04.08.28-Зуҳра ФАХРУДДИНОВА: «Хат Фаррухнинг уз ихтиёри билан ёзилган эмас!»

Узбекистон президенти И.Каримовга

Узбекистон Бош прокурори Р.Кодировга

ИИВ вазири З.Алматовга

МХХ раиси Х.Иноятовга

 

НУСХАСИ:

 

БМТ Кийнокларга Карши кумитасига

ОБСЕга

АКШ, Британия элчихоналарига

Инсон хукуклари ташкилотларига: ХРВ, Халкаро Амнистия, Фридум Хаус, Кизил Хоч, УИХЖ, ЎМХХТГ, «Эзгулик», «Мазлум»;

Оммавий ахборот воситаларига: Би-би-си, «Озодлик»

 

Тошкент шахар Яккасарой тумани Шамси Кулол 1-тор кучаси 5-уйда яшовчи Фахрутдинова Зухрадан

 

очик хат

 

Хурматли Президент жаноблари!

Хурматли Бош Прокурор!

   Хурматли Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси!

 

   Сизларга 2004 йил 25 июнь куни УР МХХ ходимлари томонидан пасткашларча угирлаб кетилган турмуш уртогим Хайдаров Фаррух Акмалович масаласида мурожаат этмокдаман. Бундан аввал хам сизларга ва бошка керакли инстанцияларга бир неча маротаба мурожаат килгандим. Вакт утиб бораяпти, аммо хатларимга жавоб йук. Фаррухнинг такдири тобора кийинлашиб бораётганидан хавотирдаман. Уни айнан МХХ тарафидан угирлаб кетилганига далолат килувчи далиллар купайиб бораяпти:

 

  1. 2004 йил, 12-август куни почта кутимизга Фаррухнинг дастхати билан ёзилган бир хат келди. Аммо хеч бир иккиланмасдан катъий ишонч билан айтаман-ки, хат унинг уз ихтиёри билан ёзилган эмас! Хатни унга диктовка остида, мажбурлаб ёздирилган. Бу ишни уни угирлаб кетган МХХ уюштирганлигда заррача шубхам йук.    

Хатнинг ёзилиш услуби ва мазмунидан шу нарса билиниб турибди. Хатнинг титрок кул билан ёзилиши унинг хаяжон, куркув, дахшат, изтироб ичида ва мажбурланган холда ёзилганидан далолат килиб турибди. Хатда айтилган барча гаплар – биринчидан уни угирлаб кетганлар тарафидан бизни чалгитиш учун, иккинчидан бу хат МХХ тузаётган дахшатли бир режага мукаддима булиши учун тукиб ёзилган мутлако асоссиз ва ёлгон тукималардир!  

Фаррухни хаммадан кура мен яхши биламан. Унинг хеч качон бундай йул тутмаслигига иймоним комил. Хатда айтилган нарсаларга нафакат мен, балки оиламиздан бирон киши хам заррача ишонганимиз йук. Бу мактуб МХХнинг унча хам пухта уйланмасдан уюштирган купол бир макр-хийласидан бошка нарса эмас.  

 

2. Бу хатдан сал аввал уйимизга яна бир хат келганди. Уни 21 июл куни Фаррухнинг Туропов Дилмурод деган таниши ёзган. У хатда айтилишича, Фаррух йуколганидан кейин Дилмуродни СНБга чакиришган ва Фаррухга карши «менга жиходдан дарс берган, экстремизмга бошлаган» каби курсатмаларни зурлик билан ёздириб олишган.

 

Дилмурод канча каршилик килмасин, уларнинг босими остида, айтганларидек килиб ёзиб беришдан бошка иложи колмаган. Акс холда улар уни уша ерда олиб колиб камаб юбориш билан куркитишган. Дилмурод уларнинг айтганидек килиб ёзиб бериб, уларни кулидан кутулиб чиккач, виждони чидамай, булиб утган ишлар хакида МХХ раиси Р. Иноятовга, Бош Прокурор Р. Кодировга раддия хати ёзиб жунатган.

 

Хатнинг бир нусхасини бизга юборган. У уз хатида МХХ ходимларининг зуравонлик билан ундан олишган барча курсатмалардан воз кечишини айтган. Демак МХХ ходимлари Фаррухни угирлаб кетганларидан сунг унинг биронта айбини топиб буйнига куя олмаганлар. Шунинг учун яна унга карши Дилмуроддан курсатмалар ёздириб олишган.

 

  1. Мен турмуш уртогимни номидан уюштирилган калбаки хатни укиб куриб, ундаги айтилмокчи булган маъноларни англадим ва бундан дахшатга тушмокдаман. Менинг тушунишимча, хозир МХХ узи угирлаб кетган мусулмон йигит-кизларнинг танасига портловчи моддаларни боглаб, портлатиб юбориш режасини тузмокда. Шундай килиб у йуколган мусулмонларни гуёки узини портлатган террорчилар деб хамма ёкка жар солмокчи. Энг ёмони бу ишни Фаррух Хайдаровдан бошламокчи. Бу хат шунга тайёргарлик учун уюштирилган. Эй Аллохим, Узинг асрагин, кандай кунларга колдик-а.

 

Хурматли Президент жаноблари!

 

Хар бир фукаро хак-хукукларининг поймол булмаслиги гаранти булади деган умидда Сизга овоз берган бир ожиза фукароингиз сифатида сиздан эримни топишга, агар унинг бирон айби булса, конуний тарзда тергов килиб, жазо тайинлашига ёрдам беришингизни талаб киламан. МХХ деворлари оркасида уюштирилаётган дахшатли режаларни тухтатишингизни утиниб сурайман.

 

Бош Прокурор ва МХХ раиси жаноблари!

 

Сизлардан талабим шуки, агар Фаррухнинг айби булса, уни очик суд килинглар. Майли, айбини исбот килиб жазоланглар. Аммо МХХнинг бундай хоинлик ва пасткашлик билан угирлаб кетиб, уларни мажбурлаб хатлар ёздириши ва уз ихтиёрларига карши портлатиб юборишга уриниши тарихда курилмаган мислсиз жиноятдир! Бу жиноят МХХ учун, уни назорат кила олмаган Бош прокуратура учун абадул-абадга иснод булиб колади.

 

Узбекистон Республикасининг хурматли рахбарлари!

 

Сизлардан мусулмонларга шафкат килишларингизни сураймиз. Нафакат менинг эримни, балки хамма угирлаб кетилган ва нохак камокка олинган мусулмонларни озод килишингларни талаб киламан. Шуни билинг-ки, халкнинг хам, хукуматнинг хам тинчлик-осойишталиги рахм-шафкат ва инсоф бор ерда амалга ошади.

 

БМТ, ОБСЕ ва инсон хукукини химоя килувчи ташкилот ходимларидан, журналистлардан, барча яхши инсонлардан Хайдаров Фаррухга ва бошка Узбекистон мусулмонларига утказилаётган тазйиклар хакида уз сузларини айтишларини илтимос киламан.

 

Фахрутдинова Зухра – Фаррух Хайдаровнинг рафикаси.

 

28 август 2004 йил

 

Хатга МХХ томонидан уюштирилган хат ва Туропов Дилмурод томонидан юборилган хатлар илова килинмокда.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s