06.04.29-ДАВРОН МАҲАМАТОВ ХАТИ

DONI DAVRIK <davrik80@yahoo.com>

 Тема:

 

iltimos noma

 Дата:

 

Mon, 1 May 2006 12:51:02 +0400 (MSD)

 Кому:

 

hrsu_tolib@rambler.ru

 

 

Ассаломуалайкум

Мен OOНгa топширган эдим манга отказат қилишди, мен яна бошқаттан топширдим ҳозир яна ишимни кўриб чиқишаяпти, менга ёрдаминглар керак, агар менга яна отказ қилишса ман паспортсиз бегона юртларда сарсон бўлишимга тўғри келади, илтимос ёрдам беринглар, жавобини кутаман.

 Мен Маҳаматов Даврон Собиржанович 1980 йил 30 ноябр куни Ўзбекистон, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Ниёзбоши қ/ш, Ниёзбоши ж/ҳ да туғилдим ва 1990 йили Янгийўл шаҳар Қўшёғоч қ/ш, Янги ҳаёт ж/ҳгa кўчиб бордик.

Мен аввал Ниёзбоши ж/х 23-сон A.С Пушкин номли мактабда, кейин Янги ҳаёт ж/х лигида 48-сонли Л.Н.Толстой номли мактабнинг 9-чм синфигача аъло баҳоларга битириб, Янгийўл шаҳар Ўрта бозорида 1996 дан бошлаб аввал офицант, кейин сомсачи бўлиб ишладим.

Менинг ота-онам ва ҳаммаси уйланган, болалик учта акам бор. 2004 йили менинг катта акам Маҳаматов Расул Собиржановични август ойларида уйдан орган ходимлари (уголовниклар) повесткасиз (ноқонуний), алдаб олиб чиқиб кетишган ва ҳеч қандай айб топа олмай изоляторда қаттиқ қийнаб, баъзи бир нарсаларни незачто бўйнига қўйган ва орган ходимлари дело очишдан аввал ноқонуний свидетелни топишиб, сотиб олишиб, 10 та варақ кўргазма берган, деб Ўзбекистон қонуни бўйича 159-модда билан айблашган.

Лекин судда сведетелнинг ўзи йўқ бўлган, фақат оғзаки кўрсатма бўлган, холос. Россияга қочиб кетган деб, айтишган фақат прокурор, ва 7 йил беришди. Чунки акам қаттиқ қийноқларга чидай олмай бўйнига олишга ипжбур бўлган. Биз оиламиз билан акамга турмага хат ёзиб турар эдик. Мени 2004 йили август ойларида, 1-чи сентябр мустақиллик байрами олдидан орган ходимлари, уголовниклар, зўрлик қилиб, повесткасиз хонасига боришимни айтишди ва мен бордим.

Улар, орган ходимлари, мени допрос қила бошлашди ва «нимага акангга биродар муслим сизга ҳамма биродарлар салом айтиб юборишди, деб ёздинг. Сен ҳам хизбутмисан, уни биродаримисан» деб дўқ қилишди ва “мана сенинг хатинг, кўраяпсанми?» дейишди.

Мен: “Нимага унинг жамоаси бўлар эканман, ахир номоз ўқийдиганлар ва ота-боболаримиз ака-укаларини биродарим, деб айтишади-ку, қандай қилиб мен ҳам хизбут бўламан, бу ҳеч қанақа факт эмас» дедим. Яна улар: «Нимага сенинг олдингга номоз ўқийдиганлар сомса ейишгани келишади?» деди ва мен: «Мен албатта санэпидстанция қоидаларига амал қиламан ва бизнинг динда ўлиб қолган молнинг гўштини ейиш таъқиқлангани учун илончли қассоблардан гўшт оламан ва ҳамма номозхонлар мени ҳам веруюший бўлганим учун менга клиент бўлишган, чунки ҳозир Ўзбекистонда кўп сомсачилар иқтисодий қийинчилик бўлгани учун ўлган молнинг гўштидан бўлса ҳам кўп пул топиш мақсадида сомсалар қилиб сотадилар.

Мен эса ҳалол-покиза қилиб сотганим учун барча веруюшийлар, номозхонлар менга клиент. Бу ҳам мени ҳеч қанақа ноқонуний гурухларга қўшилиб қолганимга факт эмас” дедим. Орган ходимлари: “Ким билан ишлайсан?” деб сўрашди. Мен Жўраев Зоир деган бола билан ишлашлигимни айтдим. Ходимлар: “У ҳам янгийўллик, уни ҳам эртага олиб келасан ва биз сизларни 159-модда билан учётга оламиз” дейишди. Мен рози бўлмадим. Улар: “Агар ҳозир рози бўлмасанг   сени подвалга олиб тушиб орқангга дубинка тиқамиз”, деб дўқ қилиб бир мушт туширди ва мени 3 соатларча олиб ўтирди, “нимага бўлмасам ишхонада баъзи вақт ётиб қоласан, ҳа сен хизбутчилар билан учрашасан”, деб тўҳмат қилишди, сўкишди, ҳақоратлашди, менинг ҳуқуқларимни паймол қилиб, зўравонлик билан, 159-модда билан учётга олишди. Шеригим Зоирни ҳам учётга олишди.

Ҳар ҳафта доклад бериб туришимни айтдилар. Мен ҳар ҳафта куни билан кечгача кутар эдим ва бу ҳолат мени шахсий ишимга салбий таъсир кўрсатди. Ота-онам қўрқиб мени 2004 йил 29 октябр куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрига ишлашга мажбур бўлиб жўнатдилар, чунки мен ўша вақт уйланишим керак эди. Ота-онам иқтисодий томонлама заиф бўлиб, кам пул топишгани учун мени ҳам уйланишга пул топиб келади, деб ва орган ходимларидан йироқда бўлсанг эсларидан чиқиб кетасан, деган мақсадда мажбур бўлишди.

Қозоғистонга ишлагани янгийўллик Тўлаганов Алишер деган бола билан келдим ва биз 2004-2005 йилдан бошлаб Астана шаҳрида 2005 йил 15 июнигача ишладик ва уйга қайтиш хавфли бўлгани учун қайтмадик, чунки ҳозир яна 1-сентябр, Ўзбекистон мустақиллиги байрами олдидан ислом динига мухлис бўлган ёшларни қамаш бошланди, деб хабар беришган эди. Биз 2005 15 июндан бошлаб Алматада Калкаман овулидаги Сталнов Иван Иванович деган кишининг уйида ишлай бошладик ва у ерда октябр ойигача ишладик. Алишер шеригим шу ойда уйга менинг ҳам пулларимни олиб қайтиб кетди, лекин иш ҳали тугаган эмас эди.


Уни военкомат ча
қиргани учун уйга кетди, мен қолган ишларни
тугатишни бўйнимга олдим. Ноябр ойининг охирларида акам ва уйдагилар хавотирланиб: “Сенинг шеригинг Тўлаганов Алишерни, бирга ишлаган Жўраев Зоирни орган ходимлари олиб кетганлигини ва мени
ҳам кўп марта сўраб келишди” деб айтишди ва мен яна қўрқиб, уйга боришим хавфли эканлигини билиб уйга қайтмадим.

Паспортимни янгилаш вақти ҳам келган эди. У ҳам қолди ва мен катта шокка тушдим.  2005 йили Ўзбекистондаги Андижон воқеаси бошланганлигини, Ўзбекистон мазлумлар ва қочоқлар юртига айланиб қолганини эшитдим. Андижонликлар ўзларини OOHга берганини ва улар 400 тача кишига ёрдам бериб бошпана берганини эшитиб мен ҳам ўзимни Алматидаги Толиби кўчасида жойлашган OON Агентствасига бориб мурожаат қилдим ва улардан мени ишимни кўриб чиқишларини, менга ёрдам беришликларини ва озод инсон ҳуқуқларим ўз ўрнида бўлишликларини талаб қилиб сўрадим. Лекин улар қониқарсиз жавоб беришди.

Мен жалоба-заявление ёздим. “Сизлар ҳам мени ишимни ўрганиб чиқиб менга ёрдам беришингларни хоҳлайман, сўраб талаб қиламан, чунки мен ҳақиқий демократик давлатда озод инсон бўлиб яшашни хоҳлайман, тоталитарная, зулмкор, ноҳақ давлатда эмас, чунки демократик қонунини виждон эркинлиги кодексида: «Ҳар бир озод инсон ўзи хоҳлаган қонуний динида (у католик бўлсин ёки ислом, ёки буддист ва ҳоказо) бўлишлик ҳуқуқига эга, ва шу диндаги урф-одатларни, расм-русумларини тўла-тўкис бажариш ҳуқуқига ҳам эгадир.

Менинг ота-боболарим тинчлик дини бўлган ислом динида бўлганлиги, дадамнинг отаси мулла бўлгани учун мен ҳам шу диндаман. Шу диннинг қоидасини тўла бажариш ҳуқуқига эгаман. У номоз бўлсин, рамазон ойида рўза тутиш бўлсин, яхшиликни бошқаларга ҳам таклиф қилиш бўлсин – ҳаммасига ҳаққим бор, чунки мен демократик давлатда яшаяпман. Лекин, афсуски, ҳозир бизнинг диёрда бундай ҳуқуқлар биздек ҳар томонлама заиф бўлган оддий одамлар учун бундек эркинликлар паймол қилинган.

Мени допрос қилиш вақтида менга: «Нимага ёш бўлиб номоз ўқийсан? Нимага фоҳиша аёлларга бормайсан? Нимага ичмайсан ва чекмайсан?” деб менинг озод демократик эркинликларимни, ҳуқуқларимни паймол қилишган, ваҳоланки мен ўз эркинлик, ҳуқуқларимни тўла бажаришга ҳақликман. шунинг учун менинг ҳуқуқларим ўз ўрнида бўлишликларига ёрдам беришларини сўраб талаб қиламан. Мана мен қочоқликда юрибман, уйланиш ниятларим ҳам паймол бўлди, ҳатто кўчада юришга қўрқиб қолганман. Бу менинг ниятимга салбий таъсир кўрсатаяпти.

Менга ёрдам беринглар. Улар, уголовниклар, мени уйга қайтиб келишимни ота-онамдан талаб қилишган ва адрес, тел.номеримни сўрашган. Агар мен уйга қайтсам, мени ҳам акам ва ўртоқларим сингари турма кутиб турибди.  Мен ҳам не зачто мазлум бўлишни хоҳламайман.

  Яна бир бора  илтимос мени ишларимни кўриб чиқиб ёрдам беринглар..
Ҳурмат ила Даврон

 /29.04.06 /            kantaktnaya tel. 8700 458 6378

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s