07.10.21-ПРЕЗИДЕНТ ҚУЛОҚ ТУТАРМИКИН

Собир Тўлагановнинг 1-чи гурух ногирон қизи Малика Тўлаганова томонидан ёзилган ва мамлакатнинг энг юқори лавозимли раҳбарларига йўлланган мактуби фақат ҳиссиз инсонни бефарқ қолдириши мумкин. Малика ўз хатининг дастлабки сатрларидаёқ ўз гарданига Ўзбекистон Республикаси деб аталмиш давлатнинг ҳар бир фукароси ҳақ ва ҳуқуқларининг гаранти бўлишини олган инсонга мурожаат қилади.

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА (ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

21 октябрь 2007 й.

Адолат ва одил суд булмаган шароитда

давлат карокчилар тудасига айланади

Августин Аврелий

 

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ

БИЛДИРИШНОМАСИ

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуклари Жамияти (ЎИҲЖ)га етиб келган, физика-математика фанлари доктори, профессор Собир Тўлагановнинг 1-чи гурух ногирон қизи Малика Тўлаганова томонидан ёзилган ва мамлакатнинг энг юқори лавозимли раҳбарларига йўлланган мактуби фақат ҳиссиз инсонни бефарқ қолдириши мумкин. Малика ўз хатининг дастлабки сатрларидаёқ ўз гарданига Ўзбекистон Республикаси деб аталмиш давлатнинг ҳар бир фукароси ҳақ ва ҳуқуқларининг гаранти бўлишини олган инсонга мурожаат қилади:

 

«Арзимни Презентимиз эшитса, бошимизга ёғилаётган кулфатлар бартараф этилади, зўравонликларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади, даволанишимга йўл очилади деган умидда мурожаат этаяпман».

 

Қизимиз Маликага ушбуни айтмоқчимиз: «Арзингни Президент эшитади ва сенинг даволанишинг учун йўл очилади. Иншааллоҳ». Бундай деб қизимиз Маликани ишонтиришимизга асосимиз бор: 90-чи йилларнинг бошида Президент ўзининг энг яқин сафдошларидан бири булган Исмоил Журабековнинг Ленинграда яшовчи укаси Исроил Журабеков саратон (рак) касалига йўлиққанда давлат хазинасидан 150.000 АҚШ доллари ажратиб, АҚШда даволанишига унга ёрдам берган.

Қуйида биз Маликанинг хати матнини тўлиқ келтирамиз.

 

ЎИҲЖ номидан

 

Толиб Якубов

 

Франция

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга

 

Ўз.Р Бош прокурори Р.Қодировга (ШАХСАН!)

 

Ўз.Р Олий суди раиси Б.Мустафоевга (ШАХСАН!)

                              

  1-чи гурух ногирони,  1987 й.т. Малика Тулягановадан

(Тошкент ш.,О.Зокиров к., 8 уй, 3 хон.)

 

2006 йил сентябр ойида менга «Острый миелобластный лейкоз» диагнози қўйилган бўлиб, хорижда бу касаллик даволанадиган ҳисобланар экан. Бироқ оиламизга турли иқтисодий муттаҳамлик, зўравонлик ва қонунсизликлар уюштирилаяптики, мени даволатишга ота-онамнинг имкони қолмаяпти. Арзимни Презентимиз эшитса, бошимизга ёғилаётган кулфатлар бартараф этилади, зўравонликларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади, даволанишимга йўл очилади деган умидда мурожаат этаяпман.

  1. Отам – физика-математика фанлари доктори Собир Тулягановни, олий таълимдаги баъзи иллатларга қарши курашгани учун, ЎзМУдан ишдан ҳайдаб, оиламизни иқтисодий қийин ахволга туширишганига 3 йил бўлаяпти. Бу адолатсизликни судлар ҳимоя қилиб келаяпти.
  2. Мен «Ипотекабанк»нинг Тошкент шаҳар С.Раҳимов тумани бўлимида 2-чи тоифали мутахассис бўлиб ишлар эдим. 2007 йилнинг 13- январида ТМЭК куригида менга бир йил муддатга 1-гурух ногиронлиги берилди. Банк шу санадан бошлаб мен билан мехнат шартномасини бутунлай бекор килди.  «Ипотекабанк» Тошкент шаҳар булимининг менинг ота-онам билан яшайдиган уй-жойимизни тортиб олиш тўғрисидаги даъво аризаси М.Улугбек туманлараро фукаролик судида (судья З.Х.Рахматуллаева раислигида) курила бошлаганига бир йилдан ошди. Гап шундаки, оиламиз банк оркали 50 фоиз нархини давлат тулайдиган уй-жой курдирган. Бирок «Узуйжойжамгармабанк» уй-жойимиз нархини 3 баробардан зиёд белгилаб, судьяларни кулга олиб, оиламизни карзга ботирган. Отам 2003 йилдан бери (судья Х.Атахонов раислигидаги) суднинг ноқонуний карорини бекор этдириш учун ҳаракат қилади, бирок банкнинг кули узун келаяпти. Бу ишда, суд карорининг ноқонунийлигини жуда содда тушунтириш мумкин. Мана отамнинг Олий суд раисига, Бош прокурорга ва Президентнинг давлат маслахатчисига такрор-такрор мурожаатларидан бир катра: «Банк уй-жой облигацияси (1 кв.м.) нархини аввалига 45000 сумдан ҳисоблаб уй-жойнинг нархини 6882300 сум чикарган ва кейинчалик эса (охирги нарх деб) облигация нархини 63513,25 сумдан ҳисоблаб, уй- жойнинг нархини 9713716,44 сум чикарган (1-илова). Суд, бу нархларни ВМ НИЗОМИ (2-илова)га кўра асослаб беришни  талаб килмасдан, банк кўрсатган нархларни тўғри деб қабул қилиб, хал килув карори чикарган (3-илова). Мен шикоятиларимда, биринчидан, банкнинг узи ва учта вазирлик тузган облигация нархлари ПРОТОКОЛларида (4-илова) бундай нарх мавжуд эмаслигини ва, иккинчидан, бутун уй-жойнинг облигациялари бир хил нархда ҳисобланмаслигини тушунтираяпман (суд куз юмаётган бундай гирромликлардан яна унлаб келтириш мумкин). Олий суд, жумладан, юқорида келтирилган важга, ФПК талабига зид равишда тушунтириш бермай келаяпти (5-илова), чунки тушунтириш бераолмайди ҳам». Судларнинг куллаб-кувватлашига ишонган банк, энди мисли кўрилмаган инсофсизликни – уй-жойимизни тортиб олишни, яна суд кули билан амалга ошираяпти. Суд экспертизасининг совиб улгурмаган хулосасида уй-жойнинг банк белгилаган нархи облигация тилида 216 облигацияни ташкил этиши айтилган, вахоланки, уй-жой 153 кв.м.дан иборат бўлиб, у 153 та облигациядан иборат бўлиши лозим. Банкнинг ноҳақлиги шундай куриниб турган булса ҳам, суд банк даъвосини каноатлантириб карор чикариш тараддудида.

            III. Холис текширув утказилса, менинг тугрукхонада алмашиб колганим тасдикланиши аник. Ота-онам аввалига буни тасодиф деб уйлаб, фақат ҳақикатни аниклаштириш учун ҳаракат килишган, бошка максадлари булмаган. Бирок, менинг огир касалликдан халос этилишим шу ҳақикатни аникланишига боглик бўлиб колганига карамасдан, суд хеч кандай чора курмаяпти. Тошкент шаҳар 3-сон тугрукхонаси архивидан олинган 734-сонли «чакалокнинг ривожланиш тарихи»да, бола 1987 йил 21-мартда соат 5 00 да тугилгани, онаси – Феруза Сагатбаеванинг касби-тикувчи экани, «Киндиги буйнига икки карра таранг уралиб тугилгани», соат 7 00 да акушерка Базарова болани «чакалоклар булими»га топширгани кайд этилган, «Инфекцияга чалиниши хавфи бор» деб диагноз қўйилган. Шу карта асли менинг тугилиш картам эканлиги ҳақида куп фактлар гувохлик беради:

1) уша аёлни ва унинг бошка қизларини куриб, мен улар билан «икки томчи сувдек» ухшаш эканимизга ишонч хосил килдим.

2) гудаклигимда менинг буйин-юз кисмим ривожланишида камчилик булган, анча вакт даволатишлари натижасида бу асоратлар билинмай кетган. Сут тишларим касалланиши натижасида купини олдириб ташлашга мажбур булинган, уларнинг айримлари урнига янги тиш чикмаган. Мен балогат ёшимда «Ок кон» касалига чалиндим. Буларга тугилганимдаги «диагноз» асосми ёки бошка сабабми, Оллох билади.

3) Ф.Сагатбаева, қизи чакалоклигидан соглом булганини, ҳамма фарзандини шу тугрукхонада тукканини, чунки келини шу тугрукхонада ишлашини тасдиклаб келган.

4) М.Тўлагановага тааллукли 720-сонли «чакалокнинг ривожланиш тарихи»да, бола 20-мартда соат 23 дан 55 минут утганда тугилгани, онаси – Мукаддам уй бекаси экани, соат 6 дан 55 минут утганда акушерка Базарова болани «чакалоклар булими»га топширгани кайд этилган, бирок кейин болани топширилган вакти «5 дан 55 минут»га, сунгра иккинчи марта, «1 дан 55 минут»га узгартирилган. «Ривожланиш нуксонлари» ва «Диагноз»деган сатрларда хеч кандай ёзув йук.

5) Бизнинг конларимиз намуналари буйича, Республика криминалистика илмий-тадкикот маркази томонидан утказилган ДНК экспертизаси (2001 йил 29-март 957/12Д) хулосасида, мени тарбиялаб вояга етказган ота-онам менинг биологик ота-онам бўлиб тасдикланмаганлиги айтилган («Такой резултать не позволяет сформулировать категорические выводы по отношению установления фактов биологического отцовства и материнства»).  Бу холатлар чукур текширув утказиш лозимлигини таказо этсада, прокўратура ҳам, суд ҳам бундай текширув утказмаган. Мен биологик ота-онамни аниклаб беришни сураб, 2006 йили ФИБ Шайхантохур туманлараро судига ариза билан мурожаат этдим. Суд хеч кандай текширув утказмай даъвоимни рад этувчи карор чикарди. Отам мени огир касалликдан куткариш учун куп гемотолог мутахассисларга мурожаат этди. Бишкекдаги гемотология буйича Киргиз-Турк трансплантация марказида машхур турк мутахассислар мени ташхисдан утказишди. Ҳамма мутахассислар биологик яқин наслимдан ДОНОР аниклаб «трансплантация костного мозга» муолажасини утказиш зарурлигини айтишди. Бирок ФИБ Тошкент шаҳар суди туман суди карорини узгаришсиз қолдиради. Шунда отам, ноилож чора сифатида, «Химоя-жараён» газетаси оркали (3 – сони, 29-март 2007 й.) илтижосини ҳамда ҳуқуқни химоя этиш давлат идораларига эътирозларини баён қилади. Маколада очик судларда айтилган фикрлар, суд-прокўратура карорлари ва ваколат эгалари йўл куйган қонунсизликларга эътирозлар келтирилган бўлиб, унда хеч кандай ёлгон ёки ҳақорат мавжуд эмас. Шунга карамасдан, маколани нотўғри талкин килган Феруза Сагатбаева 13.04.07 да Юнусобод туман прокўратурасига шикоят ёзган. Шикоят буйича текширув олиб борган прокурор ёрдамчиси О.Косимов, жиноят аломати мавжуд булмагани учун, «жавоб шикоятчига юборилади» деб айтган. Бирок 23. 07. 07 да интернет оркали отамнинг олий таълимдаги иллатларни танкид килган маколаси эълон этилгач, 25.07.07 да Юнусобод туман ИИБ терговчиси М.Алматов уйимизга телефон қилиб, 26 июлга отам тергов булимига боришини буюради. Тергов булимида, газетадаги мазкур макола юзасидан отам устидан жиноий иш кузгатиш ҳақидаги, 16-май санаси билан тайёрланган карорни кўрсатади. Терговчи отамнинг иш билан танишиш ҳақидаги аризасига жавобан, «кургазма беришдан бош тортди» деган далолатнома тузиб, қонунга зид равишда сиртдан айблов хулоса тайёрлайди. ЖИБ Юнусобод туман суди судьяси Умиджон Давроновнинг телефон оркали чакириги буйича, отам – 64 ёшли ногирон фан доктори итоаткорлик билан судга боради. Судья, «вактим чекланган» деб, отамга жиноят иши материаллари билан тулик танишишга имкон бермайди, отам такдим этган, суд мажлисини 1-2 кун кейинга суриш тўғрисидаги аризасини ҳамда адвокат ёллагани ҳақидаги ордерни қабул килмайди. У 19.09.07 даги биринчи суд мажлисида, отамни кулларини кишанлаб камокка жунатади, бу ҳақида бизга телефон оркали хабар ҳам етказмайди. Мутахассислар тахлилига кўра, раислик этувчи хеч кандай заруратсиз, мутлак қонунсизлик билан отамнинг инсонлик ҳуқуқларини топтаб, камок эхтиёт чорасини куллаган. Отам учун бундай чора куллаш ЖПК талабларига мутлако зид бўлишига карамай, кейинги суд мажлисларида киритилган, эхтиёт чорасини узгартириш ҳақидаги илтимосларни судья рад этади. Суд отамни 19 кун камокда ушлаб туриб, нихоят 2007 йил 8 октябрда, ЖК нинг 139-моддаси 2-кисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда уни айбдор деб топиб, энг кам иш ҳақининг 300 (уч юз) баробарига тенг жарима солиш ҳақида хукм чикаради, вахоланки прокурор энг кам иш ҳақининг 50 (эллик) баробарида жарима солиш жазосини сураган. Ваколат эгаларининг отамга қарши уюштиришган бу ҳаракатларини мутахассислар «фақат буйрук ёхуд буюртма асосида уюштирилган ҳаракатлар» деб бахолашаяпти.

  1.            V М.Улугбек туманлараро ФИБ судида, судья Г.Парпиева раислигида, отамнинг газета оркали эълон килган мазкур илтижо маколаси юзасидан Сагатбаевалар оиласининг 18.05.07 да киритган, бизнинг оиламиздан икки миллион сум ва бош муҳаррирдан бир миллион сум манавий зарар ундириш ҳақидаги асослантирилмаган даъвоси буйича фукаролик иши курилаяпти.
  2.              V. «Сувсоз» ташкилоти 2004 йил узи тайёрланган «Сиртдан хал килув карори» деб аталмиш бланкасига отамнинг исми-шарифини ёзиб, 05.02.07 санаси билан ФИБ М.Улугбек туманлараро суди судьяси Г.Камиловага имзо куйдириб, йук карзни биздан ундириш учун ижрога беради. Бу ишнинг «миси чикабошлагач», суд архивида изи ҳам колмаган бу иш юзасидан суд ва «Сувсоз» биргалашиб сохталаштирилган хужжатлар тайёрлашади, хатто отамнинг имзолари ҳам калбақилаштирилади. Судья Г.Парпиева 02.05.07 да судья Г.Камилова имзо чеккан «Сиртдан хал килув карори»ни бекор қилиб, ишни уз иш юритувига олиб кўра бошлайди. Отам бу иш буйича 10 ойдан бери сарсон. Бу судларда судьялар томонидан ва улар рахнамолигида отамга қарши провакациялар уюштирилаётгани ҳақида прокўратурага ва юқори судларга мурожаат этилса-да, хеч кандай чора кўрилмади. Мени даволатиш йўлидаги ҳаракатларига ёрдам сураб отам куп давлат ташкилотларига мурожаат этиб жавоб ололмади. Бирок гап, ижтимоий химояга мухтож булган балогат ёшидаги биринчи гурух ногиронининг даволанишига мутлако ёрдам кўрсатилмаётганлигида эмас, балки ижтимоий химоя йилида унга ва унинг оиласига давлат ташкилотлари ва органлари томонидан уюштирилаётган зўрликлар-муттаҳамликлар, қонунсизликлар туфайли, унинг даволанишига мутлако имконият қолдирилмаётгани ҳақида бораяпти!

 

Мазкур холатлар юзасидан, қонун устиворлиги буйича тезкор текширув утказилиб, қонуний чоралар курилишини сурайман.

15.10.2007 й.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s