АЯНЧЛИ ТАҚДИР – Мухтор ЖЎРАЕВ

 

Жўраев Мухтор 1958 йилда Тожикистон республикаси, Қўрғонтепа вилояти, Қумсангир туманида тугилган.

 

Жўраев Мухтор 8 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан 2002 йил Тожикистондаги вазият, яъни тожиклар билан ўзбеклар ўртасидаги миллатчилик, фарзандларининг билимсиз бўлиб қолаётганлигидан ташвишланиш уни оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб келишга мажбур қилди.

 

Лекин Ўзбекистондаги вазият у ўйлагандек эмас эди. Маълум бир муддат ичида, улар ўзларига бошпана топгунга қадар фарзандлари билан ўзининг яқин танишлариникида яшаб юришди. Гулистон шаҳар, Пиллакор қўрғончасидан уй сотиб олди. Жўраев Мухторнинг уйига махаллий   ҳокимят томонидан бир қанча фуқаролар келиб, ҳар сафар “Руйхатга қўйганмисиз ёки йўқми?” дея сўроққа тутарди.

 

Жўраев Мухтор Тожикистондан ўзининг ва фарзандларининг ҳаммасини руйхатдан чиқариб келган эди. “Вилоят руйхатга олиш бўлими”дан ўзининг руйхатга қўйишини сўраб борганда турли хил баҳоналар билан уни яна Тожикистонга қайтариб юборишган.

 

Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан виза олиб келиш учун бир ой вақти кетган Жўраев Мухтор касалланиб қолади. Тожикистондан виза олиб келишга эришади, лекин Ўзбекистонда виза муддатини ҳар хил ҳужжатлар талаб қилган “паспорт столи” ходими муддатни ўтказиб юбориш учун ўйлаб топган баҳоналар оқибатида вақт тугаб, ишни жарима ҳолатига келтиради.

 

Бир қанча пуллар эвазига яна қайтадан Тошкентга бориб, Республика ОВИРидан 120.000 сўм жарима тўлаб виза муддатини олти ойга чўздиради. Бироқ, бу муддат ичида ҳам давлат мулозимларининг айби билан берилган олти ойлик вақт ўтказдириб юборилади. “Руйхатга олиш бўлими” ходимлари фуқаро шунча пулни қаердан топиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар.

 

Жўраев Мухтор ўзининг устачилик касби билан саккиз нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини бир ўзи ҳалол меҳнати билан боқиб келмоқда, ва шу кўчиб келган йиллари давомида бир қизини, унинг тақдирини ўйлаб, Тожикистонга турмушга чиқарди, чунки руйхатга қўйиш учун беҳисоб қийинчиликлар қизининг ҳам бошига   тушишини хоҳламади.

 

Кизи Жўраева Мастонанинг тўйи 2003 йил 7 сентябр куни бўлиб ўтди ва улар Тожикистонга кўчиб кетиши керак эди, чунки куёв Тожикистон фуқароси эди. Жиззах вилояти ҳудудидан чегарадан ўтишда келин ва куёв қариндошлари 20 га яқин фуқаролар Ховост туман милиция ходимлари томонидан икки кун ушлаб турилган ва пора эвазига улар қўйиб юборилган.

 

           Бир қанча машаққатлар билан келин-куёвни юртига олиб борилади ва тўй белгиланган кунига келин оғир ошқозон касалга чалинади ва икки-уч кунга тўй тўхтатилади. Келиннинг онаси Жўраева Тожининг айтишига қараганда ҳали ҳам қизида касаллик аломатлари бор экан.                    

 

           Жўраев Мухтор фарзандларини Гулистон шаҳар “Пиллакор” қўрғончасидаги мактабга ўқишга қўйди, лекин кўп ўтмай маҳалла фуқаролар йиғини раиси уларни мактабдан ҳайдаш учун урина бошлайди. Мактаб ўқитувчилари мактаб директори касал эканлигидан фойдаланиб, болаларни мактабдан ўқишдан ҳайдайди.

 

           Мирзаобод туманига қарашли ички ишлар бўлими ва хокимият ходимлари болаларни ўқиш жойидан ҳайдашга уринишади. Мактаб директори ўзининг инсонпарварлиги билан болаларни, у ким бўлишидан, кимнинг фарзанди, қаернинг фуқароси бўлишидан қатъий назар, у билим олиш ҳуқуқига эга, дея мактабда уларнинг ўқишини таъминлаб қолди.

 

           Ҳозирда Жўраев Мухтор виза муддатини турли баҳоналар билан ўтказиб юборишга ҳаракат қилган ва бунга эришган давлат мулозимларининг қинғир ишлари учун қайтадан “Руйхатга олиш бўлими”га мурожаат қилиб, виза муддатини яна олти ойга узайтириб келиши керак. Табиий-ки, буларнинг ҳаммаси бир қанча пуллар эвазига бўлади. Ҳозирги кунга қадар бир қанча қарзларга ботган бу фуқароларнинг келажаги жуда ачинарли холда        

 

           Жўраев Мухторнинг ўғли Жўраев Бахтиёр 1986 йил туғилган, у Тожикистоннинг Қумсангир районига тегишли мактабларнинг бирига эндигина билим олиш учун бориш фурсати келганда мамлакатда уруш бошланиб кетди. Тожикистондаги урушлар бартараф қилингунга қадар таълим-тарбия масканлари батамом ишдан чиқиб бўлган эди. 2002 йил улар Ўзбекистонга кўчиб келган вақтда унинг ёши мактаб ёшидан ўтиб қолган ва Бахтиёр Жўраев саводсиз бўлиб қолган эди. Ҳозирги кунда ҳам Бахтиёр Жўраев ўқишёзишни билмайди.      

 

           Бахтиёрнинг синглиси Жўраева Гулининг тақдири ҳам худди акасиникидегидек, у ҳам акачи сингари саводсиз бўлиб қолди. Жўраев Мухтор ўзи ва унинг фарзандлари билан биргаликда бир қанча ҳуқуқлардан маҳрум қилингани сабабли Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган. Бунинг оқибатида болалари учун давлат томонидан бериладиган бир қанча имтиёзлардан маҳрум қилинган Жўраев Мухторни Ўзбекистон ҳукумати турли баҳоналар билан сарсон-саргардон қилиб келмоқда.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s