02.08.08-РАЪНО АБДУСАТТОРОВАга МАКТУБ

 «Қийноқларга қарши жаҳон ташкилоти» Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига мурожаат қилиб, Раъно Абдусатторова оиласи, яъни Сизнинг оилангизда ҳозирги аҳвол қандайлиги билан қизиқиш билдирган. Ушбу ташкилот вазиятни батафсил ўрганиб, оилангиз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда реал ёрдам кўрсатишни мўлжаллаганлигини билдирган.

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ __

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

8 август 2002 й.

 

                        Ҳурматли Раъно опа!

 

        Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти 2002 йил 3 июль куни Денов туман ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Номоз Қурбонов ва Зиёдулла Раҳмоновлар томонидан Сизнинг оила аъзоларингизга ўтказилаётган тазйиқлар ҳақида мамлакатимиз ҳамда халқаро ташкилотларга хабар берган эди.

 

        Куни кеча офиси Женевада жойлашган ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида консультатив мақомга эга бўлган «Қийноқларга қарши жаҳон ташкилоти» Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига мурожаат қилиб, Раъно Абдусатторова оиласи, яъни Сизнинг оилангизда ҳозирги аҳвол қандайлиги билан қизиқиш билдирган. Ушбу ташкилот вазиятни батафсил ўрганиб, оилангиз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда реал ёрдам кўрсатишни мўлжаллаганлигини билдирган.

 

        Шу сабабли, оилангизга Денов туман Ички Ишлар Бошқармаси, Прокуратураси ва бошқа идоралари томонидан 3 июлдан кейин муносабат қандай бўлаётгани ҳақида батафсил бизга ёзиб юборишингизни илтимос қиламан.

 

        Хат орқали мурожаат қилишдан ташқари бизга (3712) 24-82-47 ёки (371)121-74-47 телефонлари орқали Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти билан боғланишингиз мумкин.

 

        Ушбу мактубга Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 3 июль куни тарқатган маълумот матнини илова қилмоқдамиз.

 

        Ҳурмат билан

 

        Толиб Ёқубов

 

        Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s