизлиги белгилаб ўтилган, мен бу таъқиблар устидан мактабда директорига арзнома ёздим, ўзгариш бўлмади, яна қизимни мактабга қўйдим, мактаб директори О.Носиров, участка нозирлари Ахмедов ва Ҳамдамов Ш.лар синф раҳбари гувоҳлигида 10 ёшли қизимни алдаб, айтиб туриб тушунтириш хати ёздириб олишган, шундан кейин қизим мактабга боришдан қўрқиб қолди ва мактабга бордира олмадим.

15 май куни участка нозирлари Аҳмедов ва Ҳамдамов Ш.лар қишлоқ домкоми Турсунов Хушвақтлар уйимизга келиб оилам Ҳамдамова Зулайхони нима учун қонунсиз рўмол ўраб юрибсан деб тушунтириш хати ёзишни талаб қилишган, кўчамизда 15-20 та қўшнилар тўдаланган ва шу вақтда мен келиб қолдим. Улар мендан хотининг нима учун рўмол ўраб юрибди деб сўрашди ва тушунтириш хати ёзишни талаб қилишди, сенга ўхшаган намозхонларни кўпини қамоққа жўнатганмиз, бизга ҳеч ким қаршилик кўрсатмайди, дейишди. Мен тушунтириш хати ёзмасам зўрлаб ички ишлар бўлимига олиб кетишларини айтишди. Менинг хотиним юқорида айтиб ўтилган ҳукумат қарори, фармойиши ва кўрсатмаларига мувофиқ рўмол ўрайди, деб тушунтириш хати ёзиб бердим.

16 май 2002 йил Қарши тумани прокуратурасига юқоридаги таъқиблар ҳақида шикоят хати ёздим, прокурорлар мактаб директорининг иши ноқонуний деб айтишди ва шикоят хатимни 1 (бир) нусхасини олиб қолишди, бироқ натижа бўлмади, қизимни мактабдан ҳайдаб юборишди.

Биз оила аъзоларимиз билан таъқиб, қўрқитувлардан, ном қўйишлардан ва фитналардан чарчадик, бизни ҳақ ҳуқуқларимизни паймол қилинганлигини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилдик, натижа бўлмади, мени, оилам Ҳамдамова Зулайхо, қайнсингилларим Ҳамдамова Зулхумор ва Меҳри ҳамда қайноғам Ҳамдамов Шерзодларни ҳақҳуқуқларини паймол қилинганлигини ҳисобга олиб, бизни ўз ҳимоянгизга оласиз деган умиддамиз.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s