01.08.17-Ойсара БЎРИЕВА: «Акамнинг баданида кўплаб қийноқ аломатлари бор эди»

 

                                ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИГА

                                ТОШКЕНТ ТЕРГОВ ИЗОЛЯТОРИДА ВАФОТ ЭТГАН

                                ШОВРИҚ РЎЗИМУРОДОВНИНГ СИНГЛИСИ

                                БЎРИЕВА ОЙСАРА ТОМОНИДАН

 

                                А Р И З А

 

        Ҳурматли Бош прокурор!

 

        Менинг акам Шовриқ Рўзимуродов 2001 йил 15 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан хибсга олиниб Тошкент шаҳрига олиб кетилган эди.

 

Унинг жасади оиласига 7 июль куни милиция ходимлари томонидан топширилган. Оила аъзолари ва бошқа одамлар (жумладан менинг ўзим ҳам) унинг баданида кўплаб қийноқ аломатлари мавжуд эканлигини кўришган.

 

Акамнинг кўмиш маросими кунлари ва ундан кейин барча қариндошуруғларга милиция, хокимлик ходимлари томонидан мисли кўрилмаган тазйиқлар кўрсатилди. Бу ишларнинг бошида Яккабоғ туман ИИБ нинг собиқ бошлиғи, ҳозирги пайтда ИИ вазирлиги ходими Маҳмуд Бекмуродов турган.

 

Шовриқ Рўзимуродов Тошкентда ИИВ тергов изоляторида қийнаб ўлдирилганига биз тўлиқ аминмиз. Акамни хибсга олишда бевосита қатнашган М.Бекмуродов, Қашқадарё вилояти ИИБ ходими Маҳмадиёров ва уни қийнаб ўлдирганлар қонун олдида жавоб беришлари шарт.      

 

Ушбу ариза билан Шовриқ Рўзимуродов оиласи аъзолари ва қариндошуруғлари бундан буён учраши мумкин бўлган тазйиқлар ҳукумат одамлари томонидан қўрқитиш, акамнинг ўлимида қатнашган одамларни ҳимоя қилиш мақсадида уюштирилмоқда деб ҳисоблаймиз.

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб

 

  1. Шовриқ Рўзимуродов Тошкентда ИИВ тергов изоляторида қийнаб ўлдирилгани факти бўйича жиноий иш қўзғашингизни;
  2. Шовриқ Рўзимуродов оиласи аъзолари ва қариндошуруғларига ўтказилаётган тазйиқларни уюштираётган одамларни жавобгарликка тортишингизни СЎРАЙМАН.

 

17 август 2001 йил                                  Бўриева Ойсара

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s