МИЛЛАТЧИЛИК ҚУРБОНЛАРИ

 

Тожикистондаги сиёсий тузум оқибатида кўпгина одамлар ўзлари яшаб келаётган ватанларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Маълумки, собиқ Совет Иттифоқи даврида ўтган асрнинг 20-чи йилларда Ўзбекистоннинг кўпгина аҳолиси Тожикистоннинг ерларига кўчирилди.

 

Кўчирилганларнинг асосий қисмини ўзбекистонлик ўзбеклар ташкил қиларди. 1992 йил Тожикистондаги уруш оқибатида   минглаб оилалар ўз тинчини ўйлаб Ўзбекистонга кўчиб кела бошлашди. Бу кўчиб келишлар кўпроқ 90-чи йилларда вужудга келди.

 

Тожикистон республикасидаги фуқаролар ўртасидаги миллатчилик ва урушлар натижасида таълим-тарбия масканлари батамом издан чиққанлиги оқибатида болалар саводсиз қола бошлади. Ўз фарзандларининг ўқишини, талимтарбия олишини хоҳлаган бир неча юзлаб оилалар Ўзбекистонга кўчиб кела бошлашди.

 

Уларнинг асосий қисми ўзлари яшаб турган уйларини сотиб, бутунлай кела бошлашди, лекин Ўзбекистон ҳукумати бу оилаларни, афсус, улар хоҳлагандек қарши олмади. Фуқаролар то ҳолдан тойгунларича паспорт бўлимларида сарсон-саргардон бўлишиб, бир қанча қийинчиликларга дучор бўлар эди. Собиқ Совет Иттифоқи парчалангач, оптация ҳуқуқидан деярли ҳеч ким фойдаланмади.

 

Маманазаров Наимжон 1992 йил Ўзбекистонга не орзулар билан кўчиб келган эди. Тожикистон фуқаролигидаги бу шахс Ўзбекистонга келиб, Ўзбекистон фуқаролигини олиб, Ўзбекистонда яшаш учун келган эди. Лекин унинг бу ўйлари хомҳаёл бўлиб чиқди. Афсус-ки, уни Ўзбекистон мутлақо бошқача кўринишда кутиб олди. Ўзбекистонда доимий яшаш у ёқда турсин, вақтинча яшашга ҳам рухсат беришмади.

 

Бир неча уринишлардан кейин ноилож қолган Маманазаров Наимжон тирикчилик учун магазинларда савдо-сотиқ билан шуғуллана бошлади. Милиция ходимлари “Сен Тожикистон фуқаросисан, сени шаҳар ички ишлар бўлимига олиб бораман” деб қўрқитилиб, унинг катта қийинчиликлар билан топган пулларини зўрлик йўли билан тортиб олиб қўйишарди.

 

Бу воқеалар жонига теккач, Наимжон Маманазаров ўзини конуний руйхатдан ўтиш учун “Руйхатга олиш бўлими”га бирнеча бор мурожат қилди, лекин воқеалар ижобий томонга ҳал бўлмагач, ёрдам сўраб Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига борди, бироқ элчи жаноб У.Мирзияев ўзининг ўттизга яқин жиянлари ҳам Россияга ишлагани кетганини айтиб, у кишига ҳам Россияга бориб ишлаб юраверишни маслаҳат беришдан нарига ўтмади.

 

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб У.Мирзияев кўрсатмасидан кейин Наимжон Маманазаров ҳам Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб У.Мирзияевнинг жиянлари каби иш излаб Россияга кўчиб кетиши мумкиндир, лекин унинг олтмишдан ошган отаси ва онасини ҳисобга олганда Наимжон Маманазаров ҳеч қаерга бора олмаслиги табиий.

 

Наимжон Маманазаров Тожикистондаги уйларини сотиб келган ва ҳозирда ўзи туғилган юртга қайтиб бориш учун бошпанаси йўқ. Қолаверса Тожикистондаги миллатчилик, тожиклар ва ўзбеклар ўртасидаги зиддият жонига теккан. Ҳозирда Маманазаров Наимжон бир фарзанднинг отаси, турмуш ўртоғи, отаси ва онаси унинг қарамоғида эканлигини ҳисобга олсак, жуда қийин ахволда қолганлиги табиий.

 

Давлат томонидан фарзанди учун ҳеч қандай нафақа ва ёрдам пуллари олмайди, отаси ва онаси ҳам қариган чоғларида пенсия олиш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган. Қариялар тинчгина, Ўзбекистондан қувғин қилинмай яшаб турганларидан ҳам миннатдор. Қўрқишганларидан доимо сайловларда ким уларга (кўрсатмага биноан) кимни сайлаш буюрилса шуни сайлашади.              

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s