09.09.08-Ҳуқуқбон Ғайбулло Жалилов ХИБС ЭТИЛГАН

8 сентябрь 2009 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади

Августин Аврелий

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлимининг

ШОШИЛИНЧ ХАБАРИ

 

Ҳуқуқ-тартибот органларида қачон рост гапиришар экан?

2009 йил 7 сентябр соат 17-00да Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг аъзоси Ғайбулло Жалилов хисбда сақлананаётганлиги маълум бўлди. Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасининг бошлиқ ўринбосари Ғофир Йўлдошев билан учрашишга муваффақ бўлдик, – деб хабар берди ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Караева.

Ғайбулло Жалиловнинг отаси Хайрулло Жалиловни ва мени Ғофир Йўлдошевнинг ҳузурига сўзсиз киргизишди. Ғайбулло Жалиловга нисбатан «Милиция ходимига итоат қилмаган»ликда маъмурий қонунбузарлик айби қўйилиб, у 10 суткага озодликдан маҳрум қилинибди. Қаерда ва қай тарзда итоат қилмагани, ҳозирча қоронғуликча қолмоқда.

Бир инсонни 10 сутка қамаш учун асос керак ва суд ҳукми бўлиши лозим.Бироқ қамаш учун на асос ва на сабабни милиция мулозимлари томонидан билишнинг имконияти бўлмади.

Ғайбулло Жалиловни биз икки кундан зиёдроқ қидиргандик, аммо на Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасида, на МХХ бошқармасида дарагини топгандик. У ердагилар муттасил ёлғон гапиради. Ажабо, давлатнинг милиция ва МХХдек нуфузли ташкилотларида нега ёлғондан нарига ўтишмайди? Улар шунга ўргатилганми?

Ғайбулла Жалилов хусусида табиий ва қонуний саволлар туғилади:

қачон суд бўлиб ўтди ва соат нечада? Ғайбулло Жалилов ҳимоячи билан таъминланганми? Нега қариндошларига хабар қилинмади? Сир сақланишдан мақсад нима?

Ғайбулло Жалиловнинг «сиртдан кўрилган судига» нигоҳимизни қаратсак, иккинчи бор ҳуқуқ ҳимоячисини сиртдан судини ўтказиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этишлари тахмин қилинмоқда.

Шу сабабдан мен, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашкадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Караева, шуни маълум қиламан-ки, ЎИҲЖ аъзоси Ғайбулло Жалилов адвокат билан таъминланиши лозим.

Бу масалада Халқаро ташкилотлар кўмагига муҳтожлигимизни билдирмоқчиман.

 

Гулшан Караева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

ЎИҲЖдан: Давлат идораларидан чиқаётган муттасил ёлғонлар асосан икки сабаб: давлатда АДОЛАТ ва ОДИЛ СУД йўқ қилинганлигидан келиб чиқади буни қадимги Рум файласуфи Августин Аврелий эрамизнинг IV-асрида айтиб кетган. Бу ҳолат авторитар сиёсий система учун асос қилиб олинади. Бундай системаларда, одатда, давлат Конституцияси ва бошқа қонунлари ишламайди, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул бўлган прокуратура, ҳуқуқтартибот органлари, суд ва адлия системаси авторитар режим хизматида бўлади, холос. Сиёсат КАТТА ЁЛҒОН устига қурилади.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s