ТАФСИЛОТ

Assalomu-alaykum hurmatli Tolib aka boshlagan ishingiz uchun Alloh rozi bo’lsin.

 

Турмуш уртогим хозирча Саудияда очикдалар, лекин ноконуний юрибдилар. Аслида мен Тошкентдан Кохирага улардан кейин келганман. Мен Мисрга келиш учун визанинг харакатида юрган вактимда Тошкент вилояти Янгийул туманидан Сергели машина бозорида чакана савдо Билан шугулланадиган икки ёки уч мусулмон йигитлар ушланганлар. Бу йигитлар турмуш уртогим билан таниш булганлар.

 

Улар тергов вактида адвокат ва оила аъзолари оркали Махмуд акага айтинглар эхтиёт булсинлар деб хат чикаришган. Алхамдулиллах, бу вактда турмуш уртогим Тошкентдан Кохирага чикиб кетишга улгурган эдилар. Бу хабарни менга келиб айтишгандан кейин бизлар болалар тезликда Тошкентдан чикиб кетдик.

 

Кохирада тинч эдик, лекин 2005 йили октябрь ойида Холикулов Шохрухнинг оиласи билан бирга яна бир киз Кохирага келиб, шу ерда Тошкентдан кочиб келган бир йигитга турмушга чикади. Бу келганларнинг барчасига Мисрга кириш учун турмуш уртогим виза юбордилар. Лекин бу киз Мисрда турмушга чикканини Янгийул туманидаги ИИБ дан одамлар билгач, кизнинг уйига келиб сурок килганда унинг ота-онаси турмуш уртогимнинг исмларини айтиб шу киши билади деб жавоб беришган экан.

 

Шундан кейин озгина вакт утиб 2006 йилнинг май ойида турмуш уртогим умра ибодати учун Кохирадан Саудияга одам олиб борувчи ширкатга хужжат топширдилар. Хужжатлари 2006 йил июнь ойида чикиб 15 июнда бу ердан умра ниятида кетдилар. Бу орада Тошкентдан келган кизнинг акаси кулга олиниб терговда кийнокларга токати етмай купгина мусулмонларга карши гувохлик берган ва улар орасида турмуш уртогимнинг хам исмлари булган.

 

Бу хабарни эшитгач турмуш уртогим вактинча Мисрга келмай туришни маъкул курдилар ва талаба деган ном билан сохта гувохнома сотиб олиб уша ерда бир мехмонхонада ёлланма ишчи булиб ишлаб турдилар. Мен касалликка чалинганимдан кейин кайтишга харакат килиб курдилар, лекин Мисрнинг Жиддадаги элчихонаси Мисрга кириш учун факат 3 кунга транзит сифатида рухсат беришини айтибди.

 

Бу ерда булса Узбекистоннинг Мисрдаги элчихонасидан качон бирор хужжат сураб борсак турмуш уртогимни талаб килиб турли масхара сузларни айтишади. Хозир турмуш уртогим Саудиянинг конуний яшаш хукуки булса Маккадаги бир илм даргохида укишлари мумкин деган шарт билан имтихондан утиб укишга кабул килинган. Лекин шу вактгача конуний яшаш хукукини ола олмадилар. Лекин 15 кун аввал Маккадаги Дорул Хадис укув даргохидан Саудия киролига юборилган талабаларга яшаш хукукини сураб ёзилган илтимосномага турмуш уртогимнинг исмларини киритишибди.

 

Бу илтимосномани жавоби 2 ойларда хал булар экан, шу вакт орасида Саудиядан чикиб яшаш туришга бирор виза сурамайдиган жой кидираяптилар. Хаждан кейинги 10 куннинг ичида Саудиядан чикиб кетсалар конунни бузганликлари учун Саудияда жавобгарликка тортилмас эканлар. Агар Саудия киролидан конуний яшашга рухсатнома келса Узбекистондан бошка давлатга юборилиб кайта кириб конуний яшаш хукукини олиб укишларини давом эттирсалар булар экан.

 

Хозирда БАА даги баъзи дустлари вактинча яшаб Саудияни жавобини кутишлари учун уша ерга чикишни маслахат беришган экан. Лекин у ерда хам канакадир муаммо борга ухшайди улар хам жим булиб кетишди. Хажга оз колди, шу сабаб агар хаждан кейинги 10 кунликда чика олмасалар яна 1 йил кутишга мажбур буладилар. Миср хукуматидан прописка олиш вактимизда биз Кохира ички идорасини бир масъул одамига турмуш уртогим хакларида сурок бергандик 2 марта.

 

Колаверса хозирда куплар талабаларни депортация килиб юборишаяпти. Шу сабаб бугун турмуш уртогим билан телефон оркали гаплашганимизда Мисрга кайтишга харакат килмасликларини сурагандим, сиз нима фикрдасиз? Мен, иншааллох, эртага турмуш уртогим Интернетга кирсалар сизнинг хатингизни уларга курсатиб уларнинг аник максадларини билиб сизга батафсил ёзиб юбораман. Vaqtingiz va ishingizga Alloh baraka bersin.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s