ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА УНИНГ АТРОФИДАГИ МУАММОЛАР

 

Инсон ҳуқуқлари

 

 

 

Тўлқин ҚОРАЕВ

 

  

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА УНИНГ АТРОФИДАГИ МУАММОЛАР

 


Инсон ҳақлари муаммоси дунё куламидаги долзарб муаммо бўлиб тураркан, тоталитар иттифоқдан ажралиб, тағинда илгаригисидан баттароқ зулмкор режим ўрнатилган ўзбекистонда ҳам бу масалага жиддий ёндошувчи баъзи ташкилотларнинг фаолиятьи кўзга ташланади. Шундай ташкилотлардан бири, Европада Хавсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти шу йилнинг 19-23 апрель кунларида Тошкент вилоятининг ¢азалкент туманидаги «Чотқол» санаторийсида бир семинар ташкил этиб унга маҳаллий нодавлат ташкилотлари ҳамда давлат аппаратидаги инсон ҳуқуқлари билан машғул бўлувчи ташкилотлар вакилларини таклиф этди. Семинар қатнашчилари билан машғулотарни Полшалик инсон ҳақлари ҳимоячилари, Варшавадаги «Ҳелсинки инсон ҳуқуқлари фонди» вакиллари олиб боришди. Уч босқичдан иборат ушбу семинарнинг биринчи босқичини шартли равишда танишув, ёки инсон ҳуқуқлари муаммосига илк ёндашув деб қарайдиган бўлсак, аминмизки, кўп ҳам муболаға қилмаган бўлардик. Зеро қатағонлари ноҳақ айловлар ва турли туман кўринишдаги иллатлар авж олган Республикада чин маънода инсон ҳуқуқлари масаласи билан ҳар ким ҳам шуғулланавермайди. Мазкур семинар машғулот иштирокчиси сифатида ундан олган баъзи таъсуротларимни Сиз азизлар билан ўртоқлашмоқ ниятида қўлга қалам олдим.

       Инсон ўзинг. Шоир сўзлари билан айтганда:

 

Инсон бўлсанг инсонларни инсон деб билгил,

Ҳар бир сўзин маъносини инъом деб билгил.

Одам бўлиб туғилдинг сен, яхшилик ўйла,

Ҳар бир босган қадамингни эҳсон деб билгил.

 

       Семинар-тренингда албатта бундайин шеърлару шеърхонликларга ўрин бўлмасада, кимнинг ким эканлигини, ким инсон ҳақлари курашчисию, ким номигагина курашчи эканлигини англаб олиш мумкин эди. Семинар ташкилотчиларининг берган маълумотларига кўра, 20 ўринга 150 талабгор чиқибди. Шулардан бор йўғи 4 нафари ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамиятининг вилоятлардаги фаоллари бўлса, қолганлар Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази, Олий Мажлис ва Омдустман вакиллари, тағин яна бир қанча рўйхатдан ўтиш «бахтига» муяссар бўлган турли туман ҳуқуқ ҳимоячилари эди.

        Семинар қатнашчиларигининг аксарига Ўзбекистонда мавжуд қатағонлар, сиёсий эрксизлик ва яна бир қанча долзарб ижтимоий муаммолар ёт бўлиб чиққанлиги кишини бир томондан таъжубга солса, бошқа томондан ғашини ҳам келтиради. Нега? Нега улар орасида мана шундай тепса тебранмас вакиллар бор? Бу ҳақли саволнинг жавоби ҳам каминангизнинг фикрича, ўзи билан бирга. Яъни талаб шундай. Сўз кумуш бўлса сукут олтин. Бунга амин бўлмоқлик ҳам айтарлик даражада қийин эмасди. Масалан Қорақолпоғистондан ташриф буюрган инсон ҳақлари ҳимоячилари Жаслиқ станциясида мавжуд бўлган концентрацион лагердан қисман хабардор эканлар. Қисман дейишимизга сабаб, улар мазкур лагерни қаттиқ режимдаги қамоқхона дея эътироф этганлари бизни тағинда ажаблантирарди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1948 йилда қабул қилган «Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Халқлари Деклорацияси»нинг биринчи бандида шундай жумлаларни ўқиймиз:»Барча инсонлар тенгликда, ҳур ва озод туғиладилар. Улар онгли, виждонан бир-бирлари билан биродарларча муносабатда бўлишлари шарт».

            Биз, яъни семинар иштирокчилари ҳам бир-биримиз билан биродарларча муносабатда бўлдик. Кимдир қизларга бллиард ўйнашни ўргатди, кимдир машғулотлардан ўзига кераклик билим ва тажриба ортиришни ўйлади. Ҳаммасидан ажабланарлик томони шу булдики, ҳукумат рўйхатидан ўтган нодавлат ташкилотлар вакиллари бизнинг, ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамиятининг рўйхатдан ўтмай фаолият кўрсатаётганига ҳайрону лол қолишди.

 

Қандай қилиб? Ахир сизлар рўйхатдан ўтмай туриб иш олдиб боришларингиз мумкин эмас.

Прокуратура индамайдими?

Йўқ,- дея тушунтиришга урунамиз,- биз сал кам саккиз йилдан бери рўйхатдан ўтиш учун қайта-қайта ариза берамиз. Лекин ҳаммаси беҳуда.    

Ахир ундай бўлиши мумкин эмас. Қонун бор. Сизларга конкрет важни келтириб ўтишлари ва сизлар уни тўғирлаганингиздан сўнг рўйхатга олишлари шарт.«Хельсинки Инсон ҳуқуқлари фонди» вакили, таниқли олим Марек Навицки лекцияларининг бирида шундай жумлаларни келтириб ўтди:

  •    Рўйхатдан ўта олмай доди фиғони фалакка етиб юрган ташкилот аъзосига нима керак? Ҳа балли, эшитадиган текин қулоқ керак. Эринмай муаммомиз боисини тушунтириб берарканмиз, одил ва инсонпарвар ҳукуматлари борлигига ҳам уларда шубҳа уйғониб боради. Аслида-ку ўзбекистондаги аянчлик вазиятни англаб олмоқ учун шу юрт фуқароси бўлиш ҳам шарт эмас. Ҳаттоки чет элликлар учун ҳам бу мавзу янгилик эмас. Ҳақиқат билан ёлғонни чалкаштириш учун ўзга сайёралик бўлишингиз даркор. Худди шундай саволлар ҳукумат ва унга яқин нодавлат ташкилотлари вакилларининг кўнглидан ўтган бўлса ҳам ажаб эмас: «Наҳтоки ўзбекистонда инсонпарвар қонунлар бўлмаса?», «Наҳотки ўзбекистонда қонунлар ишламаётган бўлса?», «Наҳотки…?». Эринмай давом этдирадиган бўлсак бундай «Наҳоткиларнинг адоғига ҳам етиб бўлмас.

Қайсики давлатни яқиндан билмоқчи бўлсангиз унинг ўнтача кўзга кўринган

газеталарини олиб ўқинг. Унинг газеталарида «фалончи вазир ўғри», «писмадончи амалдор порахўр», «президентимиз аҳмоқ» каби жумлалар ишлатилаётган бўлса, демак бу меъёрий ҳолат. Бу давлатда инсон ҳақлари бузилмаяпди, ёки уларнинг муҳофазаси тўғри йўлга қўйилган. Агар газеталар бараварига бизда қандай яхши, биз ривожланаяпмиз, презедентимиз яхши, вазирларимиз яхши каби жумлалар ишлатилаётган бўлса, билингки у давлатда демократия йўқ. Инсон ҳуқуқлари қўпол бузилмоқда. Бундай давлатда яшаб ҳам бўлмайди ва қонунлари кишилар талабига жавоб ҳам бермайди.

Тағин яна бир жиҳат билан давлатнинг тоталитар ёки демократик эканлигини билиш учун унда ўтказилаётган сайловларга аҳамият бериш керак. Масалан иқтидордаги раҳбарни ёқлаб берилган овозлар фоизи 60 дан ошса, демак у давлатда диктатура мавжуд. Ҳеч бир ривожланган давлат тажрибасида ҳам 60 фоиздан ортиқ овоз олган раҳбар бўлган эмас. Демократик дунё давлатларида презедентлар 40-45 фоиз овоз билан чекланадилар.

              Ўзбекистонимизда ҳам газеталар нашр қилинади. Мустақил ўзбек Давлати фуқароларининг сўз ва матбуот эркинлиги конституциямизда ҳам таъкидлаб ўтилган. Унга кўра ўзбекистонда матбуотнинг цензура қилинишига йўл қўйилмайди. Энди эса панжаралар билан ўраб олиниб милиция нарядлаври билан қўриқланадиган телевиденияларимиз, радиостанцияларимизни кўз унгингизга келтиринг. Симтўру симтиканлар ўраб олинаётган Ўзбекистон ҳудудини, миналаштирилаётган чегара ҳудудларини кўз олдингизга келтиринг. Мана шу «ҳур диёримизда» бегуноҳдан бегуноҳ фарзандларимиз, ака-укаларимиз туҳматлару уйдирма айблар билан қамоқхоналарда ўлдирилаётганлигини эсланг. Ҳа азиз ўқувчи, тўғри англаётган бўлсангиз ўзбекистонимизнинг ўзи катта қамоқхона. Демократик дунё маҳбуслари эга бўлган ҳақҳуқуқларга бизнинг озод фуқароларимиз эга эмас экан, уларни қайси тил билан «озод» дея аташ мумкин. Афсус, минг афсус ва минг надоматлар бўлсинки биз шу юртнинг фарзандларимиз. Эркимизни бировлар қўлига бериб қарсак уриб оламдан ҳам ўтиб кетаверамиз! Минг бор шукр, яратганга минг шукроналар бўлсинки, биз шу юрт фарзандларимиз. Бу юртда мавжуд зўравонликларга қарши сўз айтамиз, ҳақиқатнинг юзини очамиз! Охири замон пайғамбари Муқаммад соллоллоҳи аълайҳи вассалъам ҳадиси муборакларининг бирида «Жиҳодлар ичида энг мақбули, золим подшоҳга ҳақ сўзни айтмоқдур» дея таъкидлаган эдилар. ўзбекистондек тоталитар мамлакатларда яшаб ҳақиқатни сўзламоқ, демак бу ҳақ йўлида жиҳод қилмоқ!  

Каминангизнминг бундай писсимистик кўринишдаги фикр мулоҳазаларидан ажабланмаслигингизни сўрардим. Албатта «оптимист» ҳам бўлмоқ керак. Масалан «ўз йўлидан» «кучли давлатдан кучли жамият сари» бораётган юртимиз «туб бурилиш»га етиб келди. Бу бурулишда канча вақт қолиб кетамиз ва бурилгандан кейин қаён кетамиз, масаланинг бу томони парвардигоргагина аён эсада, ҳар қалай ноумед ҳам эмасмиз. Тағин бу ҳол коммунизм қуришни ўз олдига мақсад қилиб олган Совет Иттифоқини эслатади. 1977 йилда коммунизм қуриш йўлида дадил одимлаб бораётган иттифоқ «ривожланган социализм» қурганлигини эълон қилиб, бу коммунизмнинг сўнги босқичи эканлигини ва кейинги босқичда коммунизмга эришилажагини оламга достон қилганди. Шунга яраша янги конституция ҳам қабул қилинганди. Қандайдар кўз илғамас «чўққилару» «довонлар»ни айтмайсизми. Бунинг номини босқичма босқич ривожланиш дейдилар. ўз бошимиздан ўтказган хатоларимиздан ўзимиз сабоқ олмай ҳали ҳамон хатоларга йўл қўйишда давом этмаяпмизми? Яқин ўтмиш ҳисобланмиш тоталитар Шўро салтанатини тавқи лаънатларга кўмиб янги бир тоталитар тузимнинг пойига бош қўйиб уни улуғламоқдамиз. Айнан мана шу жиҳатлар ҳам инсон ҳақлари қўпол бузилаётган давлатнинг шакли шамоили.Одатда бундай давлатларда раҳбарларга сажда қилинади, токи у давлат иепасида тураркан. Кейин эса кейин унинг ортидан тошлар отилади, лойлар чапланади ва ҳакозо.., ҳакозо…

Биз эса инсон ҳуқуқлари боибда билим олишда давом этамиз. Ҳар неки Польшалик мутахасислар тушунмаган омиларга нималарнидир тушунтира олганликларини эътироф этиб ўтиш мумкин. Бироқ тушунишни истамаганларгачи?…

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s