07.10.18-ЖАҲОНГИР СИДДИҚОВ ХАТИ

От кого: N N
Кому: hrsu_tolib@rambler.ru
Копия: hrsu_tolib@yahoo.com
Дата: Thu, 18 Oct 2007 23:11:33 +0000
Тема: assalomu alaikum

Мендан Жахонгир мана бу электрон почтани жунатишни илтимос килди. Сиз билан кеча гаплашган экан. Узи интернетга чикиш имкони булмаганидан (чунки узи
detention марказида) бу хатни сизга жунатишимни илтимос килган эди.

• Мен Jahongir Sidikov 1999 йили сентябрь ойида Англияга укишга келганман.
• Meн Лондондаги Сити университетини битириб, олий маълумотга эгаман.
• Meн 2005 йилдан буён партия ишларида фаол катнашиб келмокдаман.
• 2006 йили 13 май куни Лондонда утказилган Андижон вокеалари бир йиллигига аталган митингда катнашиб, уни уюштиришда ёрдам берганман.
• Уша митинг Лондонда Премьер-министрнинг кароргохи ёнида утказилган булиб, ОАВ тарафидан ёритилган. Митинг иштирокчиларининг видеосурати Узбекистон элчихонаси ходимлари томонидан ёзиб олинган.
• Meн уша митингда Андижон хунрезликлари хакида турли ахборот манбаъларининг хабарларини туплаб, бир лавха тайёрлагандим ва у DVDни митингда одамлар орасида таркатган эдим.
• Сиёсий фаолиятим туфайли уйимга милиция ва СНБ ходимлари излаб келишган ва мени террор гурухига кушилган деб ота-онамга айтишган. Хозиргача мени излаб суриштириб келишади.
• Эрк партиясининг аъзолари, фаоллари ва тарафдорлари хар куни таъкиб остидадир. Уларга берган ёрдамим, партия номидан килган фаолиятим мени хам Узбекистонда тазйикларга дучор булишимга олиб келади.

Jahongir Sidikov

  1. Xaтни инглиз тилида «To whom it may concern», яъни «Тегишли доиралар диккатига» деб бошланса яхши булади.
  2. Адвокат адреси:
    Perera @ Co Solicitors
    301 Romford Road
    Forest Gate, London
    E7 9HA
    Tel: +44 208 503 0030
    Fax: +44 208 519 7093

Менинг Ишим раками: CP/7435

  1. 2003 йили мен оилали булган эдим, шу сабабли оилани ташлаб кета олмаганман. Оилада ишлайдиган факат мен эдим, шу сабабли оила аъзоларимни ташлаб, Узбекистонга бориб паспортни алмаштира олмаганман.
    2003 йилда бошпана сурамаганим сабаби, 2005 йилгача мен сиёсий фаол эмас эдим. 2005 йилдан бошлаб сиёсий фаолиятимни бошладим, шу замонлар Эрк партияси фаоллари билан учрашиб, уларга ёрдам беришни бошлаганман. 2006 йили рафикам билан ажрашдим ва шу йили мен учун анча кийин кечди. Уша йили иккита дустим камалгани хабарини эшитдим ва шундан сунг Узбекистондаги уйимда СНБ ва милиция ходимлари келиб мени террор ташкилотига аъзо булганликда айблаган экан. Буни эшитгач, мен бошпана сураш учун маълумот ва маблаг туплашга бошладим, чунки бу ерда сиёсий иммигрантларга давлат текин ёрдам беришни тухтатган ва адвокатга уз ёнимдан тулашга тугри келди.
    2007 йили жуда куп касал булдим. Хатто уйимга иммиграция ходимлари бир марта келиб, касаллигим туфайли менга тегинмасдан кетишган эди.
  2. Xaтингизни рус ёки узбек тилида ёзаверсангиз булади, уни узим таржима киламан. Сешанба кунигача ёзсангиз максадга мувофик булар эди, чунки чоршанба куни суд булиш эхтимоли бор.

Jahongir

Жавобни шу электрон почтага ташлайверинг. Мен уни Жахонгирга етказаман.

Nodir.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s