04.03.16-ПИКЕТ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Олтиева Гулнора.

 

2004 йил 12 мартдан бошлаб, биз оилавий пикет бошладик. Президент Ислом Каримов, Бухоро вилояти МХХ бошлиги Г Якубов, Бухоро вилоят хокими С хусенов, Коракул туман хокими А. Рахмоновлар истеъфосини талаб килаяпмиз. Бунга сабаб турмуш уртогим, шоир Юсуф Жумаевнинг МХХ изаляторида аста секинлик билан таъсир килувчи захар ёрдамида захарланганидир.

 

Биз диктатура таъкибида бир неча йиллардан буён кийналиб келаяпмиз, Хатто олти яшар углимнинг хам кон босими баланд. Диктатура шу пайтгача таъкибни очикдан очик уюштириб, турмаларда кийнаб келаётган булсада, хозирги кунда яширинча захарлаш йулига утган.

 

12 март куни биз пикет ва куча юришларини бошлаганимиздан кейин 13 март куни кишлокда биз яшаётган Хирс кишлогида туман рахбарлари мажлис уюштириб, мажлисда ёлланган 4 киши ёрдамида кизим Феруза Юсупжон кизи ва мени калтакладилар. Бизнинг оила аъзоларимизнинг карийб хаммаси утирган булишига карамай ёлланган кимсалар кизимга ташланишди. Сен хали Солихга шеър ёзасанми, сен ё Солих ёнига кетасан, ёки Солих урнига сени улдирамиз деб калтаклашди, йигилган одамлар зурга кизимни уларнинг кулидан олишди. Туман рахбарларига акт килинглар деб айтсак, Човли фукоролар йигини раиси И. Субхонкулов Сенинг гапингни хеч ким сурамайди, менинг гапимни сурайдилар. Тирик юриганингга шукр кил пикетни сенга ким куйибди деб бакириб кетди. Хоким уринбосарлари хам унинг сузларини тинчгина тинглаб утирди.

 

Биз билан салом алик килган бизга тарафдор булган кимсаларга сизларни каматамиз, Солихга тарафдормисизлар деб куркитишган, ширкат хужаликдаги ерларини хам тортиб олишган.

 

Ёлланган кимсалар Юсуф Жумаевни тухмат уштириб, камашда узларининг гувохликлари билан ёрдам берган кимсалар булиб, улар шеър нималигини билишмайдилар факат СНБ айтганини такрорлайди. Юсуф Жумаев МХХ томонидан хибсга олинганда Судда прокурор ва Суд ходимларига биз Юсуф Жумаевнинг шеърларини Халк Сузида укиганмиз, у Жума Намонгонийга шеър ёзган деб гувохлик беришганда хам утирганлар кулиб куйишганди холос.

 

Пикетни биз 15 март куни хам давом килдирдик, пастга тушиб келган Хоким секратари менга хаётингдан куркмайсанми, бизда хеч кандай демократия йук, кет бу ердан деб бакириб кетди.

 

Биз пикетни талабларимиз бажарулгунича давом килдирамиз. Агар талабларимиз бажарилмаса бизлар АКШ элчихонаси олдига бориб, пикет киламиз ва шахсан Жорж Бушдан ёрдам беришларини илтимос киламиз. Ирок халкини диктатурадан озод килганлар биз узбекларга хам ёрдам беради деган умиддамиз.