ХАЙРУЛЛАГА ХАТ

Ҳурматли Хайруллабек!

 

Хатингизни олганимга анча бўлди, бироқ жавоб ёза олмадим. Узр. Мен зарур ишлар билан бир жойга кетган эдим.

Сизнинг ишингиз масаласида шуни айтмоқчиманки, БМТнинг қочоқлар масаласи бўйича Бош комиссари бошқармасига мен тўғридан тўғри мурожаат қила олмайман. Менга Олмаота, Бишкек, Брюссель ва бошқа жойлардан хат ёзишиб, «фалончани танийсизми, у кишига қандай характеристика беришингиз мумкин, сизнинг ташкилотингизга алоқаси борми?» деб сўрашади. Мен шундан кейингина уларга жавоб ёзаман ва ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Яқинда Ослодан менга ёзишиб, Тошкентдан кетган иккита йигит ҳақида сўрашди. Мен уларни танир эдим, ва хат ёзиб характеристика бердим. Улар Норвегиядан қочоқ статусини олишди.

Сиз ҳақингизда менга хат келган эмас, келса – бош устига.

Ўзбекистонга келмай туринглар. Насиб этса, замон ўзгариб қолар.

 

Саломат бўлинг.

 

Ҳурматлар ила Толиб Якубов.