Ёдгор Турлибеков: «Мен нега камалдим?»

  25 сентябрь 2004 йил, соат 15 яримларда вилоят суди биноси олдидаги пикетни тўхтатишни Қарши шахар ИИБ бошлиғи номидан келган милиция подполковниги Ғофур Йўлдошев илтимосига кўра, тўхтатдик. Мени эса милиция машинасида уйга элтиб қўйишди. Куни бўйи очлигимдан энди иштаха билан овқатга ўтирган эдим, ўша ярим соат илгари келган Дамасда беш нафар милиционер келиб. уларнинг повесткасиз хеч қаерга бормайман дейишимга қарамай, мени шахар милиция бошлиғи Сафар Сармонов олдига келтиришди.

Сармонов мени ИИБ хавлисида менга ўшқириб: “эрталаб чақиртириб мен нима дегандим, сиз гапга кирмайдиган одамсиз, пикетларингиз билан ҳаммани безор қилдингиз, сиз давлат сиёсати билан ўйнашсангиз ҳам билиб қўйинг, милиция билан ўйнашманг, мен сизни хозир жойингизга тиқиб қўяман чиқиб кетганингизни кўраман, деб майор Эшдавлат Эштемировга бу одамни қаманглар, деб буйруқ берди. Булар мени бошлиқ С. Сармонов повесткасиз ўзбошимчалик билан уйдан келтирганини оқлаш учун дўқ эди ва 3 соатлар ўтди, участкавойлар хозир уйларига етган ва етмаган бугунги пикетчиларни келтириб улардан менга қарши тушунтириш хатлари ёздириб олишгунча соат 20 гача 4 соат милицияда ўтирдим.

Мендан ҳам Эштемиров энди пикетлар қилмайман деб тушинтириш хати талаб қилди ва мен С. Сармоновнинг кўпчилик олдида менга бақириб дўқ қилгани ва мени уйимдан ноқонуний зўрлик билан олиб келтирилганимни айтиб, қўлимга повестка ва ёзма айбнома бермагунларингизгача тушунтириш хатини ёзмайман деб ёзиб бердим.

Соат 20 ларда Эштемировни бошлиқ ўзига тез чақиртирди ва у келгач, негадир юмшоқ муомалада менга ушланиб турилганингиз учун хафа бўлманг, деб уйимга элтиб қўйишди.

Бу бемаъниликлар учун эртасига ВИИБ бошлиғига, шахар ХООБ бошлиғи Улуғбек ва Эштемировнинг кабинетларига телефонлар қилавериб тушгача овора бўлиб, хеч кимни тополмадим. Эштемировнинг ёрдамчиси тушга яқин менга бугун бозор куни у киши келмайдилар деди.. 28 сентябрь куни бориб Эштемировни топмагач, ВИИБ га бордим, бошлиқ В.Хаджаев районга кетгани учун,. мени у кишининг муовуни Ҳошим Исмоилов қабул қилди. Мен ўзим Эшиемировга айтиб тушинтираман, сиз келиб овора бўлманг деди ва хақиқатан бир ой менга тинч ўтди..

Роса бир ой ўтиб, 26 октябр куни повестка билан 27 октябрга Эштемиров яна ўзига чақиртирибди. 27 октябрда журналист Тўлқин Қараев билан унинг хузурига келдик, Эштемиров мен сизнинг хатингизда 23 кўрсатиб, пикетларни 25 сентябрда ўтказганингиз учун Ўз.Р, МЖтК нинг 201 моддасига кўра айблаб иш қўзғатдим, деб у бир дело кўрсатиб, эртага келсангиз ҳамма айбларингизни кўрсатаман деди.

Мени бугун нимага овора қилиб чақиртирдингиз десам, қанча чақириш бу менинг ишим ва хуқуқим, бугун устингиздан иш қўзғатилганини билдирдим, аммо бирор марта повесткага келмай қолсангиз Ўз.ЖКнинг 194 моддаси билан айблаб қамаб юбораман, деди. Бу ерда Эшдавлат Эштемиров мухбир Тўлқин Қараевга ҳам дўқ қилиб, сиз нима учун Турлибековни ҳимоя қилиб у билан юрмбсиз, эртага сизни қўлга оламан, сизлар давлат ва милицияга ҳам қаршисизлар, сизларга СНБ ҳам, прокуратура ҳам индамайди лекин мен бир ўзим сизларни қамаб, керак бўлса ўлдириб юбораоламан, мен Яманда, Афғонистонда қон кечиб келганман ва хеч нарсадан қўрқмайман деганларига милиция майори Эшдавлат Эштемировнинг ақлан носоғлом кишининг сўзларини айтаётганига бизлар ҳайрон қолдик.

Лекин мен вилоят ИИБдаги Ҳошим Исмоиловнинг: “Эштемиров сизни безовта қилмайди” деганига ишониб ва ой охирлиги учун ишларим кўпайиб, 28 октябрда Эштемиров хузурига боришни унутибман ва дарҳол 194 модда мега қўлланилиб, қамалганимда камерада ўтириб буларнинг ҳаммаси маҳаллий милициянинг менга қўйилган тузоқларидан бири эканлиги деб билдим. 2004 йил 18, 19 октябрь кунлари менинг муовуним Ахатов Нодир Қашқадарёлик ваҳобийликда айбланиб қамалаган диндор ёшларнинг ўндан ортиқ оналарини Тошкентдаги БМТ ваколатхонаси ва Республика Олий Суд бинолари олдига олиб бориб пикетлар уюштиригани учун, уларни 20 октябр куни Эштемиров Тошкентда пайдо бўлиб, тошкентлик милиционерлар ёрдамида пикетчиларни тутишиб, автобусга зўрлик билан қамаб Қаршига кечаси соат 20 ларда шахар ИИБга олиб келтирилди.

Бу ерда шахар милиция бошлиғи Сафар Сармонов аёллардан тушинтириш хатлари олиб, Ахатов Нодир ажратилиб нариги хонада уни Эштемиров яна бир ходим ўртада аёвсиз урилиб дўппосланади, унинг ёрдам сўраб бақирган овозлари ўнта аёлларга аниқ эшитилиб турган. .Аёллар соат 22 ларда қўйиб юборилади ва бир гуруҳ инсон хуқуқлари ҳимоячилари ва аёллар Нодирни қўйиб юбормагунча совуқ бўлишига қарамай ташқарида кутиб туришади. Нодирни бугун берилмайди деган сўзни эшитиб ҳамма тарқалишади, аммо кечаси соат 23 яримда Нодирни қаттиқ калтакланган ҳолда чиқариб олдик.

Эртаси унинг калтак еган ерлари сурати Интернетда тарқатилди ва кўп югуришлардан сўнггина тиббий экспертизадан 2 кун кейин ўтишига муваффақ бўлдик ва бизлар қонунбузар эмас, инсонга тан жароҳати етказган майор Эштемиров устидан жиноий иш қўзғатишни шахар прокуроридан талаб қилабошладик. Эштемиров ва Сармоновлар менинг Тошкентга кетганимдан хавотирда эдилар ва улар қандай бўлсада мени қўрқитиш ёки қамашлари керак эди. ва шундай бўлди ҳам. Тошкентдан кечга уйга телефон қилсам, уйдагилар тинимсиз сизни милиция келиб сўраб безор қиляпти тез келинг, дейишди. Вақт кеч бўлгани учун на УВД бошлиғига ва на Исмоиловга телефонда боғланолмадим.

Ишларим битмасада борган куним кечаси автобусга ўтириб Қаршига қайтишга мажбур бўлдим. 5 ноябрь эрталаб Қаршига етиб келиб Эштемиров мухбир Тўлқин Қараевни уйидан олиб кетганлигини эшитиб, Тўлқиннинг уйига келсам уни нимагадир тез қўйиб юборишибти. Бироз у ерда бўлиб, мен уйга кетиш учун 1 маршрут микроавтобусга ўтирдим, аммо милициянинг бир Нексия, Дамас ва Жигули машиналари микроавтобусни ўраб олиб тўхтатишди ва худди террористни тутгандек мени кўпчилик олдида қўлимдан тутиб Нексия автомашинасида соат кундуз 13 ларда Қарши шахар судига келтиришди.

Судя Жамила Бердиеванинг бошқа бир судни тамомламай туриб, шошилинч иккинчи суд бўлган менинг судимни ҳам очиб юборди, аммо телевидениядан судя Ж. Бердиеванинг бундай бир вақтда икки судни олиб бораолиши ҳақидаги ажойиб ютуқларини республикага ёйиш учун бўлса керак, шошилинч мухбир ва операторлар Тошкентдан келиб қолишди, улар моҳир ва чаққон судя тажрибалари, уларнинг ҳаётларини тушириб лавҳа тайёрлашга киришиб кетишиб ва улар чой ичиб ҳам келишларига бор йўғи 7 соатгина вақт ўтибди холос. Биз айбловчи Эштемиров бўш суд залида роса 7 соат ўтириб “ширин“ суҳбатлар қилдик.

Ниҳоят судя келдилар ва улар фақатгина мендан судни мен ўтказишимга қарши эмасмисиз деб сўради холос. Улар Эштемировнинг мени айблаётган сўзларинигина инобатга олиб, унинг ёлғон ва ясама хужжатларига асосланиб менга, МЖтКнинг 41 моддаси, 194 моддаси 1 қисми, 201 моддаси 1 қисмлари бўйича айбланганимни тасдиқлаб ўнбеш кун қамоқ ва 14 минг 700 сўм жаримага тортиш ҳақидаги чиқарган қарорларини ўқиб эшиттирди.

Суд қарорини олдим деган ерга менга қўл қўйдириб, қарор нусхасини эртага камерада оласиз деб мени алдаб, уни 10 кун ўтиб, 15 ноябрь куни камерага келтириб беришганда мен судямнинг хақиқатан иш тажрибаси ўткир инсон эканига амин бўлдим. Булар менинг апелляция шикояти ёзолмаслигим учун суд ва милициянинг навбатдаги найранги эди.

Мен суд қарорига қатьий норозилигим учун очлик эълон қилдим ва тўла 10 кун сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмадим, бунга ҳеч ким қизиқмади, сўнг аҳволим анча оғирлашгани учун овқат еябошладим. Менга камерада аппеляция учун қоғоз беришмади, уйим ва танишларимдан келган овқат ва сигаретлар киргизиш маън қилиниб, бу тўғрида Сармоновнинг шахсан оғзаки буйруғи борлигини исмларини айтмасликни сўраган милиция ходимлари айтишди ва ортимдан келганлар ҳаммаси буни тасдиқлашади.

МЖтКнинг 201 модда бўйича мен шахрисабзлик аёлнинг ўғлини 4 та терговчи милиционерлар томонидан аёвсиз уриб ва тепилганидан унинг яримжон бўлиб қолганидан унинг онаси ғазабланиб ёзган плакатидаги “шафқатсиз милиция” сўзлари учун ҳам мен айбланганман.

Бу сўзларга пикетчилар ўзлари жавоб бериб, биров учун бошқани жавобгар қилишдек мантиқсизлик, менимча телевизор орқали мақталган тажрибали судя Жамила Бердиева учун уят бўлмасмикан дейман.

Яна 201 моддага намойишлар, митинглар ва кўча юришлари ҳақида айтилган, пикет сўзининг ўзи йўқ бўлиб. пикетлар, халқаро жаҳон демократик тамойилларда оддий ва индивидуал характердаги якка шахс ва кичик гуруҳларнинг қонуний акциясидир.

Ўзбекистон Респ. давлат Конституциясининг 2 моддасига асосан, мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдидаги масъулликлари унутилиб, кўп кишилар жабрланганларида уларнинг шу конституциянинг 33 моддасига кўра, ўз норозиликларини изҳор этиш учун хатто кўча юришлари, намойишлар ва кўп минг кишилик митинглар ўтказишларига ҳам хақли дейилган.

Афсусларким, республика хуқуқ тартибот органидаги ходимлар жумладан судя Жамила Бердиева ҳам булардан мутлақо бехабарга ўхшайдилар. Чунки бундай ходимлар ўзларича фуқароларни турли кодекслар билан жазолашнигина биладилар, уларнинг кўплари умирларида конституцияга нигоҳи тушмаган ва фуқароларнинг ҳам бунда кўплаб ўз конституцион хуқуқларига эгалигидан бу жанобларнинг мутлақо бехабар ва саводсиз мулозимлар экани Ўзбекистондаги бугун жуда ачинарли холдир.

Хўш, фуқароларнинг пикетлар билан жамиятимиздаги хуқуқ нормаларини бузаётган амалдорлар ишларидаги камчиликларни халқ олдига олиб чиқиб, уларни халқ олдида уялтириб танқид қилишнинг нимаси ёмон дейсиз?!

Шуни унутмаслик керакки, БМТ ташкилоти инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш ишларини янги мустақил бўлган давлатларда кучайтириш, хуқуқийдемократик давлат тизимини шакллантиришда энг самарали йўллардан бири деб билади ва бундай ишлар тарафдоридир.

Пикетларнинг республикани хартомонлама ривожланшдаги аҳамиятидан кўз юмган ва бу харакатлардан ишёқмас, бюрократ, порахўр ва масъулиятсиз амалдорлар оловдан қўрққандай қўрқадилар ва ёқтирмайдилар.

ОБСЕ, АҚШ демократия институти ва Инсон Хуқуқлари Хельсинки Ташкилотларининг 3 та халқаро сертификатларига эга бўлган ва БМТнинг Умумжаҳон Инсон Хуқуқлари Деклерацияси хужжатлари билан яхши таниш бўлган менингдай шахсни пикетлар уюштиришда айблаш, бу сиёсий, қонуний кўрлик ва хуқуқий саводсизликнинг очиқ белгисидир.

Айнан шундай амалдорлар ичимизда бор экан, улар виждонан ишламайдиган ва халқ дардидан олис, қиммат кийимлари ва чиройли галстуклари билангина инсонлар қиёфасига жуда ўхшаб кетсаларда, улар орамиздаги инсонлар эмас, шунчаки шахслардир холос!

Чунки, шахснинг инсон бўлишига ҳали камида унга бирнеча инсоний фазилатларга эга бўлиш мажбурияти юкланади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистонда кўпларининг хуқуқлари поймол қилиниши етмагандай, айнан инсон хуқуқлари ҳимоячиларининг ўзларига тазъйиқлар уюштиришда таб тортмай қатгашиш, бу энг тубан иш бўлиб, бундай қилиш эртага ўзининг фош этилишидан қўрқувчи нопок амалдорларнинг мажбурий ҳолатдаги таваккал ишларидир.

Қонунчиликни яхши билмасада уни касб қилиб, болачақасини боқаётган мутассади шахслар улар харқанча телевизорга чиқмасинлар, уларнинг оқни қора, ёки қорани оқ деб туриб олишлари, булар халқига ҳурмат ва адолат қилиш ўрнига, ўз шахсий манфаати йўлида адолатдан қочиб, туҳмат ва ёлғонлар пардаси ортига яширинадиган шахсларга келажакда уят ва исноддан бўлак хеч нарса келтирмаслиги муболаға эмас.

Вақти келиб, бундай кишиларнинг ўзлари қора курсига ўтириб қолишлари ажаб эмас, бу табиий ходисадир. Пикетлар ўтказиш, менинг айбим эмас, аксинча мен бажарадиган шарафли вазифамнинг асосий моҳияти деб биламан.

Ўйлаб кўринг! Ахир аччиқ танқидлар қилинмаса, уларни ёзишга ёки айтишга хечким журъат қилмаса, ёмонларнинг тазйиқларидан қўрқиб пикетларга хеч ким чиқишга журъат этмас, назорат органлари пора олиш билан банд бўлса, бундай жамиятда қонунсизлик авж олиб адолат оёқ остида қолиб кетмасмикан?!

Қадам сайин: “Куч адолатдадир” деб ёзиб қўйсакда, адолатни оёқости қилсак, бизда куч қоладими? Йўқ албатта! Бизлар харқанча бақириб чақирганимиз билан, заиф қулларга айланамиз!

Бундай ҳолат ҳукм суриши давом этаверса, жамиятнинг тўла ёқимсиз ҳид олиб эртага эмас, бугуннинг ўзидаёқ унинг тўла бузилишига олиб бормаслигини ким кафолатлайди?!

Афсуски, бундай ишларни кўриб туриб, милиция бошлиғи Сафар Сармоновнинг “Жасорат” медалини олиши, судя Жамила Бердиеванинг телевиденияда кўкларга кўтариб, сўнг уни туман суд раиси қилиб тайинлаш, ёки менга измаиз юриб айблар излаб, менга руҳий азоблар кўрсатган майор Эштемировнинг подполковник унвонига тавсия этилишларига сиз нима дейсиз?

Бундай “олийжаноб” ишларнинг ортида кимлар турибди экан, деб чуқурроқ ўйлаб кўрсангиз, буларнинг ҳаммаси юқорида айтганимдай Қашқадарё вилоятида қонунчиликнинг анчагина қўланса ҳидланиб қолгани эмасмикан дейишга мажбур бўласан. Менинг 68 ёшимда хўрлашиб 15 кун қоронғи ва совуқ камерага тиқиб қўйишдан ва баклашкага пешоб қилишга мажбур этиш, овқатсиз ва бир варақ қоғозга зор қилиб қўйишлардан роҳатланган амалдорларнинг амалларига амал қўшилишлари, обрўларига обрў қўшилишларидан, буларни Қашқадарё вилояти рахбарларининг қонунсевар”лиги деб бўлармикан?

Афсусларким буларнинг ҳаммаси ўша, мен учун ҳаётимнинг азобли хўрланиб кечган 15 кунидан роҳатланиб маза қилганларни уларнинг асл қонунбузарлар эканлигидан далолат деб айтишга тўла хақлиман! Қашқадарёдаги барча милиция, судпрокуратура солиқ ва божхона орган ходимлари томонидан халқни эзиб, хўрловчи ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

Бундай ҳолларга йўл қўймаслик ва уни чеклаш учун жиддий кураш олиб бориш, бугунги вояга етган хар бир пок виждонли инсонларимизнинг шарафли бурчимиз бўлиши керак.

Кадрларнинг бугунги хуқуқий билим савияларининг пастлиги ёки мутассади ходимларнинг ўз ишларига виждонан ёндошмаётганликлари туфайли Ўзбекистонда қонун устиворлигини амалга ошириш ва мамлакатда хуқуқийдемократик давлат қуриш, бозор иқтисоди ислоҳотларини амалга ошириш жароёнларини тезлатиш каби улуғ мақсадларимиз йўлида кўплаб тўсиқлар яратмоқда.

Мен ўзимнинг барча фаолиятим билан республикамиз ривожи ва халқ турмушини яхшилашга, энг муҳими демократик ва адолатли жамият қуришдек савобли ишларда баҳоли қудрат ҳисса қўшаётганимдан ўзимни бахтиёр хисоблайман. Бу йўлда харқандай шароитда ва хар қандай бюрократ амалдор билан курашиш, менинг фуқаролик ва виждоний бурчимдир.

Шу билан бирга, мени ожиз ва ҳимоясиз деб ўйлаётган баъзи нодон, саводсиз на тарих ва на келажагини биладиган амалдор кимсаларга, менинг ёлғиз эмаслигим, мени доим қўллабқувватлаб келаётган жафокаш халқим, қолаверса жаҳон миқёсида катта куч бўлган прогрессив демократик йўналишдаги ривожланган давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик масъул вакиллари, нуфуз ва салоҳияти етарли бўлган жаҳон аҳлининг кўплаб Халқаро Ташкилотлари ҳам борлигини, мени кўролмаётган ўша сиёсий кўр ва саводсиз манқуртларга эслатиб ўтмоқчиман.

 

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилояти кенгаши раиси:

 

Ёдгор Турлибеков.  

2004 йил, 30 ноябрь.

манзил: Қарши ш. Казаков кўча 58 уй, телефон: 25-3631.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s