04.10.27-САҲРОИЙ ШЕРЛАР

Эркли Турк. Бухорода янги нодавлат ташкилот тузилди.

 

2004 йил 15 октиябрь куни Бухоро вилоятининг Коракул туманида бир гурух одамлар тупланиб янги ташкилот тузишга карор килдилар. Ташкилотни   уч киши мустакил журналист Алишер Юсупжон угли,  Иктисодчи Хамроев Мурод,  Эрназар Хусен фермер хужалиги рахбари Баходир Эрназаровлар ташаббуси билан тузилди.  Ташкилотга «Сахройи шерлар» деб ном берилди.  Ташкилотни тузиш учун утказилган йигилишда 20 га якин киши катнашиб бу ташкилотга кушилишларини  маълум килдилар.  Ташкилот йигилишида мустакил журналист Алишер Юсупжон угли ташкилотга рахбар килиб тайинланди.

 

Ташкилотни тузишдан асосий максад Узбекистондаги диктатуранинг учоги булган Бухоро вилоятидаги яшириниб келаётган адолатсизликка карши курашишдир. Бухоро вилоятида хакикатни айтиш дорга бош куйиш билан баробардир. Бухорода адолат учун курашга отланганларга карши каттик таъкиб таъзиклар бошланади. Айримлари уз фаолиятини тухтатишга мажбур булса, бошка бирлари МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) тамонидан нодавлат ташкилотлари ичида айгокчилик килишга мажбур килинади.

 

       «Сахройи шерлар» ташкилотининг асосий максади яна кундан кунга тугаб бораётган ахолининг конли кузголонлар кутаришининг олдини олиш, яъни халкка тинч йуллар билан нарозилик билдириш йулларини ургатиш, уз хак хукукларини англашга ундашдан иборатдир.

 

       Ташкилот яна узининг демократик нашрига эга булади. 2004 йил декабр ойидан бошлаб хар ойда икки маротаба уз газетасини чикаради, Бухоро вилояти худудида таркатади. Бу газета нусхалари кизикувчиларига интернет оркали электрон почталарига юборилади. Кизикувчилар erlarlusti@yahoo.com ёки alisherjuma@mail.ru га уз электрон адресларини юборишлари мумкин.

 

       Ташкилот руйхатдан утиш учун адлия вазирлигига уз хужжатларини тайёрламокда. Ташкилот аъзолари уз газеталарини хам руйхатдан утказишга харакат килишлари айтдилар. Бирок бирорта аъзо хам на ташкилот, на унинг газетаси Адлия вазирлиги тамонидан руйхатдан утказилишига ишонмайдилар.

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s