09.08.26-Милиция ГАРОВГА ОЛМОҚДА

26 августа 2009 г..

В условиях отсутствиясправедливости и правосудия

государство превращается в шайку разбойников

Августин Аврелий

Ўзбекистон Ҳуқуқлари Инсон Жамияти

Қашкадарё вилоят бўлимининг

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

Милиция одамларни гаровга олмоқда

Кўринишдан, Қарши шаҳрида одамларни номоз ўқигани учун хибсга олиш оммавий тус олмоқда. 22 август куни, тахминан кундуз соат 12 ларда фуқаро кийимида бўлган тўрт одам, ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмаган ва ўзларини таништирмаган ҳолда, Қарши туман Кучкак қишлоғида яшовчи Ўткир Негматовни зўрлик билан машинага тиқиб олиб кетишган. Ўткир Негматовнинг яқинлари уни милиция бўлимида топишган ва нима сабабга кўра у хибсга олингани билан қизиққанлар. Дастлаб милиция ходими: “У бозорда бир аёлни туртиб юборган, аёл ерга йиқилган ва қўлидаги тухум солинган пакет ерга тушиб кетиши натижасида тухумлар синиб кетган. У ўша аёлдан кечирим сўраса, биз уни қўйиб юборамиз” деган. Бироз вақтдан кейин милицияхонада уларга “Ўткир Негматов иккихотинликда айбланмоқда” дейишган. Ўткир Негматовнинг хотини Насиба Омонова: “Мен милицияга шикоят қилмаганман ва бу айблов тўқиб чиқарилган, деб ҳисоблайман” деган.

 

20 август куни тушки пайт, қора бамперли оқ “Нексия”даги одамлар Анвар Раҳматовнинг орқасидан измаиз юриб уйини пойлашган. Анвар Раҳматов 1987 йилда туғилган, мальлумотли, уйланганига уч ой бўлган, номозхон, ҳеч қанақа диний ташкилотга аъзо эмас, онаси Сожида Ҳазраткулова, отаси Сайфуллаев Аҳмад Раҳмат ўғли, турмуш ўртоғи Халилова Шаҳзода билан бирга Қарши шаҳар “Боғишамол” маҳалласидаги 6/3-уйнинг 2-хонадонида истиқомат қилади.

 

Анвар кечки пайт бир ўртоғига қўнғироқ қилиб, синглиси Қарши шаҳар марказий касалхонасида ётганлигини, онаси Сожида Ҳазратқулова билан уни кўргани бораётган вақтида оқ “Нексия” измаиз орқасидан пойлаганини пайқаб қолиб қочганини, уйига келгаётганда уйи қуршовда турганлигини кўрганини айтади. Нима сабабдан бундай бўлаётганини тушуна олмай, уйига кирмайди.

Отасини чақириб, нималар бўлаётганини сўраганда отаси ҳам ҳеч нарсани билмаслигини айтади. Анвар қўрқанидан ҳозир қочмаса бўлмаслигини билиб, отаси иккиси уйидан чиқиб кетишади. Отаси Анварни қочириб келгандан сўнг уйига келади.

 

20 август куни соат 20 ларда дарвозасини қаттиқ тақиллатган милиция ходимларига Сайфуллаев Аҳмад Раҳмат ўғли дарвозани очган заҳоти унинг уйига 30 нафар формали кишилар бостириб киришган. Улар ҳеч қандай санкция кўрсатмасдан Аҳмад аканинг ўғли, 1987 йилда туғилган Раҳматов Анвар Аҳмадовични топиб беришни талаб қилишган. Унинг уйда йўқлигини билиб уйни обдон текшириб, тинтиб чиқишган. Ҳеч қандай ноконуний ашъё топа олмаган милиция ходимлари барча заҳарларини уйнинг эгасига сочишган: ички ишлар идораси ходимлари Аҳмад акадан ўғлини топиб беришини талаб қилишади ва уни милиция бўлимига олиб кетишади.

 

21 август куни милиция ходимлари яна келишиб, Анварнинг онаси ва хотинига ҳам дўқпўписа қилиб, худди Аҳмад ака олдига қўйган талабни қўйишади. Улар билмаймиздан нарига ўтишмагандан сўнг, милиция ходимлари уларни гаров сифатида олиб кетишади. Бу вақтда ғалағовурни эшитиб, тасодифан, қўшниси, Анварнинг номоз ҳам ўқимайдиган яқин дўсти Жасур онаси билан ўтиб қолшади. “Бўри ва қўзичоқ масалидагидек “Учраб қолдинг қорним очганда! қабилидагидек милиция ходимлари Холмўминов Жасурни ҳам бирга олиб кетишади. Милиционерлар Аҳмад акага «Фарзандинг топилгандагина қўйиб юборамиз ҳаммангни» – дейишган. Уйда эса ёлғиз Анварнинг синглиси 15 ёшли Зилола Раҳматова қолган. 22 август куни соат 8 ларда Халилова Шаҳзода қўйиб юборилган. Қашқадарёлик ҳуқуқбонлар милиция идорасига боришганда 22 август куни эрталаб Анвар Раҳматовнинг хотинини қўйиб юборишганини аниқлашган. Улар бир кун илгари МХХ ходимларининг бирига учрашиб, Ўткирнинг хотини хомиладор эканлигини, қўрқанидан боласи тушиб қолса кимни жавобгар қилиш кераклини сўрашгач, ўйлаб кўришиб қўйиб юборишган бўлса ажаб эмас.

 

Ҳуқуқбонлар Анварнинг уйига боришганда Раҳматова Зилола ички ишлар ходимлари ҳеч қанақа санкциясиз бостириб кириб келишгани, уйда тинтув утказишгани, оила аъзоларининг барчасини “Анварни топиб берасанлар, бўлмасадеб қўрқитишганини, ҳозирги вақтда касахонада ётган опаси Раҳматова Раънони кўргани касалхонага кетишгандан сўнг акасини кўрмаганлиги айтиб берган.

 

Анварнинг қайнонаси нима сабабдан бундай қилишаётганини сўраса, милиция ходимлари унга “Куёвингиз битта одамни машинада туртиб юборган, шунинг учун қидирияпмиз”, дейишибди. Ҳуқуқбонлар “Анвар одамн туртиб юборган бўлса, машина ҳовлисида турибдику, нега уни олиб кетишмади? дея ажабланиш билдиришган.

 

Ҳукумат одамларининг бундай найрангларини қандай тушуниш керак? Анвар ва отаси Аҳмад ака тинч, эътиқодли номозхон инсонларасл гап ана шунда! дейишмоқда уларни билган одамлар. Қизиғи шундаки, илгари улар бирор марта ҳам повестка  билан чақиртирилмаган ва ички ишлар идораси томонидан безовта қилинмаган. Ҳуқуқбонлар Анварнинг онаси Сожида Ҳазратқулованинг ҳозирга келиб ахволи ёмон, қўрқув туфайли бир қўли ишламай қолганини қизи Зилола Раҳматовадан эшитишган, бироқ шундай бўлишига қарамай гаровда сақлаб туришиган экан.

 

Раҳматов Анварнинг айтишича у ҳеч қандай жиноят содир этгани йўқ, ҳеч қандай диний ташкилотга аъзо эмас, ҳафтада бир марта Қарши шаҳрининг «Хонақа» масжидига жума намозини ўқиш учун чиқиб турган.

 

21 август куни соат 18-19 ларда Қарши шаҳар, “Навруз” маҳалласи, Ҳамза Умаров кўчаси, 60-уйда истиқомат қилувчи, 2-гурух ногирони (эпилепсиятутқаноқ касал), 1978 йил туғилган Нуриддинов Жамшид Рузиевичнинг уйига ҳеч қандай санкция кўрсатмасдан 4 нафар милиция ходимлари бостириб киришган. Узларини таништиришни ҳам эп билмаган бу «одамлар» Жамшид Нуриддиновнинг қўлига кишан солиб шаҳар ички ишлар бўлимига олиб кетишган. Уни кургани борган қариндошларига Жамшиднинг соғсаломат эканлигига ишонч ҳосил қилишлари учун бир марта кўрсатишган. Жамшид ҳам «Хонақа» ва «Кўк гумбаз» масжидларига намоз ўқигани бориб турган.

 Ҳар иккала ҳолатда ҳам милиция ходимлари қандай жиноий модда қўлланилаётганини айтишгани йўқ.
Бу воқеалардан ҳукумат яна номозхонларга қарши компания бошлагани кўринади.

 Жорий йилнинг 21 август куни, тахминан кечки соат 17-18 ларда Қашқадарё вилоят “Аврора” туманида истиқомат қилувчи, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг аъзоси Ғайбулло Жалиловнинг хонадонига номаьлум шахслар ва номаьлум ташкилот ходимлари ташриф буюришган. Улар нима мақсадда келганлиги, қайси ташкилот томонидан юборилганлигини айтишмаган, ва ҳатто ўзларини таништирмаган ҳам.

 Ғайбулло Жалиловни тезтез безовта қилишлари бу айнан ЎИҲЖга аъзо бўлганлиги сабаб бўлмоқда. У ўзига нисбатан бўлаётган тайзиқлардан хавотирда: “Бу биринчи бор эмас, бундай ҳолатлар тезтез такрорланиб туради”дейди Ғайбулло Жалилов.

Бунақа вазият ҳар бир ҳуқуқ ҳимоячисининг бошидан ўтиб турадиган ҳолатлардан биридир.

Эркин фикрловчи шахсларга нисбатан, аввал кичикрок тайзик, сўнг провокациялар бўлиши турган гап. Провокациянинг эса тури хилма-хилдир. Бу айнан Рамазон ойига тўғри келиши Ғайбулло Жалиловга олдиндан ҳукуматнинг “тўҳфаси” бўлиши тахмин қилинмоқда. 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s